Айланмадан олинадиган солиқ ва фойда солиғи тўланган йил учун ҳисобот қандай топширилади

preview

Корхона айланмадан олинадиган солиқ тўлаган, 2023 йилнинг 1 августидан эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтди. Бу ҳолда солиқ ҳисоботи ва молиявий ҳисоботни қандай тақдим этиш кераклигини «Норма» эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:

 

Экспертларнинг тушунтиришлари – телеграм-каналимиздаги ҳаволаларда.

 

Айланмадан олинадиган солиқ

Корхона 2023 йилнинг январь-июль ойлари учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни ҳар ойда ўсиб борувчи якун билан тақдим этиши керак бўлган  .

Аммо бу қатъий белгиланган суммадаги солиқ бўйича ва дивидендлар тарзидаги даромадларга тааллуқли қисм бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинган солиқ тўловчиларга тааллуқли эмас . ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтгандан кейин ҳисобланган айланмадан олинадиган солиқ суммаси қайта ҳисобланмайди.

Агар сизда 2023 йилда назорат қилинадиган битимлар бўлса, улар ҳақида солиқ органларини хабардор қилишни унутманг. Ўқинг, назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабарномани қачон ва қандай топшириш керак.

ҚҚС

2023 йилнинг август ойидан бошлаб корхона ҚҚС бўйича ҳисоботни ҳар ойда ўсиб бормайдиган якун билан тақдим этади  .

 

Фойда солиғи

2023 йилнинг август ойидан бошлаб корхона фойда солиғи бўйича ҳисоботни ҳар чоракда ўсиб борувчи кун билан тақдим этади  . Бунда солиқ ҳисоб-китобида у айланмадан олинадиган солиқ тўланган 2023 йилнинг январь-июль ойи учун даромадлар ва харажатлар кўрсаткичларини ҳисобга олмайди.

Молиявий ҳисобот

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сонли шакл) – 5 ва 6-устунларда (ҳисобот даври учун маълумотлар) қуйидагиларни акс эттиринг:

  • бутун 2023 йил учун даромадлар ва харажатлар (зарарлар) кўрсаткичлари;
  • 250-сатрда – 2023 йилнинг август-декабрь ойлари учун ҳисобланган фойда солиғи суммаси;
  • 260-сатрда – 2023 йилнинг январь-июль ойлари учун ҳисобланган айланмадан олинадиган солиқ суммаси.

Натижада 270-сатрда сиз ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) суммасини оласиз, у бухгалтерия ҳисоби маълумотларгига мувофиқ келиши керак.