Фойда солиғи
Дата публикации 12.12.2023
Солиқ аудити натижалари бўйича солиқ тўловчилар солиқ бўйича қўшимча ҳисобланган суммани оладиган вазиятлар бўлади. Аммо текширув далолатномасида солиқчилар қўшимча ҳисобланган сумманинг сабабларини аниқ ва тушунарли тарзда изоҳлаб беришмайди. Бундай ҳолларга қандай муносабат билдириш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 11.12.2023
“ЎзРнинг резиденти бўлган корхонамиз, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси – Қирғизистонда хизматлар кўрсатади. Фаолиятни амалга ошириш учун Қирғизистон Республикасининг юридик шахсидан ускуналар ва бинони ижарага оламиз. Ижара учун АҚШ долларида тўловни амалга оширамиз. Чет элда ижара хизматларидан фойдаланишда солиқ оқибатлари юзага келадими? Бундай операцияларда қандай бухгалтерия ўтказмалари бўлади?” Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.12.2023
“Жамият 2023 йил апрель ойида ташкил этилди. Ташкил этилган пайтдан бошлаб қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўладик. 31 июлда айланмалар 1 млрд сўмдан ошди ва биз ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтдик, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олдик. Июль учун айланмадан олинадиган солиқ, шунингдек ҚҚС ва фойда солиғини тўладик. Сентябрь ойида таъсисчи корхонани ёпишга қарор қилди. Солиқ органлари 1 млрд сўм суммасидан 4% ставка бўйича қўшимча айланмадан олинадиган солиқ ҳисоблашмоқда. Бу тўғрими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 01.12.2023
“Корхона Россия компанияси билан сўмда экспорт контрактини тузди. Товар Россияга Ўзбекистоннинг божхона қоидаларига мувофиқ жўнатилди ва экспорт қилинган товар учун тўлов сўмда амалга оширилди. СКнинг 260-моддасига мувофиқ бу экспорт ҳисобланади. Барча зарур ҳужжатлар мавжуд. Аммо солиқ органлари тўлов сўмда амалга оширилиши боис, битим ноль даражали ставка бўйича солиқ солиш учун белгиланган талабларга мувофиқ келиши юзасидан хулоса бермаяпти. Товарлар сўмга экспорт қилинганда ноль даражали ставка қўлланадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 29.11.2023
“Корхонанинг фаолият турларидан бири – электротехника асбобларини ишлаб чиқариш. Асбоблар импорт қилинган бутловчи қисмлардан йиғилади. Бутловчи қисмлар йил мобайнида туркумлар билан 2–3 марта келиб тушади. Бутловчи қисмлар мавжуд эмаслиги туфайли ишлаб чиқариш бўлинмаси бекор туриб қолиш ҳолатида, у бир ойдан бир неча ойгача давом этиши мумкин. Мутахассисларни сақлаб қолиш учун уларга иш ҳақини тўлаш давом этмоқда. Шунингдек, корхона ҳар ойда ишлаб чиқариш биносини ижарага олиш, асосий воситалар амортизацияси бўйича харажатлар, коммунал харажатлар ва ҳоказони амалга оширади. Улар харажатларнинг қайси турига олиб борилиши керак? Бекор туриб қолиш даврида юқорида кўрсатилган харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” экспертлари Татьяна БЕЛОУСОВА ва Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беришди: ... 

Дата публикации 23.11.2023
“Акциядорлик жамияти корхона устав фондининг 100 фоизига эгалик қилади. АЖ корхонани сақлаш учун ҳар ойда смета асосида пул маблағларини ажратади. Ушбу пул маблағларини АЖнинг бухгалтерия ҳисобида ва уларни ҳар ойда оладиган корхонада қандай тўғри акс эттириш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ҳисобга олиш ва солиқ оқибатларини тушунтирди: ... 

Дата публикации 22.11.2023
Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этишда ҳаммаси осон: балансларни моддалар бўйича қўшасиз ва ҳаммаси тайёр бўлади, деб ўйлашади кўпчилик. Аслида ҳам шундайми? Қўшиб юборишда ҳужжатларни қандай тўғри расмийлаштириш керак? Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этиш қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади ва қайта ташкил этилаётган корхоналар солиқ текширувидан ўтказилиши керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “ADM ACCOUNTING SOLUTIONS” консалтинг компанияси таъсисчиси, аудитор Дарина АБУХОВИЧ жавоб беради. ... 

Дата публикации 17.11.2023
Янги қурилиш ва ҳудудни ободонлаштиришни эскисини бузмасдан амалга ошириб бўлмайди. Йўқотилган мол-мулкни бузилаётган кўчмас мулкнинг эгаси ва қурувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак? Бузилаётган кўчмас мулк объекти қийматининг ўрнини қоплаш тартиб-таомили солиқларга қандай таъсир қилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА батафсил тушунтириб берди. ... 

Дата публикации 15.11.2023
“Компаниямиз Ўзбекистоннинг норезиденти билан хизматлар кўрсатишга доир шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу электрон шаклдаги хизматлар ҳисобланади. Мазкур хизмат интернетда реклама жойлаштиришдан иборат. Хорижий ҳамкор БААда, Дубай шаҳрида резидентликка эга, ДМ ҳисобланмайди. ЎзР ва БАА ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида Битим имзоланган. Аммо хорижий ҳамкор резидентлик сертификатини фақатгина 2023 йил учун молиявий ҳисобот топширилганидан сўнг (БАА қонун ҳужжатлари талаби) тақдим этиши мумкин. 2023 йил учун сертификатни биз 2024 йилда оламиз. Бундай вазиятда Битимни қандай қўллаш мумкин? 2024 йилда 2023 йил учун резидентлик сертификатини олгандан сўнг норезидентнинг даромадидан олинадиган солиқни қайта ҳисоблаш ва илгари бюджетга тўланган суммани қайтариш имконияти бўладими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 14.11.2023
“Ташкилотимиз турли ишлаб чиқаришлар учун Ўзбекистонга хом ашё олиб киради. Мижозларга синаш учун товаримиз намуналарини берамиз ва уларни далолатнома бўйича ҳисобдан чиқарамиз. 1. Потенциал харидорга синаш учун товар намуналарини бериш реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланадими? 2. Намуналарни олувчига тўловсиз ЭҲФ юбориш керакми? 3. Солиқ ҳисобида ҳисобдан чиқаришни қандай акс эттириш керак (ҚҚС, фойда солиғи)? 4. Намуналарни ҳисобдан чиқариш қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди. ... 

Дата публикации 14.11.2023
Текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича солиқчилар 2023 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича амортизация харажатларига эга тадбиркорларга қўшимча фойда солиғи ҳисобланган хабарнома йўллашди. Асосномадан “ҳуқуқбузарларни аниқлаган” формула эскирганлиги ойдинлашади. Хатга қандай жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 10.11.2023
“Жорий йилнинг август ойида МЧЖ айланмаси 1 млрд сўмдан ошгандан кейин ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. Фойда солиғи ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириш мумкин – даромадлар ва харажатларни бутун йил учун ўсиб борувчи якун билан кўрсатиш керакми ёки фақат 2023 йилнинг август ойидан сентябрь ойигача бўлган давр учунми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 07.11.2023
“Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган чет эл юридик шахси Ўзбекистондаги МЧЖнинг устав фондидаги улушини сотади. Улушнинг номинал қиймати – 17 000 АҚШ доллари. Сотиш нархи – 60 000 АҚШ доллари. Улушни сотиб олувчи – жисмоний шахс. Buxgalter.uz илтимосига биноан норезидент қандай солиқларни тўлаши ҳақидаги саволга “Arkad Audit” консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 03.11.2023
“ҚҚС ва фойда солиғини тўлайдиган корхона 2022 йилда ўз эҳтиёжлари учун жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олди. 2023 йилда ушбу автомобиль бошқа жисмоний шахсга бозор нархида сотилди. Жисмоний шахсдан сотиб олинган автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 02.11.2023
Сентябрь ойида Президент қарори қабул қилинган бўлиб, қарор билан солиқ тўловчилар мазкур миқдорга етганда фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловлари тўлашлари керак бўлган чегара ўзгартирилган. СК ва Маълумотномага тегишли ўзгартиришлар ҳозирча киритилмаган. Солиқ тўловчи бирор бир сабабга кўра 2023 йил IV чоракда фойда солиғи бўйича бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш учун маълумотномани топширган, унинг жами даромади эса III чоракда 10 млрд сўмдан ошмаган бўлса, нима қилиш керак? Энди Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарорининг 8-бандида назарда тутилган нормадан қандай фойдаланиш мумкин? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтиришди. ... 

