Қандай қилиб комитентлар ва воситачилар my3.soliq.uz ёрдамида онлайн-НКТни созлашлари керак

preview

Материалда:

 – қандай қилиб комитент воситачини my3.soliq.uzда қўшиши мумкин → → →

– қандай қилиб воситачи my3.soliq.uzда норезидент ёки жисмоний шахс бўлган комитентнинг IDсини олиши мумкин  → → →

– my3.soliq.uzда воситачилик шартномасининг мақомини қандай текшириш мумкин → → →

 

Янгиликлар билан тезкор тарзда танишиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

My3.soliq.uzдаги “Онлайн назорат-касса техникасига доир ахборот” интерактив хизматининг функционали янги имкониятлар билан тўлдирилди. Энди мазкур сайтда воситачилик шартномалари бўйича товарларни реализация қилиш суммалари солиқ ҳисоботларида тўғри акс эттирилиши учун зарур бўлган созламаларни амалга ошириш мумкин. Электрон тўлов тизимлари ва маркетплейслар орқали сотиладиган товарларга нисбатан ҳам ушбу қоидаларга риоя қилиниши лозим.

Воситачилар ва комитентлар учун my3.soliq.uzдаги функционал my.soliq.uzдаги илгариги функционалдан анча қулай, сабаби ҳаммаси “Онлайн назорат-касса техникасига доир ахборот” интерактив хизматида мужассамланган.

 

Эслатиб ўтамиз

Воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинадиган товар воситачида онлайн-НКТ чекларида қўшимча реквизит билан акс эттирилиши керак:

  • агар бу якка тартибдаги тадбиркорнинг товари бўлса, унинг ЖШШИРи кўрсатилади;
  • агар юридик шахснинг товари бўлса – СТИРи кўрсатилади;
  • агар бу жисмоний шахс ёки резидентнинг товари бўлса – комитентнинг ID-рақами кўрсатилади.

Бунинг учун товарлар сотувчилари сотувлар бошлангунга қадар воситачилик шартномаларини рўйхатдан ўтказишни амалга оширишлари керак. Сотувлар бўйича маълумотларнинг ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботларида тўғри акс эттирилиши ёки акс эттирилмаслиги онлайн-НКТнинг тўғри созланганлиги ва чекларнинг тўғри расмийлаштирилганлигига боғлиқ бўлади.

 

Воситачилик шартномалари бўйича реализациянинг солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилиши ҳақида “Комитентлар ва комиссионерлар онлайн-НКТ билан қандай ишлашлари керак” янгиланган тавсиясида батафсил ўқинг.

Қандай қилиб комитент воситачиларни my3.soliq.uzда рўйхатдан ўтказиши керак

Солиқ ҳисоботлари тўғри шакллантирилиши учун комитент ўзининг барча воситачиларини рўйхатдан ўтказиши лозим.

Шундай қилиб, комитент қандай қилиб ўз воситачиларининг рўйхатини шакллантириши керак:

1. Мy3.soliq.uz сайтида шахсий кабинетга киринг;

2. Хизматлар рўйхатидан “Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникасига доир ахборот”ни танланг;

3. “Чеклар ҳақида ахборот” иловасининг чиқиб келадиган тавсиясидан “Воситачилар рўйхатини шакллантириш”ни танланг;

4. “Воситачилар” иловасини танланг ва “Қўшиш”га босинг;

5. Очилган ойнада тегишли майдонларга қуйидагиларни киритинг:

  • юридик шахс-воситачининг СТИРини ёки, агар воситачи – ЯТТ бўлса, унинг ЖШШИРини. “Воситачининг номи” устуни автоматик тарзда тўлдирилади;
  • воситачилик шартномасининг рақамини;
  • воситачининг ҳисоб рақамини;
  • воситачи банкининг МФОсини;
  • шартнома тузилган санани;
  • шартноманинг амал қилиши бошланган санани;
  • шартноманинг амал қилиши тугайдиган санани.

6. “Қўшиш” тугмасига босинг.

