ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Дата публикации 18.05.2022
Ходим ишдан бўшаяпти. Унда етказган моддий зарари учун қарз мавжуд. Иш берувчи қарзни ундирмасдан, корхона харажатларига ҳисобдан чиқармоқчи бўляпти. Бунда иш берувчи ёки ходимнинг ўзида солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинми? Саволга «Норма» компанияси эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.05.2022
«Корхона ИФУТ бўйича «Компьютер ва периферия ускуналари» 95110 кодига мувофиқ хизматлар кўрсатади. 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорга асосан ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкасини қўллашимиз мумкинми?». Саволга МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 12.05.2022
Аудиторлик текшируви чоғида бухгалтерия айрим ходимларга нафақани ўртача иш ҳақининг 100% миқдорида тўлаб, “касаллик варақаси” учун ортиқча тўловни амалга оширганлиги аниқланди. Бундай вазиятда бош бухгалтер қандай йўл тутиши лозимлигини “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 12.05.2022
Улгуржи савдо корхонаси жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд ҳисоб-китоб бўйича харид қилади. Бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Жисмоний шахслар - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувчилари даромадларидан ЖШДС тўлаш зарурми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.04.2022
20 апрель куни солиқ ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди. ДСҚ ўзининг Телеграм-каналида йўриқномани (матнли ва видео) эълон қилди, у сизга шаклларни тўлдириш чоғида хатога йўл қўймасликка ёрдам беради. ... 

Дата публикации 20.04.2022
2022 йил 1 мартдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун ЖШДС бўйича имтиёз МҲЭКМнинг 3 бараваригача оширилди. Бу болалигидан ногиронлиги бўлган шахсларни тарбия қилувчи шахсларга дахл қиладими? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 14.04.2022
“Корхона Халқ банкига ШЖБПҲга мажбурий бадалларни ўтказади. Солиқ инспекцияси ШЖБПҲ суммаларини корхонанинг шахсий карточкасида ҳисобга олади. Ҳисоб-китобларни ДСИ билан солиштириш чоғида бухгалтерия корхона томонидан ШЖБПҲ ҳисобланганлиги ва у бўйича пеня сўндирилганлигини кўрди. 1. Агар ҳатто реестрни Халқ банкида тўлов топшириқномасиз қабул қилишмаса, ДСИда ШЖБПҲ бўйича пеня қай тарзда пайдо бўлиши мумкин? 2. Корхона ШЖБПҲга бадаллар бўйича пеняни сўндиришга маблағларни йўналтирмаган бўлса, ушбу сумма қаердан келиб тушиши мумкин? 3. Бухгалтерия ҳисобида ШЖБПҲ бўйича пеня қандай акс эттирилади?”. Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 11.04.2022
Президентнинг 8.04.2022 йилдаги ПФ-101-сон Фармони билан 2022 йил 1 майдан бошлаб норезидент жисмоний шахслар учун ЖШДС ставкаси 12%гача пасайтирилади. Дивидендлар, фоизлар ва фрахтдан олинадиган даромадлар бундан мустасно. ... 

Дата публикации 11.04.2022
Корхонада байрам арафасида шанбалик ўтказилиб, ҳисобланган иш ҳақи “Маҳалла” фондига хайрия ёрдами сифатида ўтказилди. Бундай иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин? У бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими? Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 08.04.2022
Қурувчи - ҚҚС тўловчи квартираларни харид қилишда ҳамкор корхонага маиший техника олиш ҳуқуқини берувчи совға сертификатини/ваучерни ҳадя қилишни режалаштирмоқда. У ўз ҳисобидан сертификатлар бланкаларини тайёрлади ва ҳамкор билан олди-сотди шартномасини тузди. Ҳамкор ваучер бўйича товарни сотиш кунида қурувчига жисмоний шахсдан олинган ваучерни юборади ва жўнатилган маиший техникага ЭҲФ тақдим этади. 1. Қурувчи мазкур вазият бўйича қандай солиқларни тўлайди? 2. Совға сертификатига ЖШДС солинадими? 3. Акциянинг турли босқичларида қурувчида қандай ўтказмалар юзага келади? Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.04.2022
2022 йил 1 апрелда my.soliq.uz да шахсий кабинетлардаги электрон ҳисобот шаклларида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 11101_14 кодли янги шакли жойлаштирилган бўлиб, унда ушбу шакл 2022 йил 1 мартдан бошлаб жорий этилганлиги кўрсатилган. Аввалги 11101_13 кодли шакл рўпарасида жорий йилнинг 28 февралидан бошлаб унинг фаоллиги тўхтатилган, деган ёзув пайдо бўлди. Афтидан, ёзув “ўтган сана” билан амалга оширилган, сабаби 1 апрель кунининг биринчи ярмида тўлдириш учун фақат 11101_13 кодли шакл мавжуд бўлган ва тизим уни қабул қилган. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топширишда қандай йўл тутишни тушунтиришди. ... 

