Савдо ва овқатланиш
Дата публикации 06.03.2023
“Ресторанда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун гувоҳнома мавжуд. Иш жараёнида 2D-сканер билан жиҳозланмаган иккита НКМдан фойдаланамиз: биринчисидан – тайёр таомларни реализация қилишда, бошқасидан – алкоголь маҳсулотларини реализация қилишда. Солиқ текшируви натижалари корхонага СКнинг 227-1-моддасига биноан охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Солиқ органлари соф тушумни иккала НКМ бўйича ҳисоблаб чиқаради, лекин тайёр таомларда штрих код ва 2D сканер мавжуд эмас, биз керак эмас, деб ҳисоблаймиз. Сиздан қуйидагини тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз: соф тушум миқдорини фақат алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бўйича ҳисоблаб чиқариш керакми ёки тайёр маҳсулотларни реализация қилиш билан биргами?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 02.03.2023
Айрим савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларида товарлар (хизматлар) рўйхати ва QR-код билан чеклар беришади. Аммо Soliq мобиль иловасида QR-кодни сканерлаш чоғида у солиққа доир ахборотни ўз ичига олмаганлиги тўғрисида хабар чиқади. Нима учун бундай ҳолат рўй беради ва бундай чеклар касса чеклари ўрнини тўлақонли босиши мумкинми? Буни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 24.02.2023
“Мижоз ресторанга 300 минг сўм миқдорида олдиндан тўловни амалга оширди ва тақдим этилган таомлар ва кўрсатилган хизматларнинг қолган қийматини тантанали кечки овқатланишдан сўнг тўлади. Ушбу хизматларни онлайн-НКМда қандай тўғри акс эттириш лозим?”. Ушбу вазифасини ҳал қилиш тажрибаси билан “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан умумий овқатланиш ва онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари ўртоқлашишди. ... 

Дата публикации 08.02.2023
“Корпоратив карта бўйича харид учун чекларнинг айримлари ўқилмайдиган чиқди, битта чек йўқотилди. Лекин сотувчи техник имконият мавжуд эмаслигини важ қилиб, чек нусхасини беришни рад этмоқда”. Вазиятни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 31.01.2023
ДСҚ комитентларга онлайн-НКТ чекларига тузатиш киритишнинг техник имкониятини синов режимида тақдим этди. Бу қандай ишлашини, “Норма” ва buxgalter.uz учун махсус “Yangi texnologiyalar” ИАМ онлайн-НКТ бўлими бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ батафсил гапириб берди: ... 

Дата публикации 30.01.2023
“Бир сотувчининг харидори бир келишда тўртта товарни сотиб олди, бу онлайн-НКМ чекида акс эттирилган. Битта товарни у хариддан кейин дарҳол қайтарди, бироздан кейин яна битта товар позициясини қайтариш тўғрисида талаб билан мурожаат қилди. Сотувчида иккала ҳолатда қайтаришни рад этишга қонуний асослар мавжуд эмас”. Бу ҳолатда онлайн-НКМ тизимида қайтаришни расмийлаштирган ҳолда қандай қилиб техник муаммолардан қочиш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 23.12.2022
Маркировкаланган товарларни КПК орқали харид қилиш учун касса чекларини «ASL Belgesi» тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Муассис маркировкаланган товарларни устав капиталига киритган бўлса, улар қандай ҳисобга олинади? Харидор маркировкаланган товарларни қайтарганда нима қилиш керак? Бухгалтерларнинг ушбу долзарб саволларига buxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.12.2022
Мижозлар Soliq мобил иловасида кешбэк ололмасликларидан кўп шикоят қиладилар. Сотувчи ёки харидорнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари оқибатида шундай вазият юзага келиши мумкин. Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ мутахассислари ушбу вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини тушунтириб бердилар. ... 

Дата публикации 07.12.2022
2022 йил 1 декабрдан бошлаб барча босқичларда – ишлаб чиқаришдан охирги истеъмолчига реализация қилишгача – металл, шу жумладан алюмин идишда алкоголь маҳсулотларининг ҳаракатланиши тўлиқ кузатиб борилади. Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН ишлаб чиқарувчилар, импорт ва реализация қилувчилар бунда нималарга эътибор беришлари, хато ва кўпгина жарималардан қандай қочишлари кераклиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 02.12.2022
«Маиший техника дўкони 2,5 йил аввал сотилган товар (совутгич) қайтарилишини ҚҚС бўйича ҳисоботда қандай акс эттириши керак? Харидор 2022 йил ноябрда ушбу талаб билан мурожаат қилиб, чекнинг кўчирма нусхаси (аслининг ранги ўчган), сотилган пайтидан бошлаб 3 йил ичида кафолатли хизмат кўрсатиш талони ва сервис марказининг завод браки ҳақидаги хулосасини тақдим этди. Қайтаришни рад этиш учун қонуний асослар мавжуд эмас». buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Неъматжон РАҲМОНОВ вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 02.12.2022
Онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-1-б. мувофиқ, тузатувчи касса чеки тафовут аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай шакллантирилади. Бироқ ҳозир сизда ноёб имконият мавжуд! Солиқ тўловчиларнинг кўп сонли илтимосларига биноан ДСҚ жорий йил мобайнида хато билан урилган исталган чекдаги хатоларни 2022 йил 10 декабргача тузатишга рухсат берди. Фақат харидорлар кешбэк олган чекларга тузатиш киритиб бўлмайди. ... 

Дата публикации 30.11.2022
«Мен якка тартибдаги тадбиркорман, кўп йиллардан буён ишлайман, фаолият тури – чакана савдо (атторлик моллари билан). Сўнгги вақтда туман ҳокимлиги ходимлари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳам рўйхатдан ўтишимни талаб қила бошладилар. Ушбу талаб қонунийми? Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтсам, ЯТТ деб ҳисобланмай, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида чакана савдо билан шуғуллана оламанми?». Buxgalter.uz бу борада солиқ идорасидан тушунтириш олди: ... 

Дата публикации 25.11.2022
Ишлаб чиқувчилар қонунчиликда белгиланган барча ҳолларда, шу жумладан кафолат муддати давомида онлайн-НКТ қайтариш чекини расмийлаштириш бўйича функционални янада такомиллаштирдилар. Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Неъматжон РАҲМОНОВ янгилик ҳақида батафсил тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 18.11.2022
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Tax Free тизими тажриба тариқасида ишлашни бошлайди: чет элликлар ҚҚС билан сотиб олинган айрим товарлар бўйича ҚҚСни қайтариб олишлари мумкин (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚ 1-б.) (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚга 1-илова 2-б.). ҚҚС тўловчилар бўлган манфаатдор чакана савдо корхоналари бунга тайёргарликни ҳозирдан бошлашлари лозим. Манфаатдорлик нимада, деган савол туғилади? Бундай дейиш мумкин: агар сизга чет элликларнинг харид қилиши билан боғлиқ ортиқча муаммолар, текширувлар, чекларга тузатиш киритиш ва жарималар керак бўлмаса – янги йил келишини кутмай, ўз НКМ созламаси ҳақида қайғуринг. Бунда нимага эътибор қаратиш лозимлиги – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 11.11.2022
«Корхонамиз номига онлайн-НКМ ва виртуал касса рўйхатдан ўтказилган. Биз учун қулайроқ бўлгани учун фақат онлайн-НКМдан фойдаланамиз, виртуал кассани ҳар эҳтимолга қарши ушлаб турамиз. Биздаги онлайн-НКМ русуми бир неча кун ишламаганда уни сотиб олганмиз. Бироқ, солиқчилар нима учун чекларни виртуал касса орқали урмаслигимизни сўрайвериб қийнаб юборишди. Важларимизга жавобан ё ундан воз кечишимиз, ёхуд тушумнинг бир қисмини у орқали ўтказишимиз кераклигини айтадилар. Битта тадбиркорлик субъектига нечта онлайн-НКМ рўйхатдан ўтказилиши мумкин? Кассани захирада сақлаб, ундан фойдаланмаслик мумкинми?». buxgalter.uz илтимосига кўра «Онлайн касса трейд» МЧЖ техник хизмат кўрсатиш маркази директори Рустам ЁҚУБОВ вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 10.11.2022
«Солиқ инспектори 2023 йил 1 январгача бизнинг онлайн-НКМ учун 2D-сканер сотиб олишни талаб қилмоқда. Бироқ сотувчиларимиз усиз ҳам яхши ишлайдилар. Ушбу талабга риоя этиш қанчалик мажбурий?». «Онлайн касса трейд» МЧЖ техник хизмат кўрсатиш маркази директори Рустам ЁҚУБОВ buxgalter.uz илтимосига кўра вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 07.11.2022
2022 йил 1 ноябрда тўлов сервислари тўловнинг айрим турларини, шу жумладан жойларда, QR-код орқали тўлов ва масофадан тўловнинг айрим турларини тўхтатиб қўйдилар. Шу куни кечга томон уларнинг иши тикланди. Ушбу ҳолат такрорланиши мумкинми, бунга қандай қилиб йўл қўймаслик мумкин? Buxgalter.uz эълон қилинган арзномаларни ўрганиб, бизнес вакиллари билан суҳбатлашиб, муайян хулосаларга келди. Улар онлайн-НКТ тизимини янада ривожлантириш ва солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдали бўлишига умид қиламиз. ... 

Дата публикации 04.11.2022
Сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилади. Бу 01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚда назарда тутилган. Ҳужжат тафсилотлари norma.uz порталида келтирилган: ... 

Дата публикации 04.11.2022
Солиқ органлари чакана савдо корхоналарида сайёр солиқ текширувларини ўтказадилар. Текширув предмети – товарларни рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя этиш. Қоидабузарлар СК 227-1-м. бўйича жавобгарликка тортилади. Buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА қандай қилиб сўнгги ҳисобот чорагидаги реализациядан соф тушум миқдорида жарима солинишининг олдини олиш ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 02.11.2022
Buxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН чакана савдо шохобчалари мажбурий рақамли маркировкаланадиган товарлар билан ишлашга қандай тайёрланишлари кераклиги ҳақида гапириб берди. ...