Солиқчилар сайёр текширув ҳақида хабар берган, лекин сабабини кўрсатмаган бўлса, нима қилиш керак

preview

Айрим солиқ тўловчилар Солиқ қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасидан корхонада 10 кун ичида сайёр солиқ текшируви бошланиши ҳақида хабарнома олдилар. Хатдан Солиқ инспекцияси ходимлари ташрифининг сабаблари аниқ эмас.

Бундай хабарга қандай жавоб бериш кераклигини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

Долзарб тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Текширувчиларни кутиб олинг. Шуни ёдда тутингки, Солиқ кодексининг 111-моддаси 3-қисмига мувофиқ, солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилиш банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга сабаб бўлади. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.

Сайёр солиқ текширувининг мақсади хабарномада эмас, балки солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари)нинг унинг ўтказилиши тўғрисидаги буйру-ғида кўрсатилади .

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, солиқ тўловчи ва унинг барча мол-мулки эълон қилинган манзилда жойлашган бўлиши керак. Яъни, бу бинолар унинг мулки бўлиши ёки у томонидан ижарага олиниши керак. Агар бинолар ижарага олинган бўлса,  у ҳолда ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилиши керак. Акс ҳолда:

  • ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатилади ;
  • давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланаётган товар-моддий захиралар қолдиқлари саноқдан (инвентаризациядан) ўтказилмайди ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас деб баҳоланади .

Бундан ташқари сиз ТМЗни сақлаш шартномаси асосида сақлашингиз мумкин. Бундай шартнома ҳам ijara.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказилиши керак. Агар сиз буни қилмаган бўлсангиз, солиқ органларининг ахборот тизимлари корхонани юқори даражадаги хавфга эга сифатида белгилайди, бу эса текширувларни тайинлаш учун асос саналади.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади