ЭҲФ
Дата публикации 15.04.2021
“Салбий” қўшимча ЭҲФ тақдим этиш мумкин эмаслиги муаммони нотўғри усулда ҳал қилишга мажбур қилади ... 

Дата публикации 14.04.2021
13 апрель куни ДСҚ “салбий” белги билан ЭҲФ жўнатиш имкониятини ёпди. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА вазиятни buxgalter.uz учун махсус шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 13.04.2021
ДСҚ мутахассислари ЭҲФ маъмурчилиги тизимида апрелдаги ўзгаришлардан кейин юзага келган бухгалтерларнинг саволларига жавоб беришга ҳаракат қилишади. Бироқ баъзи муаммолар ҳали ҳал қилинмаган. Buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВАдан улар бўйича шарҳлар олди: ... 

Дата публикации 08.04.2021
ДСҚ ЭҲФ маъмурчилиги тизимида апрелдаги ўзгартиришлардан кейин юзага келган онлайн-НКМ билан ишлашнинг энг долзарб масалалари бўйича расмий шарҳларни эълон қилди. ДСҚ солиқ солиш бўйича бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 08.04.2021
Тизим онлайн-НКМ орқали келиб тушадиган барча маблағларни автоматик равишда тушум сифатида ҳисобга оладиган солиқ маъмуриятчилигидаги ўзгаришлар туфайли бухгалтерларнинг иши кўпайди. Хусусан, кундалик етказиб беришларни амалга оширадиган корхоналарга ҳар б ир буюртманома учун ЭҲФни шакллантириш зарур. Шунингдек – товарлар (хизматлар) ҳақини КПК орқали тўлайдиган контрагентлар бўйича ҳисобварақ-фактураларни қўлда киритиш талаб этилади. ... 

Дата публикации 08.04.2021
Buxgalter.uz ЭҲФ тизими маъмурчилигидаги ўзгаришлар туфайли юзага келган муаммоларни ёритишни давом эттирмоқда. Янги воқеликда қайтаришларни ва бўлиб-бўлиб тўлаш билан сотишни қандай расмийлаштириш, шунингдек ёрдамчи пудратни жалб қиладиган қурилиш ташкилотлари томонидан ўз тушумини акс эттириш муаммолари тўғрисида солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 06.04.2021
ЭҲФ бўйича солиқ маъмурчилигидаги ўзгаришлар билан воситачилик товари сотувчилари кутилмаган муаммога дуч келишди. Сотилган бегона товар учун барча суммани тизим ўз тушуми каби кирим қилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 02.04.2021
1 апрель куни кечқурун ДСҚ ЭҲФ бўйича янги қарорни эълон қилди. Унинг асосий жиҳатларини ажратиб кўрсатган ҳолда деярли сўзма-сўз келтирамиз: ... 

Дата публикации 30.03.2021
Солиқ кодекси ва ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда ҳисобварақ-фактураларнинг иккита тури – қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактура назарда тутилган, уларнинг ёрдамида солиқ тўловчи реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматига тузатиш киритиши мумкин. Қандай ҳолларда у ёки бошқасидан фойдаланиш лозим? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 29.03.2021
Хизматларни доимий (узлуксиз) асосда реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана календарь ойнинг сўнгги куни ҳисобланади. Фаолиятининг хусусияти туфайли ойнинг сўнгги кунида ва кейинги ойнинг биринчи декадасида талай ҳисобварақ-фактуралар тақдим этувчи корхона ЭҲФнинг бир қисмини, лозим бўлганидек, ойнинг сўнгги куни билан, бироқ - олдинроқ, масалан, 25 дан 30 санага қадар тақдим этиши мумкинми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «1UZ Курьер» ЭҲА оператори мутахассиси Гульчеҳра ЖУМАБОЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.03.2021
Кеча - 15 март куни солиқ тўловчилар яна “Тузатилган” туридаги ЭҲФни тақдим этиш имкониятига эга бўлишди. ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМда маълум қилишларича, бундай электрон ҳисобварақ-фактурани фақат жорий ҳисобот ойи учун - кейинги ойнинг 20 санасига қадар (20 сана ҳам киради) тақдим этиш мумкин. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 11.03.2021
Бир неча кунки, “Тузатилган” туридаги ҳисобварақ-фактурани жўнатишга уринишда ЭҲФ тизими хато тўғрисида хабар бермоқда. Дастлабки вақтда экранга тушунтириш чиқарилган: “ДСҚ томонидан рад этилган: “Тузатилган” туридаги ҳисобварақ-фактурани жўнатиш вақтинча тўхтатилган. Ҳужжат хомакилар жилдида сақланган”. Кейин унинг шакли бирмунча ўзгарди, бироқ моҳияти битта - солиқ тўловчиларда тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш, яъни солиқ базасига тузатиш киритиш имконияти йўқ. ДСҚ вазиятни ҳеч қандай тарзда шарҳламади. Экспертлар юзага келган вазият Солиқ кодекси нормаларини амалга оширишга тўсқинлик қилади, деб ҳисоблашмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА ўз фикри билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 11.03.2021
ДСҚ МХИКни 5 белгилидан 8 белгилига ўтказмоқда. Янгиликлар билан қандай ишлаш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ замонавий солиқ маъмурчилигини жорий этиш бўлими бошлиғи Феруз СУЛТОНОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 09.03.2021
ДСҚ олдинги давр учун ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш бўйича чекловлар бекор қилиниши, ушбу имкониятдан фойдаланган солиқ тўловчиларга эса СКнинг 223-моддасига мувофиқ жарималар қўлланилиши ҳақида хабардор қилди. Солиқ маслаҳатчиси Ирина ПОДОЛЬСКАЯ техник чекловлар учун ҳам, жарима солиш учун ҳам қонуний асослар мавжуд эмас, деб ҳисоблайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан эксперт ўз позициясини асослади: ... 

