Янгиликлар
Дата публикации 24.02.2022
Молиявий ҳисобот бўйича халқаро малакага эга бўлишни орзу қиласизми? Биринчи галдаёқ ДипИФРни топширишни хоҳлайсизми? У ҳолда ДипИФР бўйича бепул дарсга жойни банд қилиб қўйинг, сиз унда: 1) имтиҳонга қандай тайёрланиш ва қандай ресурслардан фойдаланишни; 2) имтиҳон қандай ўтказилишини; 3) уни топширишда сизга нималар кафолатли ёрдам беришини билиб оласиз. ... 

Дата публикации 24.02.2022
Молия вазирлиги томонидан МҲХСни қўллайдиган ташкилотларни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун намунавий счётлар режасининг дастлабки лойиҳаси ишлаб чиқилди. ... 

Дата публикации 23.02.2022
21 февраль куни Президент томонидан ПҚ-137-сон қарор имзоланди, унда импорт автомобиллар учун божхона божи ставкалари икки босқичда пасайтирилиши назарда тутилади. ... 

Дата публикации 16.02.2022
Молия вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги Ахборот хабари бундай ҳисоботни топшириш учун муҳим аниқлаштиришларни ўз ичига олади. ... 

Дата публикации 15.02.2022
Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари профессионал ҳамжамиятига мурожаат ... 

Дата публикации 11.02.2022
ДСҚ аҳолига воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) ва олдиндан тўлов (бўнак) асосида товарлар ва хизматларни реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларда 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларини олиб ташлади. Ушбу айланмалар ҳисоботларда қандай акс эттирилди ва энди солиқ тўловчилар нима қилишлари даркор? ... 

Дата публикации 10.02.2022
2021 йил октябрь-декабрда онлайн-НКМ ва виртуал кассага штрих-кодлар ва рақамли маркировкани ўқийдиган ва аниқлашни таъминловчи қурилмалар харид қилган тадбиркорлар ПҚ-5252-сон қарорда назарда тутилган имтиёзни қўллашлари мумкин. ... 

Дата публикации 04.02.2022
ДСҚ мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоботларнинг электрон шаклларига ўзгартиришлар киритди. Агар ушбу ўзгартиришлар сизга дахл қилса, ҳисоб-китобларни қайта топширишга тўғри келади. Гап нима ҳақида бормоқда? ... 

Дата публикации 03.02.2022
Солиқ узилиши коэффициенти, ДСҚнинг электрон сервисларидаги турли келишмовчиликлар ва уларни бартараф этувчи йўриқноманинг мавжуд эмаслиги бухгалтерларда тушунмовчиликлар ва эътирозлар уйғотмоқда. Бунга жавобан солиқ идораси томонидан солиқ тўловчиларда юзага келган саволлар бўйича батафсил тушунтириш эълон қилинди. Тушунтириш матни ҳақиқатан ҳам қизиқарли ва вазиятни англаш учун фойдалидир. Уни ўзгартиришларсиз беряпмиз: ... 

Дата публикации 03.02.2022
10 февраль куни CIMA ассоциацияси (Буюк Британия) онлайн-конференцияга таклиф қилади, унда Қозоғистон, Россия, Украина компаниялари ходимлари спикер сифатида иштирок этишади. Улар ўз компанияларида бошқарув ҳисоби инструментларини қандай қўллаганликлари ва қандай натижаларга эришганликларини айтиб беришади, шунингдек саволларга жавоб беришади. ... 

Дата публикации 02.02.2022
“Норма” МЧЖ ҳамкорлари ва мижозлари учун хушхабар: унинг солиқ узилиши коэффициенти “яшил” рангга қадар пасайди. Вазиятни “Налоговые и таможенные вести” ҳафталиги бош муҳаррири Михаил ПЕРПЕР шарҳлайди: ... 

Дата публикации 02.02.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисоботни ҳар ойда топширадилар. ДСҚ Ҳисоб-китобнинг янги шаклини эълон қилди. У қўлда тўлдириладиган минимал сатрлар билан автоматик тарзда шакллантирилади. Бунда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактуралар сони ошди, Ҳисоб-китобда хатолар бўлмаслиги учун уларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар тақдим этишга улгуриш зарур. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 01.02.2022
2022 йил 1 февралдан солиқ узилиши коэффициентини ҳисоблаш формуласига ўзгартиришлар киритилди: ҳисоб-китобдан солиқ имтиёзлари ва ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллаш билан боғлиқ тушум суммалари чиқариб ташланди. Натижада 13 мингта солиқ тўловчиларда узилиш коэффициенти пасайди. ... 

Дата публикации 28.01.2022
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 27.01.2022 йилдаги Ахборот хати солиқ маъмуриятчилигидаги муаммоларни ҳал қилиш йўлларини белгилаб берди. Яқин вақтда идоралар ҳаммасини тушуниб олишлари ва қайта ишлашлари, шу жумладан - НҲҲга аниқлаштиришлар киритишлари лозим. Buxgalter.uz ўз ўқувчиларининг позициясига қўшилади: бизда солиқ идораси ва солиқ тўловчилар манфаатларини мувозанатлаштириш имконияти пайдо бўлди. ... 

Дата публикации 27.01.2022
Давлат идоралари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан учрашувларда профессионал ташкилотлар ва тадбиркорлар томонидан сўров ва таклифлар келиб тушаётганлиги муносабати билан, шунингдек уларнинг кўтарилаётган масалалар бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги хабардорлигини ошириш ва солиқ маъмуриятчилигига оид дастурий маҳсулотларни янада такомиллаштиришга жалб этиш мақсадида, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. ... 

Дата публикации 24.01.2022
Бу ҳақда “Норма” Профессионал ривожланиш маркази томонидан ташкил этилган вебинарда молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ маълум қилди. ... 

Дата публикации 20.01.2022
ДСҚнинг маълум қилишича, тақдим этиш муддати 19 ва 20 январда тугайдиган солиқ ҳисоботларини 1 кунга кечикиб топширганлик учун жарималар қўлланилмайди. Шунингдек бундай кечикиш солиқ тўловчиларнинг солиқ хатари гуруҳига таъсир кўрсатмайди. ... 

Дата публикации 18.01.2022
2022 йил давомида Молия вазирлиги Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассосацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда “НОРМА профессионал ривожланиш маркази” НТМ билан ҳамкорликда Аудитнинг халқаро стандартлари бўйича ўзбек ва рус тилларида 48 та бепул вебинарлар ташкил этилмоқда. ... 

Дата публикации 12.01.2022
2021 йил декабрь ойи учун ЭҲФни расмийлаштиришга улгурмаган тадбиркорлик субъектлари буни 2022 йилнинг 18 январига қадар амалга оширишлари мумкин. Молиявий санкциялар ва маъмурий жарималар мазкур санага қадар қўлланилмайди. ... 

Дата публикации 11.01.2022
Давстатқўм 2022 йил 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини эълон қилди. ...