Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 17.07.2023
Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Тафсилотлар – Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 287-сон қарорида. Эътиборингизни асосий жиҳатларга қаратамиз. ... 

Дата публикации 14.07.2023
Иш берувчи фақат ходимнинг ёзма розилигига асосан ва белгиланган ҳолларда меҳнатга “натура шакли”да ҳақ тўлашга ҳақлидир. Вазирлар Маҳкамаси 13.07.2023 йилдаги 286-сон қарори билан ушбу амалиётни регламентлади. ... 

Дата публикации 12.07.2023
“20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларни иш билан таъминлайдиган тадбиркорлар солиқ имтиёзлари ва преференцияларига эга бўлишди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли Низом тасдиқланди (07.07.2023 йилдаги 279-сон ВМҚга илова). ... 

Дата публикации 04.07.2023
Вазирлар Маҳкамаси ТИФ ТН 2009, 2201, 2202 кодлари билан “сув ва салқин ичимликлар” гуруҳи товарларини босқичма-босқич рақамли маркировкалашнинг янги муддатларини белгилади. Ўзгартиришлар 30.06.2023 йилдаги 269-сон ВМҚ билан киритилди. ... 

Дата публикации 03.07.2023
1 июлда қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришларнинг навбатдаги пакети кучга киради. Buxgalter.uz уларнинг энг муҳимлари бўйича шарҳ тайёрлади. Шундай қилиб, 1 июлдан бошлаб: ... 

Дата публикации 20.06.2023
Якка тартибдаги тадбиркорлар ўз ходимлари учун (cавдо мажмуалари ва бозорларда фаолиятни амалга ошираётган ЯТТлардан ташқари) тўлаши лозим бўлган ҳар йилги ижтимоий солиқ микдори БҲМнинг 6 бараваридан БҲМнинг 1 бараваригача миқдорга камайтирилмоқда. Бу 16.06.2023 йилдаги ЎРҚ-847-сон Қонунда назарда тутилган. Шу ҳужжат билан “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга – ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш қисмида ўзгартиришлар киритилди. ... 

Дата публикации 19.06.2023
E-aktivдан ихтиёрий фойдаланиш тартиби 2024 йил 1 апрелга қадар узайтирилди. 14.06.2023 йилдаги ПҚ-192-сон қарордаги бошқа янгиликлар тўғрисида батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 19.06.2023
Уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатганлик учун давлат божи БҲМнинг 25 000 баравари миқдорида белгиланди. Бу 14.06.2023 йилдаги ЎРҚ-846-сон Қонунда назарда тутилган. Ушбу соҳада лицензиялар олиш учун айрим бошқа божлар 2 баравар камайтирилди, бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 13.06.2023
2023 йил 12 июнда янги имтиёзлар тасдиқланди: 1) Қорақалпоғистон тадбиркорлари учун (ЎРҚ-845-сон Қонун) ва 2) “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари учун (ПФ-91-сон Фармон). Тафсилотларни norma.uz портали келтириб ўтади: ... 

Дата публикации 09.06.2023
Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тасдиқланди. Хўжалик юритувчи субъектлар бундай вазиятда Савдо-саноат палатаси раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган QR-код билан сертификат олишлари мумкин. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 02.06.2023
Buxgalter.uz 2023 йил 1 июндан кучга кирган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар тўпламини тайёрлади. ... 

Дата публикации 01.06.2023
2023 йил 1 декабрдан бошлаб “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси туфайли давлат органлари аҳоли ва бизнесдан яна 47 турдаги маълумотларни талаб қилмайди. ЯИДХПда тез орада 95 та янги хизматлар ва сервислар пайдо бўлади. Шунингдек, иқтисодиётнинг тармоқларини рақамлаштириш соҳасида 51 та лойиҳа ташаббуси билан чиқилди. ... 

Дата публикации 23.05.2023
2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлар хорижий ижтимоий тармоқлардаги реклама хизматлари учун корпоратив валюта карталари ёрдамида ҳақ тўлашлари мумкин. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2023 йилдаги “Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 207-сон қарорида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 17.05.2023
2023 йил 1 июлдан бошлаб қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган энергияни истеъмол қилиш меъёрини тўлиқ бажармаган юридик ва жисмоний шахслар етишмаган энергия улушини “яшил энергия” сертификатларини сотиб олган ҳолда қоплашлари мумкин. Бу Президентнинг 12.05.2023 йилдаги ПҚ-156-сон қарорида назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 11.05.2023
2023 йил 1 майдан 2024 йил 1 июлга қадар туроператорларга 5 нафар ва ундан ортиқ чет эллик туристларга жойлаштириш, транспорт, экскурсия ва овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи турпакетлар бўйича ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади. Бу Президентнинг 26.04.2023 йилдаги ПҚ-135-сон қарорида назарда тутилган. ... 

Дата публикации 01.05.2023
1 майдан қонун ҳужжатларига ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Buxgalter.uz улардан энг муҳимларининг шарҳини тайёрлади: ... 

Дата публикации 13.03.2023
2023 йил 1 январдан бошлаб халқаро брендлар товарларининг айрим турлари бўйича импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланилади. Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2023 йилдаги 99-сон қарори билан Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Тафсилотлар norma.uz порталида келтирилади: ... 

Дата публикации 13.03.2023
2023 йил 1 майдан бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган айрим тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади. Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг 1%игача, бироқ Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлиши мумкин. ... 

Дата публикации 03.03.2023
2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади. Бу ҳақда Президентнинг 28 февраль куни имзоланган Фармонида сўз юритилади. ... 

Дата публикации 02.03.2023
Buxgalter.uz қонун ҳужжатларига ўзгартиришларнинг анъанавий ҳар ойлик шарҳини тақдим этади. Қулайлик учун биз 2023 йил 1 мартдан кучга кирган нормаларни жадвалга тўпладик: ...