Дата публикации 30.03.2022
«Ташкилот директори – чет эллик шахс Ўзбекистонда турганига 1 йилдан ошди. 12%лик ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолинган, бироқ февраль ойининг бошида у Қозоғистонга бориб келган. Бу ҳолат ЖШДС ставкасига таъсир қиладими?». Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.03.2022
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди МВ ва ДСҚнинг қарори, АВ рўйхат рақами 2107-1, 17.03.2022 й.. Нималар ўзгарди? ... 

Дата публикации 18.03.2022
“МЧЖ раҳбарияти энг яхши ходимларидан бирини рағбатлантиришни - унга автомобиль совға қилишни истайди. Ушбу автомобиль балансда асосий восита сифатида ҳисобда турибди. Бу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак? Корхона ва ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 07.03.2022
Корхона бир неча нафар ходимини байрам куни вилоятга хизмат сафарига юборди. Байрам куни ишлаётган хизмат сафарига юборилган ходимга иш ҳақини қандай миқдорда ҳисоблаш зарур? ... 

Дата публикации 03.03.2022
«Яхши ишлагани ва компания ривожига ҳисса қўшгани учун 2021 йил якунлари бўйича ходимларга мукофот (бонуслар) тўлаяпмиз. Ҳисоблаш ишларини 2022 йил март-апрель ойларида амалга оширамиз. Рағбатлантириладиган ходимлар орасида 2021 йилда ишдан бўшатилган ва вафот этган ходимлар ҳам бор. Уларга ҳисобланган мукофотларни қандай тўғри таснифлаш лозим: МҲТФ тарзидами, бепул ҳадя ёки моддий ёрдам сифатидами? Ушбу тўловлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланадими?». Саволга «Норма» компанияси эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 01.03.2022
Олдинги бухгалтернинг ҳисоб-китоблари ва ҳисоботларини кўздан кечириш вақтида ходимларга иш ҳақи ҳисоблашда ЖШДС ҳисоб-китобида хатога йўл қўйилганини аниқлашди. Солиқ тўлиқ ушлаб қолинмаган ходим Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган. Бу вазиятда нима қилиш керак? ... 

Дата публикации 24.02.2022
Корхонанинг ҳисобварағидан ходимнинг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи учун тўлов ўтказилди. Бунда ходимда даромад юзага келадими? Агар юзага келса, унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинадими? Имтиёзларни қўллаш мумкинми? Ходимнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизмати даврида унинг иш ҳақи сақлаб қолинадими? Саволларга “Норма” эксперти Виктория БЕЗГИНА жавоб берди: ... 

Дата публикации 22.02.2022
Бизнинг ишлаб чиқариш МЧЖнинг муассисларидан бири чет эллик шахсдир. 2021 йил учун унга дивидендларни таннархи бўйича тайёр маҳсулот (тўқимачилик маҳсулотлари) билан тўласак бўладими? Бунда корхона ва муассис учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.02.2022
Корхона ҳар ойда айрим ходимлари учун коммунал хизматларга ҳақ тўлайди. Мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади? Солиқ оқибатлари қандай бўлади? Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...