Ходимларга даромад тўлашни кечиктирганлик учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисида иккита фикр

preview

Компания ходимга тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганда унга ҳар бир кичиктирилган кун учун компенсация тўланиши керак. Ушбу компенсацияни қандай ҳисоблаб чиқариш масаласи buxgalter.uz саҳифаларида – «Ходимга даромад тўлови кечиктирилганлиги учун компенсацияни қандай талқин қилиш керак» ва «Ходимга тўловлар кечиктирилди – тўловлар кечиктирилганлиги учун фоизлар қандай ҳисобланади» материалларида муҳокама қилинди.

Ушбу масала бўйича турли позицияларни “Норма” эксперти, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА таҳлил қилди:

 

Телеграм-каналда материалларимизни кузатиб боринг.

 

– Ходимга даромадларни тўлаш муддатини кечиктирганлик учун компенсация тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланади. Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компансация миқдори Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи сифатида аниқланади .

Меҳнат кодексининг 333-моддасида компенсацияни қандай ҳисоблаб чиқариш юзасидан аниқ тушунча берилмаган. Низомларнинг (йўриқномалар, расмий тушунтиришлар) мавжуд эмаслиги ушбу масала бўйича турли позицияларга олиб келди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг ижтимоий тармоқларда ва юридик шахсларнинг сўровларига алоҳида жавобларда баён этилган позицияси бундай тарзда:

 Компенсация суммаси = Тўловлар бўйича қарздорлик суммаси х Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси х 10 % х Тўлов кечиктирилган кунлар сони.

Айрим молия, солиқ мутахассисларининг ижтимоий тармоқларда ва юридик шахсларнинг сўровларига алоҳида жавобларда баён этилган позицияси бундай тарзда:

Компенсация суммаси = Тўловлар бўйича қарздорлик суммаси х Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси : 365 кун х 10 % х Тўлов кечиктирилган кунлар сони.

Асос: компенсация йил учун эмас, балки кунлар учун ҳисоблаб чиқарилиши боис, компенсацияни ҳисоб-китоб қилиш формуласида ҳам Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасининг йиллик миқдорини эмас, балки бир кунлик миқдорини қўллаш лозим. Қайта молиялаштириш ставкасининг бир кунлик миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун 14 фоизни 365 кунга бўламиз.

 

Мисол
Иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўлаш кечиктирилганлиги учун компенсацияни ҳисоблаб чиқарамиз
Жамоа шартномасига биноан иш ҳақи ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар тўланади. Етарли миқдорда маблағлар мавжуд эмаслиги туфайли иш ҳақи кейинги ойнинг 10 санасида тўланди. Иш ҳақини тўлаш муддатини кечиктириш – 30 кун. Ходим 10 000 000 сўм миқдоридаги суммани олиши керак эди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассисларининг позициясидан келиб чиққан ҳолда пулли компенсацияни ҳисоблаб чиқарамиз:

10 000 000 х 14 % х 10 % х 30 = 4 200 000 сўм.

Молия мутахассисларининг позициясидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарамиз:

10 000 000 х 14 % : 365 х 10 % х 30 = 11 507 сўм.

Олинган суммалардаги фарқ– 4 188 493 сўм.

 

Таҳлил учун

Агар ходим иш ҳақини ўз вақтида олган ва пулни банкда омонат ҳисобрақамига йиллик 25 фоиз остида қўйганида, 1 ойда у қуйидаги фоизларни олган бўларди:

10 000 000 x 25 % : 365 x 30= 205 479 сўм.

Иш ҳақининг ўз вақтида тўланмаслиги ходимлар учун жуда манфаатли ва омонатлар бўйича даромадлардан бир неча баравар ошиши маълум бўлади!

 

Биз турли усулларда ҳисоблаб чиқарилган компенсация суммаларидаги аҳамиятли фарқни кўрамиз.

Хулоса: Меҳнат кодексининг ходимга тўловлар муддатини кечиктирганлик учун пулли компенсация тўғрисидаги меъёрларини тўғри қўллаш учун Вазирликнинг расмий тушунтиришлари (низоми) керак.