Фойда солиғи
Дата публикации 20.10.2023
“Биз сабзавотлар етиштирамиз. СКнинг 57-моддасига асосан ўзимиз ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган жами даромад камида 80 фоизни ташкил этиши керак. СКнинг 337-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, агар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг 90 фоизидан ортиқни ташкил этса, барча фаолият турлари бўйича 0% даражали ставкани қўллашга ҳақли. Фойда солиғи бўйича ҳисоботни тўлдириш чоғида биз 1-иловада (021-сатр) ўзимиз ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспортга ҳамда мамлакат ичида реализация қилишдан олинган даромадларни ўз ичига олган суммани кўрсатамиз. Агар биз солиқ органларининг талабига кўра ҳисоб-китобга 7-иловани тўлдириш чоғида 011-сатрда ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромад суммасини, 016-сатрда эса – экспортга реализация қилишдан олинган даромадни кўрсатсак, ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг 90 фоизидан камини ташкил этади. Агар фойда солиғи бўйича ҳисоботни солиқ органлари талаб қилганидек тўлдирсак, СКнинг 57 ва 337-моддаларида белгиланган имтиёзни йўқотамизми?” Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 18.10.2023
Фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилди. Солиқ қўмитасининг мутахассислари ушбу норма амалиётда қандай жорий этилаётганлиги ҳақида гапириб беришди. Buxgalter.uz эса солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан солиқчилар бўнак тўлови суммасини асоссиз камайтириб кўрсатилган деб ҳисоблаган ва уни оширган тақдирда нима қилиш кераклигини айтиб беришни илтимос қилди. ... 

Дата публикации 17.10.2023
“МЧЖ олий таълим хизматларини кўрсатади. ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди, ижтимоий соҳада хизматлар кўрсатувчи юридик шахс сифатида имтиёзга эга. МЧЖ ижарага олинган бинони ўз талабаларига ётоқхона сифатида субижарага бермоқчи. Субижара шартномасини қандай тўғри тузиш керак? Талабаларнинг ётоқхона учун тўловларидан солиқлар қандай ҳисоблаб чиқарилади? Ижара тўлови – бу ҳолда чегириб ташланадиган харажатми? Хусусий ОТМ талабалари учун ижара тўлови бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Бу ҳолда имтиёзларни қўллаш мумкинми?” Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 13.10.2023
“ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган ўз директори учун турар жойни ижарага олган”. Бунда солиқ оқибатлари юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ... 

Дата публикации 12.10.2023
“2022 йил октябрь ойи учун корхонанинг айланмаси 1 млрд сўмдан ошди ва корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. 2023 йилнинг I ярим йиллигида корхона фойда солиғи бўйича солиқ ставкасини 50%га пасайтириш тарзидаги имтиёздан фойдаланган. 2023 йилнинг сентябрь ойида корхона контракт тузди, у бўйича тушум 2023 йил охиригача 11,1 млрд сўмни ташкил этади. Бу СКнинг 337-моддаси 11-қисми 2-хатбошиси бўйича имтиёзни қўллаш шартларига номувофиқликка олиб келади. Корхона мазкур вазиятда СКнинг 337-моддаси 11-қисми 3-хатбошисига мувофиқ солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги имтиёзни қўллашга ҳақлими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради: ... 

Дата публикации 09.10.2023
“Жамиятда жисмоний шахс бўлган уч нафар таъсисчи бор, улардан икки нафари – Ўзбекистон норезиденти ҳисобланади. Таъсисчиларга дивидендларни чет эл валютасида тўлаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, корхонанинг банкда валюта сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари чегириб ташланадиган харажатлар бўладими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 06.10.2023
“Таъсисчи (Гонконгда рўйхатдан ўтказилган) Ўзбекистон компаниясига фоизсиз қарз бермоқчи. Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан бериладиган фоизсиз қарзлар бўйича бепул асосда олинган мулкий ҳуқуқ тарзидаги солиқ солинадиган даромад юзага келмайди. Бинобарин, бизга қарзни Ўзбекистон компанияси берган тақдирда бўлгани каби, биз қайта молиялаштириш ставкаси ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда фоизлар учун фойдани оширмаслигимиз керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.10.2023
“Корхона 100 млн сўмлик товарларни сотиб олди, сўнгра уларни 80 млн сўмга экспорт қилди. Ушбу экспорт-импорт операцияларида иштирок этаётган барча компаниялар ўзаро боғлиқ томонлар ҳисобланмайди. 20 млн сўм фарқдан қўшимча фойда солиғи суммасини ҳисоблаш керакми?” Вазиятни “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ... 

