“Ташкилот Европада харид контракти бўйича $100 минг миқдорида товарлар харид қилди ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кирмай, реализация қилиш контракти бўйича РФда $120 мингга сотиб юборди. Мазкур вазиятни солиқ ҳисоботларида қандай тўғри кўрсатиш ҳамда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш керак?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...
2022 йил 13 апрель куни Президент томонидан ПФ-105-сон Фармон имзоланди, унга кўра «Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида»ги ПФ-616-сон Фармонга тузатишлар киритилади. Қандай ўзгаришлар бўлди? ...
Ҳозирги вақтда Россиянинг потенциал харидорларидан товарларни (хизматларни) Россия рублида харид қилиш тўғрисида таклифлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан экспорт қилувчи корхоналарда саволлар туғилмоқда: 1) Экспорт учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда чет эл валютасининг қайси турлари ҚҚС ва фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш мақсадида эътироф этилади? 2) Агар товарлар (хизматлар) Россия рублида тўловни амалга ошириш шарти билан экспорт қилинса, ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ноль даражали ставкани қўллаш мумкинми?
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ...
Компаниянинг асосий фаолияти - IT ускуналарини етказиб бериш ва уларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга лицензияларни олиб сотиш. Лицензиялар дистрибьюторлар орқали бошқа мамлакатлардан харид қилинади, уларнинг бошқа мамлакатлардаги резидентлиги сертификатлар билан тасдиқланган. Лицензиялар электрон шаклда топширилади. Ушбу операцияларни компания ҚҚС ҳисоблаган ҳолда хизматлар импорти сифатида расмийлаштиради.
Бунда норезидентнинг фойда солиғи юзага келадими? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ департаментининг бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА тушунтирди: ...
Солиқ қўмитаси ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини қандай ва қачон топшириш ҳамда йиғимни қандай ва қачон тўлашни эслатиб ўтди. ...
21 февраль куни Президент томонидан ПҚ-137-сон қарор имзоланди, унда импорт автомобиллар учун божхона божи ставкалари икки босқичда пасайтирилиши назарда тутилади. ...
Ўзбекистон корхонаси хорижий компанияларга маркетинг ва маслаҳат кўмаги - интернет орқали потенциал харидорларни излаш, битимларни кузатиб бориш, жумладан музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш бўйича хизматлар кўрсатади. Агар буюртмачилар хорижда рўйхатдан ўтказилган ва у ерда жойлашган бўлса, бундай хизматларга ҚҚС солинадими?
Buxgalter,uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Катта бўлмаган туркумлар билан импорт қилинадиган (фактура қиймати 5 минг АҚШ долларигача) товар учун келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни қўшимча тарзда олиш зарурми? Буни Божхона брокерлари уюшмаси илтимосига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тушунтирди. ...
2021 йил сентябрда ижро варақаси бўйича 2020 йил январь учун импорт бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари (божхона божи, ҚҚС ва акциз солиғи) ундирилди. Шунингдек, Мажбурий ижро бюросига жарима ва суд харажатлари тўланди. Бундай харажатлар ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботларда қандай акс эттирилади? Фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш зарурми?
Саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ buxgalter.uz илтимосига биноан саволга жавоб берди: ...
Кўп корхоналар шахсий кабинетга - ТИФ-операциялари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадни эътироф этиш ва унга фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ) солиш талаби билан хат олишди. Солиқ органларининг бундай талабномасига қандай жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий директор, бухгалтер Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди. ...
МЧЖ Ўзбекистондан ташқарида хизматлар кўрсатиб, ўз фаолиятини кенгайтириш ниятида. Бунда у қандай солиқларни тўлайди? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига ХЙТ (Халқаро йўлларда ташиш) дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Иккала ҳужжат 02.12.2021 йилдаги 727-сон ВМҚ билан тасдиқланган. Батафсил - norma.uz портали шарҳида. ...
«Чет эл компанияси Ўзбекистонда ўз бўлимига эга. Унда резидентлик сертификати мавжуд. Агар импорт хизматлари доимий асосда кўрсатилмаса, хизматлар импортида фойда солиғи бўйича «ноль» кўрсаткичли ҳисобот топшириш зарурми? Масалан: 2021 йил январь ва мартда хизматлар кўрсатилган, жорий йилнинг кейинги даврларида эса - кўрсатилмаган».
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган корхона Ўзбекистон ҳудудида туристик хизматлар кўрсатади. Мазкур корхона ва хорижий компания ўртасида экспорт шартномаси тузилди ва у ТСОЯЭАТда расмийлаштирилди. Ўзбекистон ҳудудида хорижликларга кўрсатиладиган туристик хизматларга ҚҚС солинадими? Корхона харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими?
Buxgalter.uz илтимосга кўра, саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ...