ТИФ
Дата публикации 09.09.2022
ДБҚ қарори билан Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3382, 31.08.2022 й.). Ҳужжатнинг мазмуни ҳақида norma.uz портали сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 12.08.2022
“Корхона импорт қилинган тиббиёт буюмларини реализация қилади. Уларни олиб киришда ҚҚС тўланган. Бироқ тиббиёт буюмларини реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинган, шу боис улар ҚҚСсиз сотилади. Уларни кейинчалик сотиш учун харид қилишда тўланган ҚҚС билан қандай йўл тутиш лозим? Уни таннархга киритиш зарурми? Тиббиёт буюмларини чекланган устамаларни ҳисобга олган ҳолда реализация қилишда ЭҲФ қандай тўғри расмийлаштирилади? Саволларга “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.08.2022
Ўзбекистон корхонаси Ўзбекистон ҳудудидаги божхона омборига жойлаштирилган, бироқ «эркин муомалага чиқариш» режимига расмийлаштирилмаган ускуналарни сертификатлаштириш хизматларини кўрсатди. Хизматлар буюртмачиси ускуналар етказиб берувчиси, чет эл компанияси ҳисобланади. Ушбу хизматга ҚҚС солиниш-солинмаслигини «Норма» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 29.07.2022
“ Ўзбекистон резиденти бўлган МЧЖ 2022 йил январ ь ойида Россия Федера ц иясидан нотехнологик ускуналар ни импорт қилди. Ў збекистон ва Россия МДҲга кириши боис, товарларни нг божхона расмийлаштируви да (ИМП 40) имтиёз н и қўллашди , божхона божи т ў ланмаган. Етказиб берувчилар билан т ў лиқ ... 

Дата публикации 14.07.2022
“2022 йилнинг май ойи якунида биз ўғитлар етказиб беришга контракт туздик, 3 июнда конвертация учун махсус ҳисобвараққа пул жўнатдик. Пуллар бир ой давомида махсус ҳисобварақда турди, банк конвертацияни бермади. Ойнинг охирида пуллар ҳисобвараққа қайтарилди. Ахир конвертация ёпиқми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Марказий банкнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори ўринбосари Шавкат РАСУЛЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 22.06.2022
Чет эл компанияси “А” корхонасига ускунага эҳтиёт қисмларни бепул топширди. БЮД бўйича юкни олувчи - “А” корхонаси. Чет эл компаниясининг топшириғига биноан божхона расмийлаштирувини Ўзбекистон резиденти бўлган “Б” компанияси амалга оширди. У ИМ-70 ва ИМ-40 режимларига расмийлаштиришда “А” компанияси учун барча тўловларни тўлади. Ушбу божхона тўловларини бепул олинган эҳтиёт қисмлар таннархига киритиш зарурми? Буни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 21.06.2022
Тузатилган ёки тўлиқ бўлмаган божхона юк декларациясини расмийлаштириш қўшимча ҚҚС тўлашга олиб келади. Buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) корхона ушбу суммаларни ҳисобга олишга қарор қилган тақдирда у қандай хатарларга дуч келиши мумкинлигини тушунтирди: ... 

Дата публикации 13.06.2022
Молия вазирлиги солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАнинг шахсий сўровига жавоб тариқасида, товарни олиб кириш-олиб чиқиш контрактлари (16 ва 17-сон контракт турлари), шунингдек харид ва реализация контрактлари (18 ва 19-сон) тузилган тақдирда айланмадан олинадиган солиқ тўлашда қолиш мумкин ёки мумкин эмаслигини тушунтирди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА берилган саволга аниқ жавоб йўқ, бу эса шубҳасиз солиқ солишда муаммоларга сабаб бўлади, деб ҳисоблайди. ... 