Дата публикации 03.03.2021
Солиқ қўмитаси хўжалик юритувчи субъектларга олдинги даврлар учун 10 мартга қадар ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг техник имкониятини тақдим этди ва ушбу ҳуқуқни суиистеъмол қилиш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди. ... 

Дата публикации 02.03.2021
ДСҚ истисно тартибида ЭҲФни тақдим этиш муддатларини бузганлик учун СКнинг 223-моддасига мувофиқ жаримани назарда тутадиган тизимни жорий этиш муддатларини 1 апрелга кўчирди. Тегишинча, олдинги даврлар учун ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имкониятига техник чекловларни олиб ташлаш ҳам кўчирилади. Buxgalter.uz қуйидагиларни тушунтириш илтимоси билан ДСҚга қатор саволлар йўллади: ... 

Дата публикации 01.03.2021
ДСҚ 1 мартдан бошлаб солиқ тўловчиларда олдинги даврлар учун ЭҲФни тақдим этиш имконияти пайдо бўлиши ҳақида хабарлар (1-сон, 2-сон) йўллади. Бироқ буларнинг барчаси қандай ишлаши ҳақида идора ҳали якуний қарор қабул қилмади. Buxgalter.uz ДСҚда тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 10.02.2021
Барча саъй-ҳаракатларга қарамай, барча бухгалтерлар ҳам январь ойи учун ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида тақдим этишга муваффақ бўлмадилар. "Янги технологиялар" ИАМнинг хабар беришича, бугун, 10 февраль куни буни амалга ошириш мумкин. Аммо асабни қўзғатадиган вазият ҳукмрон... ЭҲФ тизимининг эрталаб ишламаганлиги ҳам ташвишлантирмоқда. Бунда бу сафар ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш муддатлари узайтирилиши ёки йўқлиги тўғрисида ишончли маълумот йўқ. ... 

Дата публикации 25.01.2021
Buxgalter.uz нинг “Декабрь учун ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш муддатларини яна узайтиришди. Ҳар доим шундай бўладими?” номли материалига фаол фикрлар билдирилди. Ижтимоий тармоқларда ва “Жавоб берамиз”нинг “бевосита мулоқоти” орқали ўқувчилар ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш муддатларини узайтирган ҳолда солиқ ҳисоботларини топшириш муддатларини ҳам узайтириш лозимлиги ҳақида фикр билдиришди. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу масала бўйича ўз позициясини маълум қилди: ... 

Дата публикации 19.01.2021
Шанба куни ДСҚ 2020 йил декабрь учун ЭҲФни тақдим этишнинг сўнгги муддатини яна кўчирди. Бу гал муддатлар 20 январга қадар узайтирилди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАнинг фикрича, аниқ ҳисобот даври учун ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш муддатларини қатъий техник чеклаш амалиётидан воз кечиш зарур. Buxgalter.uz илтимосига биноан эксперт ўз позициясини тушунтирди: ...