Таъсисчи шуъба корхонасига ҳар ойда пул маблағларини ўтказиши ҳисобда қандай акс эттирилади

preview

“Акциядорлик жамияти корхона устав фондининг 100 фоизига эгалик қилади. АЖ корхонани сақлаш учун ҳар ойда смета асосида пул маблағларини ажратади.

Ушбу пул маблағларини АЖнинг бухгалтерия ҳисобида ва уларни ҳар ойда оладиган корхонада қандай тўғри акс эттириш керак?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ҳисобга олиш ва солиқ оқибатларини тушунтирди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юборманг – бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Корхона – ягона таъсисчи учун шуъба корхонаси саналади .

АЖ томонидан ҳар ойда корхонани сақлаш учун ажратиладиган маблағлар қуйидаги тарзда келиб тушиши мумкин:

  • инвестициялар ;
  • қайтарилмайдиган молиявий ёрдам ;
  • қарз маблағлари .

АЖ томонидан корхонани сақлаш учун ҳар ойда пул маблағларини бундай ажратишни расмийлаштириш ва мақсадларига қараб солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин.

 

Агар АЖ инвестиция киритса

АЖ киритилган инвестицияларни 0620-“Шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар” бухгалтерия счётида, корхона эса – 8330-“Пай ва улушлар” счётида акс эттиради.

Пул маблағларини инвестиция шаклида киритишда иккала томон учун солиқ оқибатлари юзага келмайди .

 

Таъсисчининг текин ёрдами

Корхона олинган қайтарилмайдиган молиявий ёрдам суммасини 9380-“Текин молиявий ёрдам” счётининг кредити бўйича, АЖ эса – 9430-“Бошқа операцион харажатлар” счётида акс эттиради.

Бу ҳолда корхона текин олинган мол-мулк тарзида даромад олади , АЖда эса чегириб ташланмайдиган харажатлар юзага келади .

 

Агар қарз билан ёрдам берса

АЖ ушбу қарздорликни 5830-“Берилган қисқа муддатли қарзлар” счётида ёки 0940-“Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари” счётида акс эттиради. Корхона эса – 6820-“Қисқа муддатли қарзлар” ёки 7820-“Узоқ муддатли қарзлар” счётининг кредити бўйича акс эттиради.

Олинган маблағлар суммаси даромад ҳисобланмайди, сабаби қарз шартномаси бўйича пул маблағларини тақдим этишда қарз сўндирилиши керак. Аммо бу ҳолда корхонада СКнинг 299-моддасига мувофиқ – олинган пул маблағлари суммаси тарзида эмас, балки текин олинган мулкий ҳуқуқлар – пул маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқининг ҳисоблаб чиқарилган суммаси тарзидаги бошқа даромадлар юзага келиши мумкин.

Қуйидагиларни олишда даромад юзага келади :

  • фоизсиз қарз;
  • қарз олиш санасида ставкаси Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлган фоизлар тўлаш шарти билан берилган қарз.

Бундай даромад солиқ солиш мақсадларида ҳисоблаб чиқарилади ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

Бизнинг тавсиямизда батафсил ўқинг: