Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 12.09.2022
2022 йил 1 июлдан бошлаб бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бошқа шунга ўхшаш объектларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари бекор қилинган (28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон Фармон 1-б.). Энди ушбу объектларга нисбатан солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш мумкин. 9 сентябрда ПФ-218-сон Фармон билан ушбу нормани амалга ошириш тартиби тасдиқланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 09.09.2022
ДБҚ қарори билан Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3382, 31.08.2022 й.). Ҳужжатнинг мазмуни ҳақида norma.uz портали сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 07.09.2022
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари бўйича бизнеснинг у ёки бошқа муаммолари қандай ва қайси муддатларда ҳал қилинишини белгилайдиган "Йўл харитаси" тасдиқланди. Ҳужжатнинг ҳажми жуда катта, барча янгиликларни битта шарҳда келтириб ўтиш мураккаб бўлади. Шу боис айрим асосий жиҳатларини келтирамиз. Қолганларини сиз биринчи манбада кўриб чиқишингиз мумкин. ... 

Дата публикации 06.09.2022
Ўзбекистоннинг саёҳат қилувчи фуқаролари "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариб олишлари мумкин. Қайтариш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш тизимини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 484-сон қарорида батафсил келтирилган. ... 

Дата публикации 10.08.2022
12.07.2022 йилдаги ЎРҚ-783-сон Қонуни билан СКга киритилган ўзгартиришлар юзасидан Молия вазирлигининг тушунтиришларини эълон қилишни давом эттирамиз. Ушбу материалда - МИЗ иштирокчилари учун янги имтиёзлар: 2022 йил июлга қадар имтиёзлар қандай қўлланилган? ... 

Дата публикации 09.08.2022
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига яна биттаси қўшилди –“асосли маълумотлар бўлганда кўп квартирали уйлардаги жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилиши ва (ёки) қайта режалаштирилиши ҳолатларини текшириш ҳамда бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларда юзага келган авария вазиятларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилганлиги устидан назорат қилиш”. Бу Президентнинг 4.08.2022 йилдаги ПФ-182-сон Фармонида назарда тутилган. ... 

Дата публикации 08.08.2022
26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонуни билан СКга киритилган янгиликлар юзасидан Молия вазирлигининг навбатдаги тушунтиришлари билан танишинг. Ушбу материалда - чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари учун, тиббиёт буюмларини олиб кириш бўйича, қишлоқ жойларда хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ бўйича, мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи, қишлоқ жойларда антенна-мачта конструкциялари ва ХМИ маблағлари ҳисобидан олинган товарлар (хизматлар) бўйича имтиёзлар: ... 

Дата публикации 04.08.2022
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди 29.07.2022 йилдаги 413-сон ВМҚга илова. Buxgalter.uz мазкур тартиб-таомил қандай ишлашини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 16.07.2022
Вазирлар Маҳкамаси 30.06.2022 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги 348-сон ВМҚнинг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туради. Бу ҳақда norma.uz портали ёзмоқда: ... 

Дата публикации 15.07.2022
Президент томонидан 13 июль куни “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ушбу тоифадаги солиқ тўловчиларни босқичма-босқич қатъий белгиланган миқдорда ва даромадлар тўғрисида декларация асосида ЖШДС тўлашга ўтказишни назарда тутади. ... 

Дата публикации 14.07.2022
ҚҲТБТда этиль спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларда солиқ хавфи мезонларини белгиловчи НҲҲ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Buxgalter.uz буни аниқлаштиришга ҳаракат қилди: ... 

Дата публикации 14.07.2022
Солиқ кодексига махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 01.07.2022
2022 йил 1 июлда Ўзбекистонда қонунчиликдаги ўзгартиришларнинг катта тўплами кучга киради. Янгиликлар бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, солиқ маъмуриятчилиги ва субсидия ажратиш, пенсияни расмийлаштириш, суғурта полисларини олиш ва бошқа масалаларга татбиқ этилади. ... 

Дата публикации 29.06.2022
1 июлдан бошлаб комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган янги тартиби кучга киради. Бундай хизмат давлат хизматлари марказлари ва (онлайн-режимда) - ЯИДХП портали томонидан кўрсатилади. ... 

Дата публикации 21.06.2022
ҚҲТБТда Кадастр агентлигининг фазовий маълумотлари ва метамаълумотларидан жисмоний ва юридик шахслар учун фойдаланиши тартиби ва бундай имконият учун тарифларни тасдиқловчи лойиҳа жойлаштирилган. Батафсил - Buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 14.06.2022
ҚҲТБТда Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ҳужжат имконияти чекланган шахслар учун инфратузилмани ривожлантирувчи туроператорлар ва турагентлар, жойлаштириш воситалари ҳамда ташувчилар учун субсидия ва имтиёзларни назарда тутади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 03.06.2022
ДСҚ халқ таълими тизими муассасалари ва ташкилотлари учун ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси тарзидаги имтиёзни автоматлаштирди (11.05.2022 йилдаги ПҚ-241-сон қарор). Солиқ органларининг E-imtiyoz ахборот тизимида унга ID 104023 берилди. ... 

Дата публикации 02.06.2022
Омбордаги товарларни мажбурий равишда хатловдан ўтказиш, озиқ-овқат товарлари бўйича божхона божининг ноль ставкалари, ўсимлик ёғи импортига тақиқ, импортни маркировка қилиш тартибини тўхтатиш ва Президентнинг 2022 йил 31 майдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-145-сон Фармонида назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 31.05.2022
Экспорт қилинадиган товарларга БКнинг 382-моддаси нормаларини татбиқ қилиш таклиф этилмоқда, унга мувофиқ божхона органлари интеллектуал мулк объектларига эгалик ҳуқуқлари бузилганлиги аломати мавжуд бўлганда товарлар чиқариб юборилишини тўхтатиб туришга ҳақли бўлади. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси ҚҲТБТда жойлаштирилди. ... 

Дата публикации 30.05.2022
2022 йил июнь ойида Ўзбекистонда бир қатор янгиликлар кучга киради. Улар солиқ солиш, лицензиялаш, чет эл фуқароларини ишга жойлаштириш, давлат хизматларини ва кредитлар олиш, корхоналарда жамоа шартномаларини тузиш шартлари ва ҳоказоларга дахл қилади. Энг муҳим ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотни buxgalter.uz жадвалга тўплади: ...