Айланмадан олинадиган солиқ
Дата публикации 23.12.2021
Кўп корхоналар шахсий кабинетга - ТИФ-операциялари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадни эътироф этиш ва унга фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ) солиш талаби билан хат олишди. Солиқ органларининг бундай талабномасига қандай жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий директор, бухгалтер Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди. ... 

Дата публикации 20.12.2021
МЧЖ Ўзбекистондан ташқарида хизматлар кўрсатиб, ўз фаолиятини кенгайтириш ниятида. Бунда у қандай солиқларни тўлайди? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.12.2021
“Корхонанинг 2021 йил якунлари бўйича жами йиллик даромади 1 млрд сўмдан ошмайди. Бироқ - импорт операциялари амалга оширилган. Агар корхона кейинчалик импорт қилишни режалаштирмаётган бўлса, 2022 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтиши мумкинми?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.12.2021
Онлайн-НКМ тизими солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда сотувлар тўғрисидаги маълумотларни автоматик тарзда акс эттиради. Яқинда унга ўзгартиришлар киритилди. Комитент ва воситачи турли солиқларни (ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаган тақдирда энди воситачилик шартномаси бўйича товарларни сотишдан олинган тушум қандай акс эттирилишини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ICT департаменти бошлиғи Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 30.11.2021
Умумбелгиланган солиқлардан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилиши ва қандай шартларда бунинг имкони борлигини “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 29.11.2021
Корхона бошқа юридик шахсга тегишли бўлган бинодан ижара шартномаси асосида бепул фойдаланмоқда. Савол туғилади: 1.Ушбу ҳолатда ЭҲФ расмийлаштириладими? 2. Бундай вазиятда ижарачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Buxgalter.uz илтимосига кўра бу саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.11.2021
Ҳисоб палатаси 2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномани таҳлил қилди. Солиқ тизимида кутилаётган ўзгартиришларни жадвалда кўринг: ... 

Дата публикации 18.10.2021
Вазият: корхонанинг балансида асосий воситалар таркибида хизмат турар жойлари сифатида фойдаланилган квартиралар ҳисобда туради. Уларни ходимларга қолдиқ қиймати бўйича сотиш режалаштирилмоқда. Бундай хўжалик операциясини ҳисобда қандай акс эттириш ва у битим томонлари учун қандай солиқ оқибатларига эга бўлиши тўғрисида Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти бўлим бошлиғи Асал ХАШИМОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 05.10.2021
Солиқ бўйича консультант Гульнора Эргашева айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китоб шаклидаги ўзгаришларга эътибор қаратди. Улар қурилиш ташкилотлари – пудратчилар ҳамда бинони ижарага берадиган юридик шахслар учун муҳим аҳамиятга эга: ... 

Дата публикации 05.07.2021
ДСҚ айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларда 2021 йил II-чораги учун Ҳисоб-китобни топширишда пайдо бўлаётган техник носозликларни бартараф этди. Энди уни 2021 йил I-чорак учун Ҳисоб-китобни қайта топширмасдан туриб тақдим этиш мумкин. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси томонидан хабар берилди. ... 

Дата публикации 28.06.2021
Ўтган йил якунлари бўйича салбий курс фарқи ижобийдан ошиб кетди. Бироқ, жорий йилнинг I ва II чораклари натижаларига кўра, фарқдаги ижобий курс салбийдан ошди. Ортган суммани бошқа даромадлар таркибига киритиш лозимми (айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илованинг 0410-сатри)? Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби учун ижобий курс фарқи ошишини қандай тўғри ҳисобга олиш мумкин: ҳисобот даври - чорак бўйичами ёки солиқ даври - календарь йил бўйичами? ... 

Дата публикации 17.06.2021
Ташкилот гарчи эскириш ҳали тўлиқ ҳисобланмаган бўлсада, таъмирлаш имконияти мавжуд эмаслиги муносабати билан асосий воситани ҳисобдан чиқарди. Зарарни 9430-счётда акс эттирдик. Уни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илованинг 0203-сатрида кўрсатиш зарурми? Ушбу зарарга айланмадан олинадиган солиқ солинадими? Саволга "Норма" эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 15.06.2021
ЙТҲ сабабли ташкилот ҳисоб рақамига суғурта тўловини олди. Суғурта суммаси корхона даромадига кирадими ва айланмадан олинадиган солиққа солинадими? Бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлади? Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.05.2021
Корхона май ойидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. Бу ҳолда, агар у ЭҲФ тизими маълумотлари бўйича автоматик тарзда шакллантирилса ва уни қўлда тузатиш киритиш имкони бўлмаса, фақат апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ Ҳисоб-китобини қандай тўлдириш керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масалани ечими ҳақида ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаментида айтиб беришди: ... 

Дата публикации 12.04.2021
Солиқ қўмитаси 2021 йил мартдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ ҳисобот шаклининг 1-иловаси 010-сатрида амалга оширилган фаолият тури бўйича ЭҲФ, божхона декларацияси, онлайн НКМдаги суммаси автоматик шаклланишини маълум қилди. Бунда, 0201-0203 ва 0301-0306-сатрларда жами реализация суммаси мос даромад турига тақсимланади: ... 

Дата публикации 06.04.2021
Яна битта янгилик: my.soliq.uz да Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шакли пайдо бўлди, шакл коди 10104_24. Ва у билан муаммолар юзага келиши мумкин. Buxgalter.uz бу борада шарҳлар олди: ... 

Дата публикации 27.01.2021
Солиқ даврида жами даромади 1 млрд сўмдан ошган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ошиш рўй берган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак. 2021 йилда умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектлари мажбурий тартибда ўтиш учун чегарани аниқлашда банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадларни ҳисобга олмайдилар. Buxgalter.uz илтимосига биноан мазкур нормани МВ Бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди. ... 

Дата публикации 10.12.2020
СКнинг 304-моддасида солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар келтирилган. Уларни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида қандай акс эттиришни «Норма» компанияси эксперти Дилором САИДОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 27.10.2020
Кўп корхоналарда пандемия туфайли жорий йилнинг олдинги даври учун реализация қилиш бўйича айланмалар кескин тушиб кетди. Бундай вазиятда, муваффақиятли фаолият юритиш учун умумбелгиланган солиқларни тўлашдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш мумкин. Қандай шартларда бунинг имконияти мавжуд? Буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин? ... 

Дата публикации 22.10.2020
Қурилиш соҳасида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури бўлмаган корхоналар ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Бундай вазиятда даромадларни қандай қилиб тўғри аниқлаш ва уларга айланмадан олинадиган солиқ солишни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА buxgalter.uz ўқувчилари учун махсус тушунтирди: ...