Дата публикации 13.06.2022
“Корхона сотиш учун товарларни импорт қилади. Баъзан божхона қиймати инвойс қийматидан юқори бўлади. Божхона органи ҚҚСни божхона қийматидан ҳисоблаб чиқаради, бироқ товар инвойс қиймати бўйича кирим қилинади. Божхона органи томонидан ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС суммаси автоматик тарзда ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттирилади. Биз божхона органи томонидан ҳисоблаб чиқарилган ва ушлаб қолинган ҚҚСнинг барча суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эгамизми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.06.2022
“Компания ўйинлар ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқади. Агар харидорлар Ўзбекистондан ташқарида турса, биз ҚҚСдан озод қилинамизми?”. Саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.06.2022
“Корхона қуруқ меваларни экспорт қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун банкда ҳисобварақдан нақд пул ечамиз ва бозорда товарни нақд ҳисоб-китоб бўйича харид қиламиз. Бозор маъмуриятидан товарлар харид қилинганлиги тўғрисида маълумотнома оламиз. Солиқ органлари билан муаммолар бўлмаслиги учун мазкур ҳолда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш зарур?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 09.06.2022
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона аҳолига тиббий хизматлар кўрсатади. Корхона ҚҚС бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланади. Бунда ҳисобварақ-фактураларда солиқни кўрсатиш зарурми? ҚҚС бўйича имтиёз чет эл компанияси - ҳамкор томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларга татбиқ этиладими? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 07.06.2022
2021 йилда корхона реализация қилиш мақсадида ускунани импорт қилди. Импорт чоғида ҚҚС тўланди ва у ҳисобга олинди. Харид қийматига ташиш, сертификатлаштириш харажатлари, божхона тўловлари ва бошқалар қўшилди. Бироқ чет эл валютасида ифодаланган кредиторлик қарзини сўндира олишмади, шу боис хорижий етказиб берувчи мазкур ускунани реэкспорт орқали қайтаришни амалга ошириш ниятида. Ускунани қайтариш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 02.06.2022
“Корхона дастурий маҳсулотни Россиядан Ўзбекистонга импорт қилади, кейин эса шу маҳсулотни хорижга экспорт қилади. Уни импорт ва экспорт қилишда, шунингдек Ўзбекистонда мижозларга (шу жумладан норезидентларга) қайта сотишда қандай солиқлар юзага келади? ҚҚС бўйича имтиёз мавжудми? Айланмадан олинадиган солиқ (даромад солиғи) битимдан тўланадими ёки ой якуни бўйичами?”. Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 02.06.2022
2022 йил 1 январга қадар бухгалтерия ва солиқ ҳисоби учун курсдаги фарқлар 22-сон БҲМС “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби”га асосан ҳисобга олинган. 1 январдан бошлаб берилган ёки олинган бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди (СК 320-м. 5-қ.). Ушбу ўзгартиришни ҳисобга олган ҳолда ҳисобни қандай тўғри юритиш ва солиқ солинадиган фойдани аниқлашни Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: ... 

Дата публикации 25.05.2022
Молия вазирлиги ташқи савдо операциялари бўйича қуйидаги тушунтиришларни берди: 1) олиб кириш ва олиб чиқиш, харид ва реализация ташқи савдо контрактлари бўйича ҚҚС юзага келмайди; 2) ЭҲФ шакллантирилмайди; 3) Фойда солиғи ҳисоб-китобида реализациянинг барча суммасини кўрсатиш зарур. Ишда яна нимани ҳисобга олиш зарурлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 20.05.2022
Товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш контрактлари (ИМ74 ва ЭК11) юзасидан солиқ маъмуриятчилиги бўйича ваколатли органларнинг тушунтиришлари хануз мавжуд эмас. Хусусан - бундай операциялар бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш юзасидан. Тадбиркор бундай шароитларда нималарга тайёр бўлиши керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 17.05.2022
“Компания импорт режими (ИМ 40) учун божхона тўловини тўлади. Контрагент контракт шартларини тўлиқ бажармади. Ҳозир худди шу товарни реэкспорт режимига жойлаштириш зарур. Илгари тўланган божхона божларини йўқотмасдан буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин?”. Масалани ДБҚ мутахассислари тушунтиришди: ... 

Дата публикации 28.04.2022
“Корхона хизматлар импортига шартнома тузди. Шартнома предмети - коучинг дастурини ўтказиш, ижрочи - юридик шахс, АҚШ резиденти. Коучинг - “ўқитиш” ҳисобланадими? Бундай хизматдан норезидентдан олинадиган фойда солиғи ва ҚҚС тўлаш зарурми?”. Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 22.04.2022
Корхона ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ТМБни импорт қилади. Ушбу ТМБга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши санасини қандай тўғри аниқлаш ва уларни қайси сана билан кирим қилишни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА тушунтирди: ...