Дата публикации 02.11.2023
“Биз чет эл темир йўл компаниясига ускуна сотдик. Кейинроқ у билан Ўзбекистон ҳудудида мазкур ускунага сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатишга доир шартнома туздик. Хизматлар реализациясини қандай расмийлаштириш керак ва қандай солиқлар солинади? Бундай хизматлар экспорт сифатида баҳоланадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 31.10.2023
“Ўзбекистоннинг резиденти бўлган юридик шахс ўзи билан ўзаро алоқадор бўлган Ўзбекистоннинг резиденти юридик шахсга фоизсиз қарз беради. Иккала юридик шахс фойда солиғини тўлайди ва имтиёзларни қўлламайди. Улар ўртасидаги асосий қарз миқдори 5 млрд сўмдан ошади, бироқ қарз бўйича фоизлар нолга тенг. Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган ўзаро алоқадор юридик шахслар ўртасидаги фоизсиз қарз трансферт нархини белгилаш нормалари билан тартибга солинадими? Шартноманинг иккала томонида қандай солиқ оқибатлари бўлади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга молиявий маслаҳатчи Гўзал ИСЛОМОВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 27.10.2023
Уч йил аввал, янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг жорий этилиши билан, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш тартиби белгиланган. Уларни сентябрь ойидаги ўзгартиришларга қадар жами даромади олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар тўлашлари керак бўлган. Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарори билан жами даромаднинг ушбу чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача оширилди. Янгилик 2023 йилнинг IV чорагидан жорий этилди. Тадбиркорлик субъектлари ушбу янгиликдан қандай ўтишди ва қандай жиҳатлар давлат регулятори эътиборини талаб қилади – бу борада ўз кузатишлари билан солиқ маслаҳатчиси Рустам СОБИРОВ ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 25.10.2023
“ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона Дубайда рўйхатдан ўтказилган компания билан компаниянинг дастурий комплекси сервисига киришни тақдим этиш бўйича хизматларга доир шартнома тузди. Чет эллик ҳамкор Ўзбекистонда ДМга эга эмас. Корхона компаниянинг дастурий комплекси сервисидан интернет-ресурси орқали фойдаланади. Фойдаланиш имконияти ва хизматни ўчириб қўймасликлари учун биз вақти-вақти билан ўз шахсий ҳисоб рақамимиздан БАА банкида очилган чет эллик ҳамкорнинг ҳисоб рақамига валюта пул маблағларини тўлдириб – ўтказиб турамиз. Шахсий ҳисоб рақами дастурий комплекс сервисида акс эттирилади ва маблағлар қолдиғини кўрсатади. Шу тариқа, ҳар куни бизнинг шахсий ҳисоб рақамимиздан чет эллик ҳамкорнинг хизматлари учун сумма ҳисобдан чиқарилади. Ҳисобот ойи тугагандан сўнг 10-санага қадар чет эллик ҳамкор бизга электрон ҳисобот юборади. Ҳисоботда чет эллик ҳамкорнинг дастурий комплексидан фойдаланиш хизмати ҳисобига ҳисобдан чиқарилган пул маблағларининг умумий суммаси кўрсатилади. Агар Дубайда рўйхатдан ўтказилган компания резидентлик сертификатини тақдим этолмаса, Ўзбекистон корхонаси ҳар бир ўтказма бўйича эмас, балки ой якунлари бўйича чет эллик ҳамкор ҳисоботининг умумий суммасидан 10% ставка бўйича норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқни тўлаши мумкинми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 20.10.2023
“Корхона импорт қилинган эҳтиёт қисмларни сотиб олади ва улардан экспортга буюмларни йиғади. Божхонада тўланган ҚҚС қайтарилиши лозимми? Корхонада бундай битимлардан қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Вазиятга buxgalter.uz илтимосига кўра «Balance Calculate» ХК директори, «Profi Training» НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ойдинлик киритди: ...