Солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун қачон маъмурий жавобгарликка тортишлари мумкин

preview

«2023 йил сентябрь ойида офиснинг бошқа манзилга кўчиши муносабати билан 2023 йилнинг август ойи учун ҚҚС ҳисоботини ўз вақтида топширишга улгура олмадик. Ҳисоботни 3 кун кечикиш билан топширдик. 2024 йилнинг февраль ойида солиқчилар бу раҳбарни маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлишини айтдилар.

Солиқ органларининг ҳаракатлари қонунийми, негаки деярли 5 ой давомида улардан ҳеч қандай эътироз бўлмаган эди. Бундай қарорга эътироз билдиришнинг бирон бир усули борми?»

Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА изоҳлади:

 

Мақолаларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналига обуна бўлинг.

 

– Солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик фуқароларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (МЖТК 175-м.). Сиз 2023 йилнинг август ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни 2023 йилнинг 20 сентябрига қадар топширмадингиз – бу кечикиш деб ҳисобланади ва МЖТКнинг ушбу нормаси таъсирига тушади.

Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб 1 йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин – у аниқланган кундан бошлаб 1 йил .

Бироқ 2023 йил 4 октябрда МЖТК 271-моддасининг янги нормаси кучга кирди:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилиши мумкин эмас ва 175-модданинг 1, 2, ва 5-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бекор қилиниши керак, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно.

Тегишинча, сизни жавобгарликка тортишга асос йўқ. Солиқ органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан юқори солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.

 

Амалда қандай бўлиши мумкинлигига иккита мисол

Ҳисоботни ўз вақтида топширмаганлик учун жарима тўғрисидаги баённомани олгандан сўнг солиқ органининг қарори қабул қилинган сана ҳамда маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги баённома санасига эътибор беринг. Икки ҳолат бўлиши мумкин.

Солиқчилар сизни 2023 йил 4 октябрдан кейин кечикиш учун, МЖТКнинг янги 271-моддаси нормаси кучга киргандан кейин жавобгарликка тортишга қарор қилишди. Бундай ҳолда янги норма қўлланилади ва жарима солинмайди. Яъни, агар сизда бундай қоидабузарлик биринчи мартa содир бўлган бўлса ҳамда сиз аниқланган нуқсонларни ўттиз кун ичида бартараф этган бўлсангиз, унда сизни жаримага тортишга асос йўқ.

Аммо МЖТКнинг ушбу нормаси кучга киргунга қадар жаримага тортиш тўғрисидаги қарор ва баённома расмийлаштирилган бошқа вариант ҳам бўлиши мумкин, аммо баъзи сабабларга кўра сизни жавобгарликка тортиш ҳақида сиз ҳозир хабар топасиз, масалан, МИБдан чақирув қоғозини олганда. Бундай ҳолда, сиз 2023 йил 4 октябргача, янги қоида кучга киргунга қадар чақирув қоғози олган тақдирингизда, у ҳолда сиз ушбу жаримани албатта тўлашингизга тўғри келарди. Энди эса баённомани дарҳол олмаганингиз ва янги нормa пайдо бўлганлигига таяниб, солиқ органига жаримани бекор қилишни сўраб мурожаат қилиш мумкин. Агар сиз маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги баённомани кеч олиш далилини исботлай олсангиз, у ҳолда жарима бекор қилинади.

 

Buxgalter.uz тавсия қилади:

Солиқ органлари сизга қўшимча солиқларни ҳисоблаб чиққан бўлса, нуқтаи назарингизни ҳимоя қилиш имконияти борми? Ҳа! Эксперт маслаҳатлари ва тайёр жавоб хатларидан фойдаланинг:

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади