Товар ва хизматлар кодлари
Дата публикации 17.08.2022
2022 йил 10 августдан бошлаб тиббий хизматлар учун янги МХИК жорий этилди ва олдингилари амал қилишдан чиқарилди. Buxgalter.uz янги кодлар орасидан кераклиси топилмаган тақдирда нима қилиш кераклигини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 04.08.2022
ДСҚ турар жой ва нотурар жойларнинг МХИКни деталлаштирди. Ушбу объектларнинг асосий МХИКлари ва аввал қўлланилган 09801001005000000 (атрибутлари билан) ва 09801001999000000 МХИКлар нофаол ҳолатга ўтказилади. Солиқ тўловчилар қандай ишлашлари керак? ... 

Дата публикации 05.07.2022
2022 йил 1 июлдан бошлаб МХИКлар янгиланди ва ёғоч учун қатъий белгиланган бирликлар маълум қилинди. Шунингдек, шакар ва сабзавотлар учун ягона ўлчов бирликлари жорий этилмоқда. Янгиликлар билан қандай ишлашни buxgalter.uz шарҳида ўқинг. ... 

Дата публикации 09.06.2022
Солиқ қўмитаси хатлар йўлламоқда, унда солиқ тўловчиларга онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларида МХИК кўрсатилмаганлиги ёки хато кўрсатилганлиги тўғрисида хабар беради. Солиқ маслаҳатчиси Рустам СОБИРОВ buxgalter.uz илтимосига биноан МХИК билан боғлиқ вазиятни шарҳлаб берди. Мутахассиснинг фикрига кўра, солиқ органларининг ўзи муаммони ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин: ... 

Дата публикации 18.05.2022
2022 йил 12 августдан бошлаб, агар тадбиркорлар томонидан хизмат кўрсатилаётган касса техникасида МХИКсиз ёки нотўғри МХИКли чеклар қолиб кетса, ТХКМ давлат реестридан чиқариб ташланади (12.05.2022 йилдаги 255-сон ВМҚ 2-б.) (12.05.2022 йилдаги 255-сон ВМҚ 8-б.). Buxgalter.uz илтимосига биноан “Марон” МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ бу онлайн-НКМ эгалари учун нимага сабаб бўлишини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 11.05.2022
ЎРҚ 767-сон Қонуни билан бир қатор озиқ-овқат товарларини ҚҚСдан озод этиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди (05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонун). Buxgalter.uz солиқ мажбуриятларини бажаришда ушбу имтиёзларни қандай қўллашни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 14.04.2022
ДСҚ онлайн-НКМ чекларида товарлар ва хизматларга хато МХИК кўрсатилган тадбиркорларга билдиришнома-хатларни йўллади. Бундай хатга қандай жавоб беришни “Норма” эксперти Олег ГАЕВОЙ тушунтирди. ... 

Дата публикации 13.04.2022
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори цемент МХИКларини инвентаризациядан ўтказишни якунлади. Унинг натижалари бўйича рўйхат тўлдирилди. Энди каталогда Ўзбекистон бозорида тақдим этилган цементнинг барча турлари учун МХИК мавжуд. Цемент ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва чакана реализация қилувчилар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда ҳисобга олишлари лозим. ... 

Дата публикации 12.04.2022
My.soliq.uz да “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Касса чеклари бўйича тушумлар” менюсида фискал маълумотлар оператори томонидан Excel форматидаги иккита янги файл жойлаштирилди. Улар барча маълумотлар солиқ ҳисоботларидан тўғри ўтиши учун тузатиш киритилиши лозим бўлган чекларни аниқлаши мумкин. ... 

Дата публикации 28.03.2022
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори дори воситалари МХИК кодларини янгилади. Энди каталогда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистонда реализация қилишга рухсат этилган барча дори воситалари учун МХИК мавжуд. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва дорихоналар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда инобатга олишлари лозим. ... 

Дата публикации 09.02.2022
2022 йил 1 сентябрга қадар солиқ тўловчиларга нотўғри МХИКлар учун жарима солинмайди. Цемент, шиша, ёғоч ва паxтага тегишли хўжалик операциялари бундан мустасно. 2022 йил якунига қадар ишчи гуруҳлар ташкил этилади, товарлар ва хизматлар каталоги устида ишлаш, базавий шартли бирликларни содда ва тушунарли шаклда белгилаш ва ҳ.к. давом эттирилади. Бунда нималарни албатта ҳисобга олиш лозимлигини “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Cветлана ГОЛОСОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 26.01.2022
Ишончномалар, товар-транспорт юкхати, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаларининг электрон шаклларида товарлар ва хизматларнинг МХИКларини акс эттириш учун янги устун пайдо бўлди. Уни тўлдиришда ЭҲФни автоматик тарзда тўлдириш имконияти пайдо бўлади. Бу қандай ишлайди? ... 

Дата публикации 21.01.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга рақамли маркировкалаш қоидаларини бузмаган ҳолда маҳсулотларни олиб кириш ва ҳисобга олиш вазифаси юклатилган 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 3-илова 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 4-илова. Маҳсулотлар тўғри маркировкаланганда божхона расмийлаштирувидан ўтишда муаммолар юзага келмайди. Ушбу масалада нималарга эътибор берилиши лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 17.01.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб товарлар ва хизматлар бўйича МХИК кўрсатилмаган онлайн-НКМ чекларини бериш тақиқланади 4.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-б. «a» кичик б. . Нотўғри кўрсатилган МХИК ахборот тизимларида ҳисобга олишда хатоликлар юзага келишига ва солиқ имтиёзларини қўллашда муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Чекдаги хатоларни қандай тузатиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Mарон» ТХКМ мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 08.01.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб МХИК кодлари акс эттирилмаган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларини бериш тақиқланди (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-б. “а” кичик б.). ДСҚ ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида кўрсатиладиган МХИКда хатолар бўлмаслиги кераклигини яна бир бор эслатиб ўтди. Келгусида бу ҳуқуқбузарларга жарима солишга сабаб бўлади. ... 

Дата публикации 22.10.2021
Онлайн-НКТ чекларида ва ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш учун устунлар мавжуд. Buxgalter.uz рақамли маркировкалаш бўйича оператор “CRPT TURON” МЧЖ ва ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан биргаликда уларни тўлдириш бўйича тавсияларни тайёрлади. ... 

Дата публикации 11.10.2021
Ташкилот мажбурий тарзда маркировка қилинадиган товарни реализация қилади. Агар: 1) ҳужжат шакллантирилаётганда сотилмаган товарнинг рақамли коди хатолик туфайли кўрсатилган; 2) харидор товарни алмаштириб беришни талаб қилган бўлса, нима қилиш керак. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, “CRPT TURON” ОАЖ рақамли маркировка оператори менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 05.10.2021
Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш Қоидаларига қўшимча киритилди, унга асосан ҳар бир реализация қилинган (сотилган) маҳсулот бирлиги учун маркировкалаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни сақловчи фискал ҳужжат (онлайн-НКТ) ва (ёки) электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаган ҳолда маҳсулотни рақамли маркировка билан реализация қилиш (сотиш) ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жазолашга сабаб бўлади. ... 

Дата публикации 30.09.2021
“Ташкилот ўз эҳтиёжлари учун 5 та ноутбук олишни режалаштирмоқда. Бунда уларнинг маркировкаси талаб этиладими?”. Buxgalter.uz саволни Давлат божхона қўмитаси ва рақамли маркировкалаш бўйича ваколатли оператор “CRPT TURON” МЧЖга йўллади. ... 

Дата публикации 23.08.2021
Чакана савдо амалиётида тез-тез шундай вазият юзага келадики, унда товарни қайтаришни расмийлаштириш керак. Рақамли маркировкага эга товарларни онлайн НКМ орқали қайтаришни расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусияти ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра “CRPT TURON” МЧЖ рақамли маркировкалаш оператори менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ маълумот берди. ...