ЭҲФ
Дата публикации 09.06.2022
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона аҳолига тиббий хизматлар кўрсатади. Корхона ҚҚС бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланади. Бунда ҳисобварақ-фактураларда солиқни кўрсатиш зарурми? ҚҚС бўйича имтиёз чет эл компанияси - ҳамкор томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларга татбиқ этиладими? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.04.2022
“Ташкилот Европада харид контракти бўйича $100 минг миқдорида товарлар харид қилди ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кирмай, реализация қилиш контракти бўйича РФда $120 мингга сотиб юборди. Мазкур вазиятни солиқ ҳисоботларида қандай тўғри кўрсатиш ҳамда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш керак?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 08.04.2022
4 апрель куни электрон ҳужжат айланиши операторлари бир томонлама ЭҲФни, шунингдек - давлат сирига тааллуқли бўлган етказиб беришлар бўйича ЭҲФни шакллантириш ва уларни жисмоний шахсларга жўнатиш имконияти бекор қилинганлигини эълон қилди. Бироқ шу куни кечқурун ДСҚ бундай имконият тикланганлигини маълум қилди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу борада ўз хавотирлари билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 29.03.2022
Электрон ҳужжат айланиши оператори роуминг операторининг талабига ҳавола берган ҳолда бажарилган ишлар далолатномаси билан битта ҳужжатда яратиладиган ва жўнатиладиган ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш имкониятини тўхтатди. Энди ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномасини алоҳида жўнатиш зарур. Бу вазиятда электрон ҳужжатларни расмийлаштиришга чиқимларни қандай қисқартириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, “Норма” эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 11.02.2022
ДСҚ аҳолига воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) ва олдиндан тўлов (бўнак) асосида товарлар ва хизматларни реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларда 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларини олиб ташлади. Ушбу айланмалар ҳисоботларда қандай акс эттирилди ва энди солиқ тўловчилар нима қилишлари даркор? ... 

Дата публикации 03.02.2022
ДСҚ илгари тарқатилган хабарномага қўшимча сифатида 2022 йил 1 январдан бошлаб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янгиланган шаклига 1-илованинг “Жами даромадлар” 030 ва 040-сатрлари маълумотлари қайси ҳисобварақ-фактуралар асосида шакллантирилишини тушунтирди. Эътибор беринг: рўйхатда бир томонлама ЭҲФлар сони ошди, уларни 5 санага қадар тақдим этиш зарур. ... 

Дата публикации 02.02.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисоботни ҳар ойда топширадилар. ДСҚ Ҳисоб-китобнинг янги шаклини эълон қилди. У қўлда тўлдириладиган минимал сатрлар билан автоматик тарзда шакллантирилади. Бунда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактуралар сони ошди, Ҳисоб-китобда хатолар бўлмаслиги учун уларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар тақдим этишга улгуриш зарур. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 26.01.2022
Ишончномалар, товар-транспорт юкхати, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаларининг электрон шаклларида товарлар ва хизматларнинг МХИКларини акс эттириш учун янги устун пайдо бўлди. Уни тўлдиришда ЭҲФни автоматик тарзда тўлдириш имконияти пайдо бўлади. Бу қандай ишлайди? ... 

Дата публикации 20.01.2022
Декабрь-январда айланмадан олинадиган солиқ тўловчилардан кўчмас мулкни ижарага олган ҚҚС тўловчилар муаммога дуч келишди. ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада коммунал хизматларни қоплаш учун ҳисобварақ-фактуралар “ўтмаяпти”. Бундай вазиятда ижарага олувчи қандай қилиб коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаши ва ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 12.01.2022
Катта бўлмаган туркумлар билан импорт қилинадиган (фактура қиймати 5 минг АҚШ долларигача) товар учун келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни қўшимча тарзда олиш зарурми? Буни Божхона брокерлари уюшмаси илтимосига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тушунтирди. ... 