 

“Комитентлар ва воситачилар онлайн-НКТ билан қандай ишлашлари керак” тавсиясининг июль ойидаги янги таҳририда сиз қуйидаги вазиятлар учун созламалар бўйича батафсил йўриқномаларни топасиз (тавсия ҳозир янгиланиш жараёнида):

– агар комитент – жисмоний шахс ёки норезидент бўлса;

– агар субвоситачи – резидент ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлса;

– агар субвоситачи – норезидент ёки жисмоний шахс бўлса.

 

Эътибор беринг

Воситачилик шартномаси бўйича реализация қилишдан олинган суммалар комитентнинг ҳисоботларида my3.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказишда кўрсатилган воситачилик шартномасининг амал қилиш муддати давомида акс эттирилади.

Агар воситачилик шартномасининг амал қилиш муддати ўтган бўлса, my.soliq.uz функционали ёрдамида янги шартномани рўйхатдан ўтказиш ёки илгариги шартномани узайтириш лозим. Воситачи томонидан my.soliq.uz сайтида унинг узайтирилганлиги тасдиқлангандан сўнг шартнома узайтирилган ҳисобланади. Акс ҳолда, ушбу товарлар ва хизматларни реализация қилишдан олинган барча тушум воситачиларнинг ҳисоботларидан ўтади.

 Қандай қилиб воситачи my3.soliq.uzда норезидент ёки жисмоний шахс бўлган комитентнинг IDсини олиши мумкин

Агар норезидент ёки жисмоний шахс воситачилик шартномасининг томони бўлса, сизга комитентнинг IDси талаб қилинади. Ушбу реквизитни ҳам my3.soliq.uzдаги “Онлайн назорат-касса техникасига доир ахборот” интерактив хизмати ёрдамида олиш мумкин.

Жисмоний шахс ёки норезидент бўлган комитентнинг 9 белгили ID-рақамини олиш учун:

1. Мy3.soliq.uz сайтида шахсий кабинетга киринг;

2. Хизматлар рўйхатидан “Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникасига доир ахборот”ни танланг;

3. “Чеклар ҳақида ахборот” иловасининг чиқиб келадиган тавсиясидан “Воситачилар рўйхатини шакллантириш”ни танланг;

4. “Норезидентлар ёки жисмоний  шахслар” иловасини танланг;

5. “Қўшиш”га босинг;

6. Очилган шаклни тўлдиринг:

  • “Комитентнинг тури” устунида чиқиб келадиган тавсиядан кераклисини танланг: юридик шахс ёки норезидент/жисмоний шахс;
  • “Телефон рақамини киритинг” устунида комитентнинг телефон рақамини кўрсатинг;
  • “Шартнома файлларини бириктиринг zip, rar” устунида сиз унинг асосида комитент билан ишлайдиган шартнома (ҳужжат)ни бириктиринг;
  • “Жўнатиш”га босинг.

Сизнинг аризангиз бўйича комитент рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув “Норезидентлар ёки жисмоний шахслар” иловаси очилганда экраннинг пастки қисмида жойлаштирилган жадвалда акс эттирилади. “Комитентнинг ID-рақами” устунида автоматик тарзда шакллантирилган 9 белгили ноёб рақам кўрсатилади.

 

Мy3.soliq.uzда воситачилик шартномасининг мақомини қандай текшириш мумкин

Воситачилар ва комитентлар ўз шартномаларининг мақомини текширишлари мумкин.

1. Мy3.soliq.uzда шахсий кабинетга киринг.

2. “Онлайн назорат-касса техникасига доир ахборот” интерактив хизматини танланг.

3. “Чеклар тўғрисида ахборот” иловасининг чиқиб келадиган менюсида “Воситачилар рўйхатини шакллантириш”ни танланг.

4. Сўнгра, агар сиз воситачи бўлсангиз, “воситачилар” иловасини, агар – комитент бўлсангиз, “комитентлар” иловасини танланг.

5.  Сизнинг корхонангиз пастда жойлашган рўйхатда фаол мақомида бўлиши керак.

Агар сиз рўйхатда бўлмасангиз (ёки бошқа мақом бўлса), янги шартномани рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш (ёки my.soliq.uzда воситачини рўйхатдан ўтказиш ёхуд мазкур шартномага тааллуқли маълумотларни янгилаш – яъни тизимда маълумотлари мавжуд бўлган шартномани узайтириш) лозим.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади