Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 27.05.2022
2022 йил 15 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари ёпилади. Улардаги маблағлар қолдиғи уларнинг асосий ёки иккиламчи банк ҳисобварақларига ўтказилади. Бу Президентнинг 25.05.2022 йилдаги «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-141-сон Фармонида назарда тутилган. ... 

Дата публикации 27.05.2022
Хўжалик юритувчи субъектларнинг йил давомида сув ҳисоблагичларни алмаштириш мажбурияти, солиқ базасини камайтириш ва сув учун қарздорликни бевосита қарздорнинг банк ҳисобварағидан ундириш Президентнинг 24.05.2022 йилдаги “Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-257-сон қарорида назарда тутилган. ... 

Дата публикации 26.05.2022
2022 йил 1 июндан бошлаб МҲЭКМ миқдори 920 000 сўмни, БҲМ - 300 000 сўмни ташкил этади (20.05.2022 йилдаги ПФ-138-сон Фармон). Ҳисоб-китобларда қайси кўрсаткичларга асосланиш керак? Buxgalter.uz БҲМ ёки МҲЭКМ зарур бўладиган энг кўп тарқалган вазиятларнинг йиғма жадвалини тайёрлади: ... 

Дата публикации 26.05.2022
Молия вазирлиги СКга 05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонун билан киритилган ўзгартиришларни шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 20.05.2022
ҚҲТБТда Президентнинг сўнгги фармонлари ва қарорлари, шунингдек 2022 йил 4 мартдаги видеоконференция баённомасига мувофиқ Божхона ва Солиқ кодексларига тузатишлар муҳокама қилинмоқда. Киритилаётган ўзгартиришлар моҳиятини Молия вазирлиги департамент директорининг ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ ва “Норма” эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ тушунтириб беришди: ... 

Дата публикации 20.05.2022
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланди. Унга мувофиқ тадбиркорлар бизнес лойиҳалари учун қўшимча маблағлар олишлари мумкин. Қуйида санаб ўтилган субсидиялар тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра ажратилади. ... 

Дата публикации 20.05.2022
17 май куни ўтказилган товар-хомашё биржасида савдоларга бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент томонидан маҳаллий тадбиркорлар улушини ошириш бўйича мақсадлар белгилаб берилди. Хусусан: ... 

Дата публикации 18.05.2022
ҚҲТБТда рақобат, табиий монополиялар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жойлаштирилди. Қулайлик учун buxgalter.uz ўзгартириш ва қўшимчаларни жадвалда тўплади: ... 

Дата публикации 18.05.2022
ҚҲТБТ порталида тадбиркорлик субъектларига лицензия олиш ва солиқ ҳисоботини топшириш имконини берадиган «Тадбиркор виртуал офиси»ни яратиш назарда тутилган Президент Фармони лойиҳаси жойлаштирилган. Шунингдек лойиҳада масофавий тарзда ўтказиладиган текширувлар рўйхати белгиланган, улар саволнома бўйича ўтказилади. ... 

Дата публикации 10.05.2022
Президент томонидан 5 май куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-767-сон Қонун имзоланди. СКга киритиладиган асосий ўзгартиришлар шарҳи - buxgalter.uz да. ... 

Дата публикации 05.05.2022
Президентнинг 29.04.2022 йилдаги ПФ-128-сон Фармони билан 2022 йил 1 майдан бошлаб пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг миқдорлари оширилди: ... 

Дата публикации 05.05.2022
Президент томонидан 2022 йил 30 апрель куни “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди. Туризм тармоғи корхоналари қўшимча имтиёзларга эга бўлишди, иш берувчилар ўз ходимларининг мамлакат ичидаги саёҳат харажатларининг бир қисмини қоплаб беради, фуқаролар бундай харажатлар бўйича кешбэк олишлари мумкин. ... 

Дата публикации 01.05.2022
2022 йил 1 майдан миллий қонунчиликдаги ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. ... 

Дата публикации 01.05.2022
2022 йил 1 майдан бошлаб Президентнинг ПФ-115-сон Фармонига мувофиқ божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишининг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади. ... 

Дата публикации 29.04.2022
Молия вазирлиги янги Чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат ҳисобот топширишнинг белгиланган муддатларини узайтиради. ... 

Дата публикации 25.04.2022
1 июлдан бошлаб касаначилик билан шуғулланадиган фуқаролар солиқ имтиёзларига эга бўлади. Шунингдек, ҳам касаначиларга, ҳам бундай меҳнат шаклини ташкил қиладиган тадбиркорларга субсидия ва имтиёзли кредитлар назарда тутилган (21.04.2022 йилдаги ПҚ-214-сон қарор). ... 

Дата публикации 22.04.2022
Вазирлар Маҳкамаси чет эллик мутахассислар учун “IT-визалар” жорий этилиши муносабати билан қатор НҲҲларга ўзгартиришларни тасдиқлади. Бу чет эллик мутахассисларга қандай имкониятлар бериши ҳақида - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 22.04.2022
2022 йил 21 апрелда “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-113-сон Фармон кучга кирди. Ҳужжат 6 та рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олишга қўйилган айрим талабларни бекор қилади (20.04.2022 йилдаги ПФ-113-сон Фармонга 3-илова): ... 

Дата публикации 21.04.2022
20 апрель куни солиқ ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди. ДСҚ ўзининг Телеграм-каналида йўриқномани (матнли ва видео) эълон қилди, у сизга шаклларни тўлдириш чоғида хатога йўл қўймасликка ёрдам беради. ... 

Дата публикации 19.04.2022
Президентнинг 15.04.2022 йилдаги ПҚ-208-сон қарори билан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда 1 кв. метрнинг энг кам қиймати тўғрисидаги талабни қўллаш зарур бўлган объектлар рўйхатига тузатиш киритилди. ...