Дата публикации 28.09.2023
«Корхона товарларни экспорт қилиш билан шуғулланади. Шартномада 100% олдиндан тўлов назарда тутилган. Охирги экспорт етказиб бериш олдиндан олинган тўловдан кўпроқ суммага расмийлаштирилган. Муддати бир юз саксон кундан ошмайдиган дебиторлик қарзи юзага келди. Корхонанинг дебиторлик қарзи муносабати билан корхонада солиқ оқибатлари юзага келадими?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» экперти Олег Цой изоҳлади. ... 

Дата публикации 26.09.2023
«Ташкилот нодавлат таълим муассасасига моддий ёрдам кўрсатди (ОКЭД – 85420, олий маълумот). Ушбу пул маблағлари кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли болалари учун IT-технологиялари бакалавр йўналиши бўйича шартномаларни тўлаш учун сарфланиши керак. Ўқув-тарбия муассасаси талқинини олий таълим муссасасига қўллаш мумкинми? Солиқ кодексининг 317-моддаси 7-бандига кўра фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажатлар учун солиқ солинадиган даромадни камайтириш мумкинми?» buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга «Нормa» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.09.2023
«Корхонамиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланади. Биз белорус компаниясидан дастурий маҳсулот сотиб олишни режалаштирганмиз. СКнинг 255-моддасига мувофиқ электрон хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келади. Импорт дастурий маҳсулотни сотиб олаётганда айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси мақомини йўқотмаймизми? Ушбу битим умумий белгиланган солиқларга ўтиш мажбурияти билан товарларни олиб кириш сифатида кўрилмайдими?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари изоҳлашди: ... 

Дата публикации 05.09.2023
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган Ўзбекистон компанияси агентлик битими тузди. Шартнома бўйича Россия компанияси – агент Ўзбекистон компанияси учун бошқа Россия компаниясига лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртма беради. Ўзбекистон компанияси агентнинг хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатларини қоплайди ва агентга воситачилик ҳақи тўлайди. Шартли равишда, ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар учун 1 000 Россия рубли қоплаб берилади, воситачилик ҳақи 200 рублга тенг, шартноманинг умумий суммаси – 1 200 рубль. Ўзбекистон компаниясида қайси суммадан қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Иккала Россия компаниясидан солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни сўраб олиш керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 25.08.2023
“Корхона хизматлар етказиб берувчисидан 2021 йил учун тўловларга ишлов бериш бўйича хизматлар учун 2022 йил 24 июнь санаси қўйилган ҳисобварақ-фактура олди. Мазкур харажат корхонанинг тижорат фаолияти учун зарур. СКнинг 305-моддасига асосан иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ва ҳужжатлар билан лозим даражада расмийлаштирилган чиқимлар харажатлар деб эътироф этилади. Олинган ҳисобварақ-фактура мазкур талабга мувофиқ келади. 2022 йилда фойда солиғи ҳисоб-китобида 2021 йилги харажат чегириб ташланадими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради. ... 

