Чет эллик Ўзбекистонда яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулкини сотишга қарор қилса

preview

“Россия фуқароси ўзининг Ўзбекистон ҳудудида жойлашган мулкини сотишдан қандай солиқ тўлаши керак?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ўзбекистонда жойлашган квартирани сотишдан олинган даромадлар мулкий даромадлар жумласига киради ва Ўзбекистонда солиқ солиниши лозим (ЎзР ва РФ ўртасида даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланилишига йўл қўймаслик тўғрисида битимнинг 13-м. 1-б. ва 6-м., СК 375-м. 4-б.).

Мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисмига солиқ солинади. Бундай ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади.

Кўчмас мулкни реализация қилишда Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари бўлган чет элликларда солиқ имтиёзи мавжуд. Агар яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк 36 ой ва ундан кўп муддатда солиқ резидентида мулк ҳуқуқида бўлган бўлса, сотишдан олинган даромадга солиқ солинмайди .

Агар битим Ўзбекистоннинг норезиденти томонидан амалга оширилса, имтиёз қўлланмайди . Норезидент бўлган жисмоний шахснинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадига 2024 йилда СКнинг 382-моддаси 3-бандига асосан 12% ставка бўйича солиқ солинади.