Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 16.11.2022
Молия вазирлиги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни тайёрламоқда. Мақсад – бухгалтерия ҳисоби тизимини амалдаги СК билан келишиш, қонунда МҲХСнинг жорий этилишини ҳисобга олиш ва бухгалтерларнинг касб малакасини оширишга кўмаклашиш ҳисобланади. Ўзгартиришлар бухгалтерларнинг малакаси ва бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар тақдим этувчи аутсорсинг ташкилотлари фаолияти масалаларига дахл қилади. Нималар ўзгаришини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори Иброҳим АҲМАДХОНОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.11.2022
2023 йил 30 апрелдан бошлаб таътилларни тақдим қилишнинг кўпгина одатий шартлари ўзгаради. Ҳатто таътилнинг янги тури – иш ҳақи қисман сақланиб қоладиган таътил пайдо бўлади. Киритилган янгиликларни kadrovik.uz учун махсус юридик фанлар номзод, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.11.2022
Таътиллар, аниқроғи ҳар йилги меҳнат таътили билан боғлиқ янгиликларни кўриб чиқишни давом эттирамиз. Бўлғуси ўзгартиришларни kadrovik.uz учун юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова махсус тушунтиришди: ... 

Дата публикации 14.11.2022
Янги Меҳнат кодексидаги кўплаб ўзгаришлар йиллик меҳнат таътили, ижтимоий ва бошқа таътилларни тақдим қилишга тегишли. Кадрлар бўйича ходим бошқа янгиликлар билан танишишни кейинга суриши мумкин, лекин таътиллар жадвалини кўп ўтмай – декабрь ойида тузишига тўғри келади. Шунинг учун у ўзига, иш берувчи ва ходимларга ортиқча муаммолар туғдирмаслик учун кўп масалаларни ҳозирдан яхши тушуниб олишга ҳаракат қилиши керак. Kadrovik.uz бу борада юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова томонидан тақдим қилинган тушунтиришлар учун миннатдор. ... 

Дата публикации 14.11.2022
2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарор фармацевтика тармоғининг кўп йўналишларига дахл қилган. Импорт ва ишлаб чиқаришдан якуний истеъмолчига қадар дори воситаларига чекланган устама ҳисоблаб чиқариладиган “дори воситалари ва тиббий буюмларнинг базавий қиймати” бухгалтерлар учун ушбу ҳужжатдаги муҳим банд бўлди. Улгуржи савдо учун чекланган устама базавий қийматнинг 15%ини, чакана савдо учун – харид қийматининг 20%ини ташкил этади. (06.04.2017 йилдаги 185-сон ВМҚга 1-илова) (06.04.2017 йилдаги 185-сон ВМҚга 2-илова). Ўзгартиришлар ҳақида фармацевтика фаолиятида бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар бўйича маслаҳатчи Лола КАРИМОВА (CAP, DipIFR) buxgalter.uz учун махсус гапириб берди: ... 

Дата публикации 11.11.2022
Хушхабар! Президент корхоналар бухгалтерларини 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳар чораклик молиявий ҳисоботни топшириш заруратидан халос этди! Бу Президентнинг 10 ноябрдаги “Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида назарда тутилган. Айтиш мумкинки, бухгалтерларнинг ҳисоб ва ҳисоботни глобал автоматлаштириш бўйича чеккан азоблари ниҳоят бироз ўзини оқлай бошлади... Биз тўлиқ 7 та муҳим ўзгартиришларни санадик. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 04.11.2022
Сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилади. Бу 01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚда назарда тутилган. Ҳужжат тафсилотлари norma.uz порталида келтирилган: ... 

Дата публикации 31.10.2022
1 ноябрдан қонунчиликдаги ўзгартиришларнинг навбатдаги пакети кучга киради. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 28.10.2022
Давлат дори воситаларининг нархлари устидан назоратни кучайтиради. Бу Президентнинг 26.10.2022 йилдаги «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 24.10.2022
2022 йил 19 октябрдан бошлаб Текширувларни рўйхатга олиш китоби фақат электрон форматда тўлдирилади. Бу 19.10.2022 йилдаги 611-сон ВМҚда назарда тутилган. Тафсилотлар билан norma.uz порталида танишасиз: ... 

Дата публикации 20.10.2022
13.10.2022 йилдаги 591-сон ВМҚга мувофиқ, кўчма савдога қўйиладиган талаблар соддалаштирилди. Ўзгаришлар ҳақида батафсил norma.uz порталида танишинг: ... 

Дата публикации 18.10.2022
Зарур ҳужжатлар, йиғимларнинг миқдорлари, аризаларни кўриб чиқиш муддатлари, ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари ва бошқа тартиб-таомиллар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспортлари тасдиқланди (05.10.2022 йилдаги 566-сон ВМҚ). Тафсилотлар билан norma.uz порталида танишинг: ... 

Дата публикации 06.10.2022
30 сентябрь куни Президент «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-228-сон Фармонни имзолади. Ҳужжатда имтиёзларга эга бўладиган экспортчи корхоналарни саралаб олиш мезонлари, ушбу имтиёзлар рўйхати ва қўллаб-қувватлаш дастурини жорий этиш босқичлари белгиланган. ... 

Дата публикации 30.09.2022
2022 йилнинг 1 октябридан тадбиркорларни навбатдаги (спойлер: яхши!) ўзгартиришлар кутмоқда. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 23.09.2022
2023 йил 1 январдан бошлаб бир солиқ даврида ипотека кредитларини ёки улар бўйича ҳисобланган фоизларни сўндириш учун йўналтириладиган ЖШДСга тортилмайдиган сумма МҲЭКМнинг 80 бараваригача оширилди. Бу Президентнинг 2022 йил 22 сентябрдаги “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 23.09.2022
Хўжалик юритувчи субъектлар давлат идораларининг маълумотлар базаларидаги маълумотлардан пуллик асосда фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 йилдаги “Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 516-сон қарори ва у билан тасдиқланган “Электрон ҳукумат” тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz ёзмоқда: ... 

Дата публикации 21.09.2022
19.09.2022 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-791-сон Қонунда ёшга доир, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг кўп миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача ошириш назарда тутилмоқда. Бу ҳақда norma.uz ёзмоқда: ... 

Дата публикации 19.09.2022
Божхона қўмитаси Божхона қиймати декларациясини тўлдириш йўриқномасига божхона қийматини аниқлаш, унга илова қилинадиган айрим ҳужжатлар рўйхати ва тақдим этиш шартлари қисмида тузатишлар киритди. Бу ҳақда norma.uz портали ёзмоқда: ... 

Дата публикации 14.09.2022
13 сентябрь куни Президент томонидан “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Buxgalter.uz тадбиркорларни қандай ўзгартиришлар кутаётганлигини аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 13.09.2022
30.08.2022 йилдаги ПҚ-366-сон қарор билан норасмий бандликни қисқартириш чоралари тасдиқланди. Ўзгартиришлар ЯТТ ходимлари учун ижтимоий солиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва томорқа ер участкаси эгалари фаолиятига дахл қилди: ...