Агар директор шубҳали таъминотчиларни топса...

preview

«Arkad Audit» консалтинг компаниясининг асосчиси Наталья ТУРАЛИНОВА нафақат бухгалтер, балки директор ҳам нима учун шубҳали компаниялар билан битимга эга бўлмаган маъқуллигидан бохабар бўлишлари керак, деб ҳисоблайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан эксперт ушбу масала бўйича ўз тавсиялари билан ўртоқлашди:

- Яқинда бўлиб ўтган воқеалар солиқ тўловчиларни иккита тоифага ажратди:

1) ҳисобга олишни “сотиб олиб”,   тушунган ҳолда фирибгарликка борганлар;

2) бозорда сотиб олинган товарни пул ўтказиш йўли билан сотиш имкониятига эга бўлиш учун “кирим” учун эски одат бўйича “нақдлаштирувчи идоралар”га мурожаат қилганлар.

Охиргилари - бу зарур товарни пул ўтказиш йўли билан сотиб ололмаган ва уни қандайдир тарзда қонунийлаштиришга мажбур бўлганлар. Шундан кейин товар пул ўтказиш йўли билан учинчи шахсга реализация қилинган. Бозорда сотувчида қонуний киримнинг мавжуд эмаслиги, воситачида “эгри” кирим - ва занжирнинг барча иштирокчилари, жумладан охирги харидор, катта эҳтимол билан энди солиқчиларнинг молиявий санкциялари остига тушади.

Натижада бу занжирнинг охиридаги реал товар битимини амалга оширган корхонадан ҳам солиқчилар ҳисобга олишни ечиб олди, сабаби етказиб берувчида сотилган товарни кирим қилиш тўғри акс эттирилмаган бўлган!

Бундан келиб чиқадики, тадбиркорлар -ҳам етказиб берувчилар бўйича, ҳам солиқчилар ҳаракатларида солиқ назоратининг қонуний тартибига риоя қилиш регламенти бўйича иккиёқлама лозим даражада эҳтиёткорликни намоён қилишлари керак.

Бу вазиятда бош бухгалтернинг роли айниқса аҳамиятли бўлади. Илгари у етказиб берувчи ҚҚС тўлашига ишонч ҳосил қилса етарли бўларди. Ҳозир, қачонки ҳар қандай битим бўйича кирувчи ҚҚСни ҳисобга олишдан маҳрум бўлиш хатари мавжуд бўлганда, бош бухгалтерга контрагентни интернетдаги маълумотлар асосида расман текширишнинг ўзи етарли бўлмайди. Ташкилот раҳбари, қоидага кўра, ўз контрагентларини яхши билади ва муаммоли етказиб берувчилар билан ишламайди. Асосийси - унга хатарлар қандайлигини ва улар қандай молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини тушунтириш.

Қуйидагилар “тоза” компаниялар билан ишлаш фойдасига далил бўлиши мумкин:

1. Солиқ органлари ЭҲФ, маҳсулотнинг идентификация кодлари ва онлайн-кассалар туфайли товарнинг импорт қилувчидан (ишлаб чиқарувчидан) охирги харидоргача бўлган ҳаракатининг бутун йўлини кузатиб боришлари мумкин. Улар компания сотиб олмаган товарни сотганлигини осон аниқлайдилар. Ва инспекторлар билан “келишиш”дан маъно йўқ - улар ДСҚ тизимидаги маълумотларни ўзгартира олишмайди.

2. ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш компанияга товарга сарфларнинг 15%га ошишига тушади. Агар у тоза етказиб берувчилардан сотиб олинса, солиқни ҳисобга олиш мумкин. Агар бунга сайёр текширувларини қўшадиган бўлсак, молиявий, муайян шартларда жиноий санкциялар ҳам бўлади, арзон бозорда “паст баҳода” товар сотиб олишда тежаш жуда қимматга тушмаяптими?

3. Қонуний равишда тежаш ҳам мумкин. Бунинг учун бизнесга нақд пуллар билан ишлаш имконини берадиган нормалардан тўғри фойдаланиш зарур.

Сизни тинглаб, директор - ушбу шароитларда таваккал қилиш ёки қилмаслик ҳақида ўзи қарор қабул қилади. Бунда сизнинг виждонингиз тоза бўлади - сиз раҳбарни оқибатлар ҳақида огоҳлантирдингиз, компанияга содиқ эканлигингизни ва ўз профессионализмингизни кўрсатдингиз.

Эътибор беринг!

Солиқчилар товарсиз битимлар ва “арзон бозордан олинган” товар билан битимларни қандай аниқлашади? Қандай қилиб нақд пулга харид қилиш билан қонуний ишлаш мумкин? Солиқчиларнинг хатларига қандай жавоб бериш керак? Ниҳоят, ҚҚСни ҳисобга олишда компаниянинг қонуний манфаатлари қандай ҳимоя қилинади?

Ушбу ва бошқа саволларга жавобларни Наталья ТУРАЛИНОВАнинг “ҚҚС ва фойда солиғи - уларни муаммоли контрагентлар учун тўлаш зарурми?” номли вебинарида 26 февраль куни соат 15:00 да олиш мумкин. Бу ерда ёзилиш мумкин.