Солиқ назорати
Дата публикации 24.12.2021
Гувоҳнома тўхтатилганда бюджетга тўланган ҚҚС қайси харажатларга киритилади Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 23.12.2021
ЭҲФда харидор ва сотувчи реквизитлари тагида янги қатор - “солиқ узилиши коэффициенти” пайдо бўлди. Бу нима учун керак бўлиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра, ДСҚ ахборот-коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи Ҳаётжон Насруллоев сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 22.12.2021
2021 йил 23 декабрда 595-сон ВМҚ ва тегишинча, солиқ хавфини баҳолашга асосланган ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради. “Қизил белги” мавжуд солиқ тўловчилар қачон ҚҚС тўловчи гувоҳномасининг тўхтатиб турилишини, “сариқ белги” мавжуд солиқ тўловчилар эса - ваъда қилинган текширувларни кутишлари керак? ... 

Дата публикации 17.12.2021
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом авваламбор Ўзбекистон юридик шахслари учун ишлаб чиқилган. Низомда чет эллик юридик шахслар доимий муассасаларининг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинган ёки олинмаганлиги ҳақида солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори Иродахон АББОСХОНОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 15.12.2021
“Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси хўжалик юритувчи субъектда кетма-кет иккита камерал текширувини ўтказди - 2020 йилда ўша йилнинг III чораги якунлари бўйича ва 2021 йилда 2020 йил якунлари бўйича. Битта давр учун бир нечта камерал текширувларни ўтказиш мумкинми?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 09.12.2021
2021 йил 23 декабрда ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом кучга киради. Шу пайтдан эътиборан ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тақдирини солиқ хавфи даражасини баҳолаш ҳал қилади. Асосий жиҳатларни эслатиб ўтамиз: ... 

Дата публикации 06.12.2021
2021 йил 6 декабрда ЯИДХПда аввал Солиқ кодексига тузатишлар ва қўшимчалар лойиҳаси матнига олиб борадиган ҳавола бўйича 404-«Ҳужжат топилмади» тарзидаги хатолик тўғрисидаги хабар чиқиб келди. Лойиҳа муҳокама учун очиқ бўлиши керак эди, бироқ у қаерга йўқолди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАнинг таъкидлашича, мутахассисларда уни ўрганиб чиқиш ва муҳокама қилиш жараёнида ҳужжатни такомиллаштириш борасида эътиборга олиниши лозим бўлган таклифлар пайдо бўлган. ... 

Дата публикации 02.12.2021
“Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив хизматида “Солиқ тўловчининг фаолият турига боғлиқ ҳолда зарур ишлаб чиқариш, савдо, омбор бинолари ва ҳудудлари, шунингдек, бошқа зарур моддий-техника базаси билан таъминланмаганлик” мезони сариқ ранг билан белгиланган. Тадбиркорлик субъектлари бундан қандай хулоса чиқаришлари кераклигини ДСҚда гапириб беришди: ... 

Дата публикации 02.12.2021
ДСҚ расмий ахборот тақдим этди, унга кўра: 1) ноябрь ойи учун ЭҲФни тақдим этиш муддати 2021 йил 20 декабрга қадар узайтирилди; 2) E-aktiv ўлчов бирликларининг МХИКка боғланиши ва ҚҚС тўловчиларнинг гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатилиши босқичма-босқич қўлга қўйилади. Хусусан: ... 

Дата публикации 01.12.2021
«Менинг ҳолатимни текшириш» интерактив хизматида «Солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жойи манзилига (камида 18 кв.м) мос келиши» мезони қизил чизиқ билан белгиланган. Бугунги кунда ушбу юқори хатар мезони низоли масалалар жумласига киритилган. Офис ва хизмат хоналарига эҳтиёжи бўлмаган солиқ маслаҳатчилари ва тадбиркорлик субъектларининг ҳисоблашича, бундай расмий баҳолаш товарлар ва хизматлар нархининг ошишига олиб келиши мумкин. Buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасида ушбу масалани аниқлаштириб олди. ... 

Дата публикации 19.11.2021
18 ноябрь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВ бизнес, ОАВ вакиллари ва солиқ маслаҳатчилари билан учрашди. У ДСҚ мутахассислари томонидан солиқ базасини кенгайтириш, солиқ ставкаларини пасайтириш ва солиқ тўловчиларга рақобат учун тенг шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган янги дастурий комплекслар ҳақида сўзлаб берди. Учрашувда ДСҚ раиси солиқ тўловчилар томонидан (киримида мавжуд бўлмаган товарларни сотадиган солиқ тўловчилардан ташқари) Е-activ тизимидан фойдаланмаганлик учун 2022 йилнинг I ярим йиллиги давомида жарима санкцияларини қўлламаслик имкониятини ишлаб чиқишга ваъда берди. ... 

Дата публикации 18.11.2021
“Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервисида “Солиқ тўловчининг давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд эмаслиги” мезони рўпарасида “қизил белги” қўйилган. Ранг “яшил”га ўзгариши учун солиқ тўловчи нима қилиши керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ ҚҚС маъмурчилиги бошқармаси катта солиқ инспектори Фазлиддин ШАМСИЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.11.2021
ДСҚ юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ҳамда жисмоний шахслар - тадбиркорларнинг марказий маълумотлар базасини яратди (04.09.2020 йилдаги 539-сон ВМҚ). Бунда 2,6 мингдан зиёд хўжалик юритувчи субъектларда таъсисчилар тўғрисидаги маълумотларга оид камчиликлар мавжуд. Бу нимага олиб келади ва вазиятни қандай тўғрилаш мумкин? ... 

Дата публикации 17.11.2021
Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар солиқ солиш мақсадида трансферт нархни белгилаш (ТН) қоидаларининг кучга киришига тайёрланишмоқда. Бу қандай ишлашини “Tax Consensus” СМТ директори Иродахон АББОСХОНОВА шартли мисолларда тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 16.11.2021
Молия вазирлиги ва ДСҚ СКнинг 132-моддасига қўшимча киритиш ташаббуси билан чиқишди. Янги норма солиқ тўловчиларга ҳар йили ўзларининг шахсий кабинетлари орқали солиқ органларининг базасида ҳисоб маълумотларини тасдиқлаш мажбуриятини юклайди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА янги норма тасдиқланишини кутмасдан, my.soliq.uz да шахсий кабинетдаги ҳисоб маълумотларига кириб, уни тартибга келтиришнинг айни пайти, деб ҳисоблайди: ... 

Дата публикации 15.11.2021
2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ва давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган корхоналар ДСҚнинг янги назорат қилиш тизими - “Е-актив” тизимида ишлашларига тўғри келади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ). Мазкур тизим мураккабликлар келтириб чиқармаслиги учун бундай корхоналарга ҳозирдан тизимнинг тест версиясини синаб кўришни тавсия қиламиз. “Е-актив” тизимида ишлашни қандай бошлаш ва нимага эътибор қаратишни buxgalter.uz илтимосига биноан бухгалтер Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 12.11.2021
“Солиқчилар корхонага текширув билан келишди. Илгари текширувларни рўйхатга олиш китоблари бўлган, кейин уларнинг ўрнини махсус интернет-ресурс эгаллади. Солиқчилар ҳозир корхонадаги текширувларни рўйхатга олишлари керакми? Улар тегишли ёзувларни қайси ҳужжатга киритишлари керак?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 04.11.2021
Чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ўз корхонасининг тўлиқ номи ва СТИРини танишиш учун қулай жойда жойлаштиришлари шарт (07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 3-илованинг 1-2-б.). ДСҚ ушбу маълумотни қулай ва замонавий шаклга - QR-кодига келтириш имконини берадиган янги сервисни таклиф қилди. Бошқалар қаторида, QR-кодлари солиқчиларга савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни тезроқ аниқлашга ёрдам беради. ... 

Дата публикации 02.11.2021
2021 йил 1 декабрдан бошлаб ДСҚ етказиб берувчида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда маҳсулот мавжудлигини МХИК коди бўйича аниқлаши мумкин. Агар тизим етказиб берувчида ЭҲФни расмийлаштириш пайтида товар мавжуд эмас деб ҳисобласа, у ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олмайди (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг 6-б “г” кичик б.). Бунда нафақат фирибгарлик туфайли, балки хато натижасида ҳам “блокировкага” тушиш мумкин. ... 

Дата публикации 02.11.2021
Раҳбарнинг шахси қандай тасдиқланади? Агар айни бир шартнома e-ijara да тасодифан икки марта рўйхатдан ўтказилган бўлса, нима қилиш керак? Агар “солиқ ҳисоботи ўз вақтида топширилмади” мезони “ёқилган” бўлса, нима қилиш лозим? “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси фойдаланувчиларининг бу ва бошқа саволларига ДСҚ мутахассислари жавоб беришди: ...