Депозитлар бўйича даромадларга ЭҲФ тақдим қилинмаган: солиқчилар қайта ҳисоблашни талаб қилмоқда

preview

Текширувдан аввалги таҳлил доирасида солиқ органлари 2021–2022 ва 2023 йил январь-сентябрь ойлари учун ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоботларини таққосладилар. Банк депозитларидан олинган даромадлардан ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирмаган солиқ тўловчиларга ҳисоботларни қайта топшириш ва ортиқча олинган ҳисоб суммаларини бюджетга қайтариш ёки аниқланган камчиликларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш билан асослаш зарурлиги тўғрисида хабарномалар келди. 

Солиқ органларининг талабларини қандай бажариш кераклигини buxgalter.uz илтимосига кўра  солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА изоҳлади:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Солиқ кодексининг 244-моддасига  мувофиқ молиявий хизматлардан олинадиган даромадлар ҚҚСдан озод қилинган. Солиқ кодексининг 268-моддасига мувофиқ, агар солиқ тўловчи солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод этиладиган айланмаларни амалга оширса, солиқ солинадиган айланмага тўғри келадиган солиқ суммаси ҳисобга олиш учун қабул қилинади.

Ҳисобварак-фактура депозитлари бўйича даромадларни тақдим қилмаганларда бу суммалар фойда солиғи Ҳисоб-китобида акс эттирилган ва ҚҚС бўйича ҳисоботда кўрсатилмаган.

Солиқчилар ушбу айланма ЭҲФни тақдим қилиш йўли билан  ҚҚС Ҳисоб-китобида акс эттирилиши керак деб ҳисоблайдилар.

Имтиёзли айланма, албатта, ҚҚСни ҳисобга олиш суммасига таъсир кўрсатади. Бу солиқ тўловчида ҚҚСга қўшимча тўлаш учун сумма пайдо бўлиши мумкинлигини англатади. Чунки илгари бу сумма ҳисобга олинган ва ҳатто кимгадир ушбу ҳолатларни ҳисобга олмаган ҳолда бюджетдан ҚҚСнинг салбий суммаси қайтариб берилган бўлиши ҳам мумкин.

Талабларда солиқ органи ҳисоботларни қайта топширишни ва ихтиёрий тартибда 2021–2023 йиллар учун банк депозитлари бўйича фоизлар кўринишидаги даромадларга ЭҲФни тақдим қилишни  талаб қилмоқда.

Солиқчиарнинг хулосалари мантиқий ва адолатли. Бироқ савол  туғилади: 2021–2023 йиллар учун ҳисоботларни қандай қилиб қайта топшириш керак.

Бугунги кунда ҚҚС ҳисоботини шакллантириш автоматлаштирилган ва ҳисобот учун депозит бўйича даромадлар тўғрисидаги ягона маълумот манбаи фақат ҳисобварақ-фактура бўлиши мумкин. Бунда биз ҳисобварақ-фактураларни фақат жорий солиқ даври – 2023 йил декабрь ойи учун тақдим қилишимиз мумкин. ЭҲФни декабрь ойи учун  тақдим қилишнинг сўнги муддати – 2024  йил 10 январь. Демак, ҳозирги вақтда солиқ тўловчида 2021–2023 йиллар учун ҳисоботларни тузатиш учун техник имконият йўқ. Гарчи Солиқ кодексининг 83-моддасига мувофиқ ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига (ўзгаришига) олиб келган нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни ва (ёки) хатоларни аниқлаган солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт.

 

Нима қилиш керак

Мен бу вазиятдан чиқишнинг иккита йўлини кўряпман.

1. Хатони тан олиш ва 2021–2023 йиллар учун банк депозитлари бўйича даромадларга ҳисобварақ-фактураларни тақдим қилиш имкониятини манзилли тақдим қилиш илтимоси билан Солиқ қўмитасига ёзма равишда мурожаат қилиш. Бундай мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида сизга текширув билан келишларига тайёр туришингиз керак.

2. Солиқчиларнинг хулосаларига қўшилмаслик ва судга мурожаат қилиш. Бундай ҳолда мураккаб, давомий суд жараёнига тайёргарлик кўриш керак. Нуқтаи назарингизни сиз ушбу даромадларнинг борлигини яширмаганлингиз, улар сизда фойда солиғи Ҳисоб-китобида акс эттирилгани, уларни ҚҚС бўйича акс этирилмаганига эса аниқ кўрсатмалар бўлмаганига қуринг. Бунда сиз хатоингизни тузатишга тайёр эканлигингизни, аммо сизда техник имконият йўқлигини таъкидлашингиз керак.

Биламан, баъзи ҳолларда банклар банк фаолиятининг ички қоидалари ва ўзига хос хусусиятларига асосланиб, депозитлардан олинадиган даромадларга ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришдан бош тортишади. Агар сизнинг ҳолатингизда бундай факт рўй берган бўлса, унда судда албатта бу ҳақда гапириб беринг.  

 

 

Олег ГАЕВОЙ  тайёрлади