ЯИДХП автотранспорт бўйича қандай хизматлар кўрсатади

preview

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш, электрон ишончнома бериш, автомобиль тарихини текшириш – буларнинг барчаси автоматлаштирилди ва уларга ЯИДХП орқали кириш мумкин. Buxgalter.uz қулайлик учун автотранспорт воситалари билан боғлиқ энг оммабоп давлат хизматларини жадвалда тўплади:

 

Хизмат

ЯИДХПга ҳавола

Таърифи

ЭРИ

Бажариш муддати

ЯИДХП орқали тўлашда нархи

(10% чегирма билан)

Электрон ишончнома (сотиш, бошқа давлатга олиб чиқиб кетиш ҳуқуқисиз) бериш

>>>

Хизмат учун тўловдан сўнг ариза берувчи QR-код билан электрон ишончномани олади

Керак эмас

Дарҳол

  • 1 ойгача – 0,2 БҲМ;
  • 6 ойгача – 1 БҲМ;
  • 3 йилгача – 2 БҲМ

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш

>>>

Аризани тўлдиришда фотосуратни танлаш керак (паспорт ёки IDдан). Тўловдан сўнг – олиш усулини танлаш зарур (шахсан бориб ёки етказиб бериш билан)

Керак эмас

Усулга боғлиқ – курьер билан ёки шахсан бориб

0,7 БҲМ

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташишга лицензия олиш

>>>

Транспорт вазирлиги аризани кўриб чиқади ва хизмат учун тўловни амалга ошириш тўғрисида хабарномани юборади. Тўловдан сўнг ариза берувчи лицензияни электрон шаклда олади

Керак

2 иш куни

0,9 БҲМ

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга ариза топшириш

>>>

Аризага курсларни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 083-сонли шаклдаги тиббий маълумотнома илова қилинади.  Имтиҳонларга кириш юзасидан хабарнома ЯИДХП орқали келади

Керак эмас

3 иш куни

0,9 БҲМ

Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш учун ариза юбориш

>>>

Аризага рўйхат бўйича ҳужжатлар нусхаларини электрон шаклда илова қилиш лозим. Агар ариза берувчи 12 ой давомида автомобилни бошқармаган бўлса, у имтиҳонга таклиф қилинади, агар бошқарган бўлса – ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олади

Керак эмас

3 иш куни

0,09 БҲМ

Автомобиль тарихи ҳақида маълумотнома олиш

>>>

Аризани тўлдиришда фақат автомобилнинг давлат рақамини билиш лозим. Хизмат тўловдан сўнг бажарилади

Керак эмас

Дарҳол

0,09 БҲМ

Aвтомобилга тақиқнинг мавжудлигини текшириш

>>>

Аризани тўлдиришда фақат автомобилнинг давлат рақамини билиш лозим

Керак эмас

Дарҳол

Бепул

Суғурта полисининг амал қилишини текшириш

>>>

Аризани тўлдиришда фақат автомобилнинг давлат рақамини билиш лозим

Керак эмас

Дарҳол

Бепул

Эътибор беринг
Агар ариза берувчи ҳужжатни почта ёки курьерлик етказмаси билан олишни хоҳласа, почта ва курьерлик хизматлари учун тўлов алоҳида тўланади.

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади