Қандай қилиб ҚҚС ҳисоб-китобини биринчи марта ва тўловчининг рўйхат рақамисиз топшириш мумкин

preview

Биринчи ҚҚС ҳисоб-китобини солиқ тўловчи у ёки бошқа сабабларга кўра ўз вақтида ушбу солиқни тўловчи сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолларда муаммосиз топшириш мумкин. Буни қандай амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси инспектори Элбек ШУКУРОВ гапириб берди:


- Бундай вазиятлар орқали ўтганлар гапираётган мураккабликлар, афтидан, бу солиқ тўловчи учун янги бўлган Ҳисоб-китоб шаклини тўлдириш бўйича биринчи тажриба эканлиги билан шартланган.

Ҳисобга олиш имкониятининг мавжуд эмаслиги - бундай вазиятларда Ҳисоб-китобни топшириш фарқ қиладиган ягона тафовут. Бундай имконият фақат тадбиркорлик субъектини ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олиш ва унга тўловчи рақами берилгандан кейин пайдо бўлади.

Солиқ тўловчиларга ёрдам тариқасида - электрон шаклнинг биринчи саҳифасида жойлаштирилган Ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича йўриқнома. Уни юклаб олиш учун “Йўриқнома” тугмасига босинг. Кўриб чиқилаётган вазиятлар учун қоидалар ҚҚС тўловчиси рақами мавжуд бўлганда Ҳисоб-китобни тўлдириш ва кейинги галлар учун  қоидалар сингаридир.

Солиқ тўловчиларнинг ҳисобварақ-фактураларида ҚҚС тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келган пайтдан эътиборан ушбу солиқ тўловчиси рақамини олгунга қадар ҚҚС бўйича маълумотларнинг мавжуд эмаслиги солиқ тўловчиларни ташвишга солмоқда. ЭҲФ шаклларидаги махсус устунлар тўловчининг рўйхат рақами олингандан кейин пайдо бўлади.

Бироқ ҳисобварақ-фактураларда ҚҚС тўғрисидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги Ҳисоб-китобни тўғри тўлдиришга таъсир кўрсатмайди. Ҳисоб-китоб шакли мустақил равишда ҚҚСни солиқ тўловчи томонидан ҳисобот даврида расмийлаштирилган ЭҲФдан автоматик режимда унда акс эттирилган маълумотлар асосида автоматик тарзда ҳисоблаб чиқаради.

Эътиборни солиқ тўловчилар ҚҚС ҳисоб-китобини топширишда кўпинча эътибордан қочирадиган, хатоларга, номувофиқликларга ва ҳатто Ҳисоб-китобни топшира олмасликка олиб келадиган жиҳатларга қаратишни хоҳлардим:


1. Ҳисоб-китобнинг биринчи саҳифасида “Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш услуби” сатри тўлдирилмаган.

Уни тўлдиришга эътиборли бўлиш керак, сабаби кўрсатилган усул кейинги солиқ даврлари учун ҳисоб-китобларни топширишда автоматик тарзда қўлланилади. Уни ўзгартириб бўлмайди.

2. Ҳисоб-китобга 1-иловада албатта 020-сатр “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатиш бўйича айланма”ни қўлда тўлдириш зарур, агар бу мавжуд бўлса.

 

3. Ҳисоб-китобга 3-илова ва 7-илова ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади.

4. 8-иловага албатта олдинги Ҳисоб-китобдан маълумотларни қўлда олиб ўтиш зарур.

Агар сизда қийинчиликлар юзага келса, Ҳисоб-китоб электрон шаклининг ўнг юқори бурчагида кўрсатилган телефон рақамлари орқали қўнғироқ қилинг. Боғланиш учун маълумотлар янгиланган. Мутахассислар сизнинг барча саволларингизга жавоб беришга тайёрлар.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади