Солиқ тўловчининг кабинети
Дата публикации 25.01.2021
2021 йил 20 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар учун солиқларни тўлаш бўйича ҳисобварақлар ўзгарди. Тўловни тўғри амалга ошириш учун my.soliq.uz да солиқ тўловчининг шахсий кабинетида тўлов топшириқномаси шаклини тўлдирган ҳолда “Солиқ турларини янгилаш” тугмасига босинг. Ва фақат шундан кейин тартиб-таомилни якунланг. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 31.12.2020
Декабрда баъзи якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ органларидан кейинчалик бизнесни амалга ошириш учун юридик шахс ташкил этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома олишди. Қандай ҳолларда солиқ органи ташкилий-ҳуқуқий шаклни ва солиқ режимини алмаштиришни талаб қилиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек ДАДАХОНОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 25.11.2020
Душанба, 23 ноябрь куни, Солиқ қўмитаси Товарлар ва хизматлар ягона электрон классификаторини ишга туширди. У билан ишлашга уриниб кўрган тадбиркорларда дарҳол саволлар туғилди: а) агар тизим ишлаб чиқарилаётган товар кодини топмаса нима қилиш зарур; б) маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодини ЭҲФ ва онлайн-НКМ чекларида акс эттиришга қандай эришиш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ идентификация воситалари билан маҳсулотларни маркировка қилишни жорий этиш бўлими бошлиғи Жавоҳир ИСМОИЛОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 20.11.2020
Тадбиркорлар товар кодини товарларнинг Ягона каталоги бўйича аниқлайдилар ва уни ҳисобварақ-фактураларда кўрсатадилар. Бунинг учун зарур бўлган сервис яқин 2-3 кунда солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ишга туширилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Нодиржон АҲМАДЖОНОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди: ... 

Дата публикации 31.10.2020
ДСҚ солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларини такомиллаштиришни – камчиликларни бартараф этиш, янги функцияларни қўшишни режалаштирмоқда. Бухгалтерлар шахсий кабинетда ишлаш чоғида қандай муаммоларга дуч келишаётганлигини аниқлаштириш учун солиқ идораси «Норма» ва «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси экспертлари, «Art soft holding», «Tad one», «Merit Chemikals» бош бухгалтерлари билан онлайн йиғилиш ўтказди. Шунингдек, “Нормачилар” buxgalter.uz ўқувчиларидан келиб тушган таклифларни маълум қилди. ... 

Дата публикации 13.10.2020
Солиқ органлари навбатдаги марта йирик солиқ тўловчилар жумласига кирадиган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини тўлдирди. ДСҚ ҳузуридаги Ҳудудлараро инспекциянинг хабарномасини олган хўжалик юритувчи субъектларда шубҳа туғилмоқда: қабул қилинган қарор қонунийми, ахир календарь йил якунланмадику? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. ... 

Дата публикации 13.10.2020
Агар сиз юридик шахснинг шахсий кабинетига кириш учун ЭРИ паролини унутган бўлсангиз, buxgalter.uz ёрдамидан фойдаланинг. ... 

Дата публикации 09.10.2020
1 октябрдан ортиқча тўланган солиқларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилди. Бу ҳақда ДСҚ Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир ЭРКАЕВ сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 24.06.2020
Компания раҳбарияти корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Корхонада солиқлар бўйича ортиқча тўлов мавжуд. Бу пулларни офисдан чиқмасдан қандай қайтариш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz нинг илтимосига кўра ДСҚнинг бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ЁҚУБОВ сўзлаб берди. ... 

Дата публикации 08.04.2020
Солиқ тўловчилар иқтисодиёт соҳасидаги жорий нохуш вазият туфайли харажатларини мақбуллаштиришга уринмоқдалар. Бундай имкониятлардан бири – солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи. ДСҚ бошқармаси бошлиғи Нодир ЭРКАЕВ уйдан ёки офисдан чиқмай туриб ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 11.03.2020
Мy.soliq.uz сайтида “Судга электрон даъво аризаси бериш” интерактив хизмати тест режимида ишга туширилди. Солиқ тўловчи-юридик шахснинг шахсий кабинетидаги шу номдаги тугма иқтисодий судга даъво билан мурожаат қилиш имконини беради. ... 

Дата публикации 05.03.2020
Бегона одамлар my.soliq.uz даги солиқ тўловчи-юридик шахснинг шахсий кабинетига кириши мумкинми? Чақирилмаган меҳмонлар томонидан рухсат берилмаган ҳаракатлар хатарини қандай қилиб максимал даражада камайтириш мумкин? Buhgalter.uz ўқувчилари саволларига ДСҚнинг катта давлат солиқ инспектори Зулфия ХУДОЙБЕРГЕНОВА жавоб берди. ... 

Дата публикации 06.02.2020
ДСҚ «ЮШ ҳисоб маълумотларини ўзгартириш» интерактив хизматини тест режимида ишга туширди. Унинг ёрдамида солиқ тўловчининг кабинетида қуйидагиларга ўзгартириш киритишингиз мумкин: ... 

Дата публикации 19.12.2019
Юридик шахс резидентлиги сертификати иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш мақсадида ТИФ иштирокчилари учун зарур. Уни Ўзбекистон иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш тўғрисида амалдаги шартнома тузган мамлакат вакили билан тузиладиган ҳар битта халқаро контракт учун олиш керак. Буни йўриқномамизга риоя қилган ҳолда бажаринг. ... 

Дата публикации 17.12.2019
Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома турли мақсадлар: мулкни сотиш бўйича битимни нотариал тарзда расмийлаштиришда, дивидендлар тўлашда, кредит олишда ва бошқа ҳолларда зарур бўлишини мумкин. Уни олиш учун бизнинг қадамма-қадам йўриқномамиздан фойдаланинг. ... 

Дата публикации 05.12.2019
Энди СМС-хабарномаларнинг барча созламасини солиқ тўловчининг шахсий кабинетида мустақил равишда ўрнатиш мумкин. 4 декабрдан бошлаб янги тугма ва янги сервисдан фойдаланиш мумкин. ... 

Дата публикации 29.11.2019
Бухгалтерларнинг айтишича, ДСҚдан SMS-хабарнома хизмати улар учун қулай. У солиқ тўловчининг шахсий кабинетига талабнома ёки ДСХОдан хат келиб тушганлигини дарҳол кўриш имконини беради. Бироқ, кўпчилик ушбу муҳим хабарларни олишмайди ва нима сабабдан эканлигини тушунтириб беришолмайди. Вазиятни қандай ўнгласа бўлади? ... 

Дата публикации 26.11.2019
ДСҚ об-ҳавонинг кескин совиб кетганлиги муносабати билан, электр энергияси истеъмолига бўлган талабнинг ошиб кетиши мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишларга олиб келаётганлигини маълум қилди. Бу ўз навбатида, алоқа каналларида ҳам техник носозликларни келтириб чиқарди. Шу жумладан - 2019 йил 25 ноябрь ҳолатига ҳисоботларни қабул қилишда муаммолар юзага келди. ... 

Дата публикации 21.11.2019
Солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотларининг ўзгариши – катта меҳнат талаб қиладиган ва кўп вақтни оладиган жараён. Солиқчилар бу масалада яқин орада ҳаммаси анча содда ва қулай бўлади, деб ваъда беришмоқда. Ишларнинг жорий ҳолатини ва бўладиган ўзгаришларни оддий мисолда кўриб чиқамиз: бухгалтернинг солиқ тўловчининг шахсий кабинетига келиб тушган талабномалар ва хабарнома-хатлар тўғрисидаги ахборот билан SMSлар келадиган телефон рақами ўзгаради. ... 

Дата публикации 15.11.2019
Бунда нимани ҳам ўрганиш мумкин, деб ўйлаймиз. “Боқимонда” ёки “ортиқча тўлов” устунидаги рақамларни кўрамиз – билиш лозим бўлганларнинг бари шу бўлса керак. Солиқ ҳисоботини юборгандан кейин ёки тегишли солиқ бўйича тўлов тўлангандан сўнг, шахсий карточкада (ШК) “ҳисоблаб ёзилди” ва “тўланди” устунларида суммалар акс этади. ...