Дата публикации 23.08.2023
“Alfa” корхонаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган иккита таъсисчига эга: “Beta” компанияси – 99,9 % (унинг таъсисчиси 100% Сингапур резиденти бўлган чет эл компанияси) ва “Sigma” компанияси – 0,1%. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши билан иккала компаниянинг улушини “Beta” компанияси таъсисчисига, яъни Сингапур резидентига сотиш тўғрисида қарор қабул қилинди. “Alfa” корхонаси сўнгги ҳисобот санасига қуйидаги маълумотларга эга: устав капитали 10 млрд сўм, соф активлар қиймати – 30 млрд сўм, бозор қиймати – 35 млрд сўм. Баҳолаш мустақил компания томонидан амалга оширилган. Компаниялар ўртасидаги улуш савдоси номинал қиймати бўйича амалга оширилади, яъни Сингапур компанияси таъсисчиларга жами 10 млрд сўм миқдоридаги суммани тўлайди. “Beta” компанияси ва Сингапур компанияси ўзаро алоқадор томонлар эканлигини ҳисобга олган ҳолда, “Alfa” корхонасида корхона улушининг олди-сотди битимини амалга оширишда барча иштирокчиларда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 23.08.2023
“Корхона – ҚҚС тўловчиси. Норезидент бўлган чет эл компанияси унга шартнома асосида сайтга кириш учун бепул лицензия тақдим этади. Бу вазиятда корхонада фойда солиғи ва ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб беришди: ... 

Дата публикации 18.08.2023
“Корхона 18.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ билан тасдиқланган тартибга асосан қайта ишлаш бўйича операцияларни амалга оширади. Чет эл етказиб берувчиларидан контракт бўйича “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида сотиб олинган хом ашё қайта ишланади. Олинган маҳсулотлар учинчи шахс – чет эл компаниясига товарларни олиб чиқишга доир контракт асосида реализация қилинади (17 коди). 08.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ асосида олиб чиқишга доир контракт бўйича маҳсулотларни реализация қилиш бўйича фаолиятдан олинган фойдага нисбатан 29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармонда назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёз қўлланиладими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 10.08.2023
“Тошкентдаги бош офис (МЧЖ) Қозоғистонда филиал очмоқда. Фаолият тури – улгуржи савдо. Қозоғистонда фойда солиғи 20% ставка бўйича, Ўзбекистонда – 15% ставка бўйича ундирилади. Биз Қозоғистонда тўланган солиқ суммасининг қандайдир қисмини Ўзбекистонда қайтаришимиз мумкинми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.08.2023
“2021 йилда бизнинг МЧЖ лизинг шартномаси асосида махсус техникани сотиб олган. Икки йил мобайнида у жадвалга асосан тўловларни амалга оширди. 2023 йилда жамият ёмон молиявий ҳолати туфайли лизинг тўловларини тўлай олмади. Лизингга берувчи шартнома шартлари бажарилмаганлиги муносабати билан техникани олиб қўймоқда. Лизингга олувчи лизинг шартномаси бўйича 2021 ва 2022 йиллар давомида амалга оширилган тўловларни харажатларга олиб бориши керакми ёки лизингга берувчи тўланган маблағларни бизнинг МЧЖга (лизингга олувчига) қайтариши керакми? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.08.2023
“Норезидент бўлган чет эл компанияси (Сербия Республикаси) 2022 йил 5 июлда ЎзР ҳудудида қурилишга доир пудрат шартномаси асосида доимий муассаса очди. ДМ – фойда солиғи ва соф фойдадан солиқ тўловчиси ҳисобланади. Фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш ва СКнинг 337-моддаси 11-қисмига асосан пасайтирилган (7,5%) солиқ ставкасини қўллашни истаймиз. Биз 2022 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш (имтиёздан фойдаланиш) ҳуқуқига эгамизми? Агар 2022 йил 1 сентябрдан кейин ошиш 10 млрд сўмдан ортиқ, бироқ 100 млрд сўмдан кам бўлса, ҳисоботни қандай қайта топшириш мумкин, сабаби ҳисобот топширилган ва имтиёз қўлланилмаган? 2023 йилда фойда солиғи бўйича пасайтирилган ставкани (7,5%) қандай ва қачон қўллаш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 02.08.2023
“Бизда турк компанияси билан контракт мавжуд бўлиб, у бўйича маркетинг хизматларини кўрсатамиз (ҚҚСсиз бир томонлама ҳисобварақ-фактура). СКнинг 241-моддасига асосан мазкур ҳолда Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланиши тўғрими? Шунингдек, маҳаллий ташкилот билан маркетинг хизматларига доир шартнома мавжуд (ҚҚС билан). Биз бутун фойдага ноль даражали ставка бўйича солиқ солишимиз мумкинми? Ёки фақат хизматлар экспортидан келиб тушадиган фойда суммасига ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...