ДипИФРни қандай топшириш мумкин: Ирина ЗАВАЛИШИНАнинг тавсиялари

preview

Кўп ўқувчиларимизга ДипИФР-Рус  имтиҳонига тайёрланиш бўйича   курс ўқитувчиси Ирина ЗАВАЛИШИНАни таништириш шарт эмас. Уни БҲХС бўйича эксперт ва ДипИФР-Рус (АССА) имтиҳонига тайёргарлик бўйича «Норма» курсининг доимий ўқитувчиси сифатида танишади. Ирина Александровна мазкур имтиҳонга тайёргарлик кўриш бўйича 20 йиллик тажрибага эга.

Биз Ирина Александровнадан курс қандай ўтказилаётгани, ўқиш бошлангунга қадар қандай билимларга эга бўлиш кераклиги, қайси ўқув шакли – онлайн ёки юзма-юз шакли яхши эканлиги ҳақида гапириб беришини илтимос қилдик. Шунингдек, диплом олиш истагида бўлганларга ўзининг касбга доир маслаҳатларини беришини сўрадик.

 

Эътибор беринг

Агар сиз ДипИФРсиз иш юрита олмаслигингизга ишончингиз комил бўлса, сизни Ирина ЗАВАЛИШИНАнинг «ДипИФР-Рус имтиҳонига тайёргарлик (Live)»  курсига таклиф қиламиз.

Биринчи гуруҳ 27 февралда (сешанба ва пайшанба кунлари), иккинчиси – 28 февралда (чоршанба ва шанба кунлари) бошланади.

23 февралда бошланадиган онлайн ўқув гуруҳи мавжуд. Курс рус тилида олиб борилади.

 

АССА дипломи – бу бизнинг касбимиздаги “сифат белгиси”

– Янги талабларга мувофиқ Ўзбекистоннинг мингдан зиёд компаниялари ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлашлари керак. Яқин йилларда бундай компанияларнинг сони ошиб боради, бу эса МҲХС бўйича мутахассисларга юқори талабни келтириб чиқаради.

ДипИФР – МҲХСни ўрганиш бўйича энг яхши курс. Диплом унинг эгаси:

  • ҳисоб ва ҳисобот тайёрлашнинг асосий концепцияларини ўзлаштирганлигини;
  • МҲХСга мувофиқ консолидациялашган (ва алоҳида) молиявий ҳисоботни тайёрлаши мумкинлигини;
  • ҳисоботни шакллантиришнинг ноаниқ масалаларини ҳал қилишга профессионал тарзда ёндаша олишини тасдиқлайди.

Бундай дипломни сотиб олиб бўлмайди ва имтиҳонни топшириш осон эмас.

 

– ДипИФР имтиҳонига тайёрланиш курсида ўқиш учун нималар зарур?

– Энг аввало, хоҳиш ва мотивация бўлиши зарур. Ушбу курсда ўқиш  мураккаб, материалларнинг ҳажми жуда катта. Умуман ҳисобот қандай шакллантирилишини тушуниш ва базавий билимларга эга бўлиш мақсадга мувофиқдир. Агар тингловчи “МҲХСга кириш” курсини ўтса айни муддао. Шуни таъкидлашни истардимки, БҲМСни билиш ҳам яхши асос бўлади.

 

– Ўқитишнинг қайси шакли яхшироқ – юзма-юзми ёки масофавий?

– Бу ерда ўқишнинг ҳар бир шакли алоҳида хусусиятга эга. Масофавий таълим фақат жуда имтизомли тингловчиларга тўғри келади. Амалиётнинг кўрсатишича, аксарият тингловчилар буни базўр уддалашади ва шунинг учун юзма-юз форматни танлашади.

 

– “Норма” ПРМда ДипИФР бўйича ўқув курси нимадан иборат?

– Бизда мувозанатлашган ёндашув мавжуд. Бу – барча масалаларни батафсил муҳокама қилиш имконини берадиган энг узоқ давом этадиган курслардан бири.

Курс назария ва амалиётни бирга олиб боради. Ўқитишнинг иккинчи қисмида амалий машғулотлар устунлик қилади. Ва биз асосан айнан имтиҳон саволларини кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз. Консолидациялаш бўйича кўп вазифаларни компьютер форматида ечамиз.

«Норма» ўқув платформасида тингловчиларимиз учун имтиҳон топшириқларини ечиш кўникмаларини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган онлайн-тренажёр мавжуд.

Тингловчилар ўқув платформасида 10 та назорат иши ва 10 та тест топшириқларини бажарадилар. Бу имтиҳоннинг компьютер форматига кўникишга ёрдам беради.

Курсимизнинг яна битта “ноу-хау”си – шпаргалка-конспектларни тўлдириш. Бу назарий материални яхши туркумлаш ва имтиҳон олдидан асосий саволларни қайтариб олишга ёрдам беради.

Биз тингловчиларни имтиҳонга сифатли тайёрланишлари учун барча зарур материаллар билан таъминлаймиз. Улар жумласига, янгилик – “ДипИФР-навигатор” – катта топшириқларни ечиш бўйича қўлланма ҳам киради.

Курс якуни бўйича синов имтиҳони ҳақиқий имтиҳонга тақлид бўлиб, тингловчиларимизга унинг муҳитини ҳис қилишга ёрдам беради ҳамда курс давомида олинган барча кўникмалардан фойдаланиб, вақтларини қатъий чекловлар остида бошқаришга ҳаракат қилиб кўришади. Бу асосий имтиҳон олдидан жуда муҳим тажриба.

Тингловчиларимиз ушбу курсда ўқиш мураккаб бўлса-да, аммо жуда қизиқ эканлигини таъкидлашади. Улар ўз соҳаларида илгари ўзлари билмаган кўплаб янги ва ғайриоддий нарсаларни билиб олишади.

Биз бир жойда қотиб қолганимиз йўқ, тингловчиларимиз билан бирга малакамизни ошириб бормоқдамиз. Баҳорги  курс тингловчилари учун қизиқарли янгиликлар ва бонуслар мавжуд. Тафсилотларни ошкор қилмайман, бу кутилмаган совға бўла  қолсин!

 

Эслатиб ўтамиз

Курс ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: 78 148-11-72.

 

 

 Саида ДЖАНИЗАКОВА тайёрлади