Фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби учун бозор нархи қандай аниқланади

preview

ҚҲТБТда Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектлари учун тенг рақобат муҳитини яратиш ва инсофли солиқ тўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Унинг қабул қилиниши билан, битим нархи бозор нархидан фарқ қилган тақдирда ҚҚС, фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ товарларнинг/хизматларнинг бозор қиймати асосида ҳисоблаб чиқилади.

 

2022 йил 1 январга қадар, агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли бўлган . 2022 йилдан бошлаб уларда буни айланмадан олинадиган солиқ ва фойда солиғи бўйича ҳам амалга ошириш ҳуқуқи пайдо бўлди .

Ушбу нормаларни қўллаш мақсадида ДСҚ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланди, у билан Солиқ солиш мақсадида товар (хизмат)ларнинг бозор нархини аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади. У битим, ЭҲФ, онлайн чек ва бошқа ҳисоб-ҳужжатларида акс эттирилган товар (хизматлар)ларни реализация қилиш нархи уларнинг бозор нархидан 20%дан паст ёки юқори бўлса, ушбу товарларга/хизматларга нисбатан қўлланилади.

Бунда айнан ўхшаш ёки бир турдаги товар ва хизматларнинг бозор қиймати қуйидагилар асосида аниқланади:

  • солиқ органларининг ахборот тизимлари маълумотларидан;
  • сотувчиларнинг нархномаларидаги маълумотларидан;
  • фонд биржалари, электрон майдонлар (аукционлар ва  давлат харидлари майдонлари) нархлари ва котировкалари тўғрисидаги маълумотлардан;
  • Ўзбекистон ташқи савдо расмий статистикаси маълумотларидан;
  • ахборот ва нархлаш агентликлари маълумотларидан;
  • ОАВдан олинган маълумотлардан;
  • қонунда назарда тутилган ҳолларда нархларни белгиловчи ваколатли органларнинг маълумотларидан.

Бошқа маълумотлар манбалари, шу жумладан оммавий фойдаланиш мумкин бўлган бозорни тадқиқот қилиш натижалари маълумотларидан фойдаланган ҳолда аниқланиши мумкин. Бунда солиқ органлари бозор нархини аниқлашда экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Низомни босқичма-босқич амалга киритиш режалаштирилмоқда:

  • 2022 йил 1 июлдан бошлаб - кўчмас мулк объектларига, биржада ва (ёки) давлат харидлари учун электрон платформаларда сотиладиган товарларга;
  • 2022 йил 1 октябрдан бошлаб - рақамли идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товарларга;
  • 2023 йил 1 февралдан бошлаб - қурилиш материалларига ҳамда маиший техникаларга;
  • 2023 йил 1 июлдан бошлаб - барча товарларга (хизматларга).

Сиз 26 мартга қадар лойиҳани муҳокама қилишда иштирок этишингиз мумкин.

Энди бухгалтернинг фаолияти анча мураккаблашаётганлиги боис, бизнинг вебинарларимизда қўшимча билим ва ўз саволларингизга жавоблар олиш имкониятидан фойдаланинг. Яқин вақтда қуйидаги вебинарлар ўтказилади: