Корхоналарда МҲХСни жорий этишда қандай муаммолар юзага келади

preview

Солиқ қўмитасининг Ҳудудлараро солиқ инспекцияси йирик солиқ тўловчиларнинг my.soliq.uzдаги шахсий кабинетларига сўров йўллади. Сўровнинг мақсади – жойларда МҲХСни жорий этиш бўйича ишларнинг ҳолатини аниқлаш. 

Солиқ тўловчилар сўровга вақт ажратиб, саволларга ўз амалиётларидан келиб чиққан ҳолда батафсил жавоб беришдан манфаатдордир – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси нима учун шундай эканлигини тушунтирди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Солиқ тўловчиларни сўровдан ўтказиш – бу Солиқ қўмитаси томонидан жойларда МҲХСнинг жорий этилишини ўрганиш бўйича бошланган ишнинг мантиқий давомидир. Илгари Ҳудудлараро солиқ инспекцияси солиқ маслаҳатчилари билан учрашув ўтказган, ушбу учрашувда улар инспекция мутахассисларига юзага келаётган вазият юзасидан ўз қарашларини тақдим этишган. Сўров натижалари албатта ҳолатни фактлар ва муаммоларга қараш ва уларни бевосита МҲХСни жорий этаётган корхоналар билан ҳал қилиш билан тўлдиради. Учрашувда баён этилганидек, Солиқ қўмитасининг мутахассислари муаммони умумлаштириб, уларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳал қилишмоқчи.

Бошқа жиҳатлар қатори, сўровнома муаллифлари солиқ тўловчилар МҲХСни жорий этишда қандай муаммоларга дуч келишганлигини билишни истайдилар. Сўровнинг ҳар бир иштирокчиси умумий иборалар билан эмас (муаммо бундай умумий тарзда солиқ маслаҳатчилари билан учрашувда айтиб ўтилган), балки айнан ўз корхонаси мисолида аниқ фактлар билан жавоб бериши мақсадга мувофиқдир.

МҲХСни жорий этишнинг энг асосий муаммоларидан бири – услубий кузатувнинг камчилиги. МҲХСни жорий этувчилар учун ҳужжатларнинг бутун тўплами 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарор, ўзбек тилига таржима қилинган МҲХС стандартлари ва ДСҚнинг АВда 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-иловада келтирилган солиқ ҳисоботи шаклларидан иборат.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган талай саволларга жавоб бериши мумкин бўлган услубий ҳужжатлар ҳануз ишлаб чиқилмаган. МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг тасдиқланган муддатлари йўқ, БҲМСдан МҲХСга трансформация қилишнинг алгоритми мавжуд эмас.

МҲХСга ўтган ҳар бир корхонада, агар батафсил айтсак, МҲХСга ўтиш муаммолари индивидуалдир. Мана шу ҳақда ёзиш лозим.

Ҳозирча МҲХС бўйича корхоналар учун солиқ ҳисоботининг иккита тасдиқланган шакли билан қаноатланамиз. Шунчаки уларни БҲМС бўйича ишлайдиганлар учун солиқ ҳисоботлари шакллари сони билан солиштиринг. Агар МҲХС бўйича иккита шакл етарли бўлса, расмий шахслар бу ҳақда расмий минбарлардан гапиришлари ва нима учун бу етарли эканлигини тушунтириб беришлари керак. Ахир мазкур масала бўйича мутахассисларнинг турли фикрлари мавжуд, аммо давлат регуляторидан чиқадиган ягона расмий фикр мавжуд эмас.

Тадбиркорлар билан мулоқотда шу нарса ойдинлашадики, МҲХС бўйича мутахассисларни тайёрлаш муаммоси айниқса кескин бўлади. Ўқитиш, имтиҳонларни топшириш – қимматга тушади – бу ҳали муаммоларнинг ярми. Ўқитилган мутахассис ҳақиқатан ишлаб чиқариш масалаларини сифатли ҳал қилишга лаёқатли мутахассисга айланиши учун амалий иш тажрибаси керак бўлади. У эса мавжуд эмас. Республикада уни орттириш мумкин бўлган жойлар ҳам кўп эмас. Деярли бундай жойлар йўқ, сабаби барча корхоналар тенг шарт-шароитларда – жорий этиш босқичида. МҲХСда профессионал мулоҳазанинг устунлик қилиши МҲХСнинг БҲМСдан муҳим фарқи ҳисобланади. Бу йиллар давомида орттириладиган кўникмалардир.

Бошқа долзарб муаммо – корхоналарда фойдаланиладиган ҳисобга олиш дастурларини созлаш. Уларсиз сифатли ҳисобга олишни таъминлаш мураккаб бўлади. Мамлакатда қайта созлашни амалга оширадиган ёки бунинг учун керакли дастурни таклиф қилиши мумкин бўлган мутахассислар борми? Бу ҳам гапирилиши керак бўлган, уни ҳал қилиш лозим бўлган муаммодир.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади