Саноат хавфсизлиги соҳасида лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспортлари тасдиқланди

preview

Зарур ҳужжатлар, йиғимларнинг миқдорлари, аризаларни кўриб чиқиш муддатлари, ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари ва бошқа тартиб-таомиллар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспортлари тасдиқланди (05.10.2022 йилдаги 566-сон ВМҚ). Тафсилотлар билан norma.uz порталида танишинг:

 

Паспорт номи

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори

Ҳужжат берилганлиги учун йиғим миқдори

Аризани кўриб чиқиш муддати

Ҳужжатнинг амал қилиш муддати

1

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспорти

4 БҲМ

10 БҲМ

20 кун

Чекланмаган

2

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш паспорти

4 БҲМ

10 БҲМ

15 кун

Чекланмаган

3

Портлатиш ишларини ёки портловчи моддалар билан боғлиқ ишларни ўтказиш учун рухсатнома паспорти

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

10 кун

 

1 йилгача

4

Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналарда жойлашган пунктларда энг оддий гранулаланган ва таркибида сув мавжуд бўлган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш учун рухсатнома паспорти

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

15 кун

 

1 йилгача

5

Олиб кириладиган портловчи моддаларни қўллаш учун рухсатнома паспорти

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

15 кун

 

Бир марталик

6

Портловчи материалларни харид қилиш учун гувоҳнома паспорти

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

5 кун

 

6 ойгача

7

Портловчи материалларни олиб кириш, харид қилиш ва сақлаш, шунингдек, уларни автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома паспорти

 

 

  • 30 кун – портловчи материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун;
  • 10 кун:

– портловчи материалларни харид қилиш учун;
– портловчи материалларни сақлаш учун;
– портловчи материалларни ташиш учун

  • 30 кунгача – портловчи материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун;
  • 6 ойгача – портловчи материалларни харид қилиш учун;
  • 3 йилгача – портловчи материалларни сақлаш учун;
  • 1 йилгача – портловчи материалларни ташиш учун

8

Фойдаланиш, тугатиш ва консервация қилишда нефть ва газ қудуқларини ўтказиш далолатномаси, шунингдек, шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказишни тасдиқлаш ва келишиш тўғрисида хулоса паспорти

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

10 кун

  • Нефть-газ қудуқларини фойдаланишга (эксплуатация) ўтказишда – чекланмаган; нефть-газ қудуқларини тугатишда – чекланмаган;
  • нефть-газ қудуқларини консервация қилишда – 5 йил;
  • шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқа тоифага ўтказишда – чекланмаган

9

Кон ишларини ривожлантириш режасини келишиб олиш паспорти

Йиғим ундирилмайди

Йиғим ундирилмайди

20 кун

1 йил

10

Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

20 кун

1 йил

11

Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

15 кун

Фаолият турига қараб 1–3 йил

12

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

20 кун

1 йил

13

Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларни ва иншоотларни кўрик ва синовдан ўтказиш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

15 кун

1 йил

14

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истирохат боғлари аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

15 кун

2 йил

15

Хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисидаги хулоса паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

20 кун

1 йил

16

Газ қувурлари ва газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи бошқа объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва фойдаланиш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

10 кун

1 йил
(газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи объектларини ишга тушириш-созлаш ишлари учун рухсатнома

 – 2 ойга)

 

 

17

Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

15 кун

2 йил

18

Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг профили ўзгарган тақдирда, улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

30 кун

Чекланмаган

19

Рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома паспорти

2 БҲМ

2 БҲМ

15 кун

3 йил

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 06.10.2022 йилдан кучга кирган.

Norma.uz материаллари асосида.