Дата публикации 12.01.2022
2021 йил декабрь ойи учун ЭҲФни расмийлаштиришга улгурмаган тадбиркорлик субъектлари буни 2022 йилнинг 18 январига қадар амалга оширишлари мумкин. Молиявий санкциялар ва маъмурий жарималар мазкур санага қадар қўлланилмайди. ... 

Дата публикации 29.12.2021
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги янгиланган порталининг ишга туширилиши ДСҚдан янги йил совғаси бўлди. Янги функционал МХИКни излашни анча соддалаштиради ва бу жараённи янада қулайроқ бўлиши учун хизмат қилади. Buxgalter.uz функционал билан ишлашга уриниб кўрди. ... 

Дата публикации 23.12.2021
ЭҲФда харидор ва сотувчи реквизитлари тагида янги қатор - “солиқ узилиши коэффициенти” пайдо бўлди. Бу нима учун керак бўлиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра, ДСҚ ахборот-коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи Ҳаётжон Насруллоев сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 21.12.2021
Автосалон ДЙҲХХдан БҲМнинг 10%и қийматида (ҚҚСсиз) маълумотнома-счёт бланкаларини харид қилади. Жорий йил бошидан у мазкур маълумотномани мижозларга ҚҚС билан сотди. Имтиёзни МХИК кодига боғлашда ҳисобварақ-фактура ҚҚС бўйича имтиёз билан шакллантирилиши маълум бўлди. Вазиятни ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 13.12.2021
ДСҚ ЭҲФда электр энергияси, иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал ва алоқа хизматлар харажатларини қоплаш бўйича кўчмас мулкни ижарага берувчи томонидан кўрсатиши шарт бўлган МХИКни чоп этди. ... 

Дата публикации 03.12.2021
ДСҚ томонидан E-imtiyoz ахборот тизими жорий этилди. Унга НҲҲ ва халқаро шартномаларга мувофиқ 3 931 та товар ва хизматлар турига ҚҚС имтиёзлари бўйича маълумотлар киритилган. Ҳар бир имтиёзга ID-коди бириктирилган. Тизим ҚҚС бўйича имтиёзнинг автоматик тарзда қўлланилишини таъминлайди. Агар функционал ишламаса нима қилиш керак? ... 

Дата публикации 29.11.2021
Корхона бошқа юридик шахсга тегишли бўлган бинодан ижара шартномаси асосида бепул фойдаланмоқда. Савол туғилади: 1.Ушбу ҳолатда ЭҲФ расмийлаштириладими? 2. Бундай вазиятда ижарачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Buxgalter.uz илтимосига кўра бу саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 25.11.2021
Кўп ишлаб чиқарувчилар товарни тортиб, қуйиб ёки метражда эмас, балки қадоқланган ҳолда реализация қилишади. Сотиладиган товар сонини улар шу пайтгача қадоқлар сони билан ўлчашган. Бугун ҳар бир МХИКга ўзининг ўлчов бирлиги - вазни, узунлиги, ҳажми ва ҳ.к. боғланган. Товарни қадоқда (қутида, флаконда ва ҳ.к.да) сотишни давом эттириш учун ДСҚнинг “Қадоқни шакллантириш бўйича хизмат” янги сервисидан фойдаланинг. ... 

Дата публикации 10.11.2021
Октябрь ойи давомида солиқ тўловчилар хизматларни қайта тақдим этиш, жумладан ташиш бўйича хизматлар импорти учун одатдаги алгоритм бўйича ЭҲФни жўната олишмади. 9 ноябрда - октябрь учун ЭҲФ тақдим этишнинг сўнгги кунида, ДСҚ бундай имкониятни берди. Функционал хизматларнинг қатъий чекланган рўйхати учун ишлайди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 08.11.2021
Янгиликлар МХИК ва ҚҚС билан ишлашни соддалаштириш, хатоларни энг паст даражага туширишга қаратилган. Бироқ тест варианти барча операторлар уни жорий қилишни бошлагунга қадар маромига етказиб қайта ишлашни талаб қилади. ...