«Бизнинг транспорт компаниямиз бор, шунингдек экспедиторлик билан ҳам шуғулланамиз. Баъзан транспорт воситалари бекор туриб қоладиган ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Шартномада буюртмачи ижрочига ҳар бир бекор туриб қолиш куни учун 600 000 сўм тўлаши белгиланган. Бизнинг компаниямиз ҳам, буюртмачи ҳам Ўзбекистон резиденти. Бекор туриб қолиш қандай кўрсатилиши керак? Ҳисобварақ-фактура ёки қандайдир хат керакми? Агар ижрочи (ташувчи) бекор туриб қолиш далолатномаси (варағи)ни тўлдирмаган, аммо томонлар бекор туриб қолишни оғзаки тасдиқлаган бўлса, низо бўлмаса, бекор туриб қолиш қандай тўланади?»
Саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
2023 йил сентябрь ойидан бошлаб ЭҲФдаги 7-«ҚҚС ставкаси» устуни ва 8-«ҚҚС суммаси» устунини тўлдириш қоидалари ўзгарди. Бу ўзгаришлар товарларини дисконт ва чегирмалар билан реализация қилувчиларда қийинчилик туғдирди. Чегирмалар айланмага қўшила бошлади.
Ўз мижозлари билан ишлаш пайтида бу қийинчиликларни енгишга муваффақ бўлган солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра ўз тажрибаси билан бўлишди: ...
«Мана бир неча ҳафтаки, солиқ узилиши коэффициентлари ортиқ эълон қилинмаяпти. Улар бекор қилинишидан олдин Термиздаги юридик шахс билан шартнома тузиш ниятида эдик, аммо унинг коэффициенти жуда ёмон бўлгани боис буни қилмаган эдик.
Термизлик ана шу хизматлар етказиб берувчиси билан энди шартнома тузсак бўладими (у монополист)? Коэффициент ҳозиргача эълон қилинганида эди, бугунги кўрсаткич албатта яхши бўлмасди. Бу бизга қандай хавф солиши мумкин?»
Вuxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб ўтди: ...
“Ташкилот лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун шартнома тузди ва 30% миқдорида олдиндан тўлов олди. Ишларни бажариш учун ташкилот ёрдамчи пудрат ташкилотини жалб қилди. Ёрдамчи пудрат шартномасининг суммаси асосий шартнома суммасининг 70 фоизини ташкил этади.
Ташкилот (бош пудратчи) буюртмачига қандай суммага ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керак? Ёрдамчи пудратчи бош пудратчига қандай суммага ҳисобварақ-фактура тақдим этади? Бундай шартномадан бош пудратчи ташкилот учун қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?”
Вазиятни “Норма” экспертлари Дилором САИДОВА ва Ирина АХМЕТОВА тушунтиришди: ...
Улгуржи ва чакана савдони амалга оширувчи ҚҚС тўловчилари сотув чоғида фақат ЭҲФ асосида кирим қилинган товарлар учун электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришлари мумкин.
Яқинда Солиқ қўмитасининг телеграм-каналида бу ҳақда хабар эълон қилинганди. Бу СҚ ўзгартиришларни жорий этган вақтда июнь ойида эълон қилган худди шу матн. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ тўловчилар икки ой давомида тўпланиб қолган саволларга жавоб топа олишмаслигини таассуф билан қайд этади: ...
Корхона 2022 йил учун хизматлар экспорти учун бир томонлама ЭҲФга кўпайтириш тарафга тузатиш киритиши лозим. Сабаби – солиқ аудити чоғида хато топишди. Тузатувчи ҳисобварақ-фактура тақдим этишнинг имкони бўлмаяпти – тизим ўтказмаяпти.
Хатони тузатиш учун қандай ҳаракатларни бажариш керак?
Buxgalter.uz илтимосига биноан бундай вазиятда қандай йўл тутишни Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВА айтиб берди. ...
СКнинг 244-моддаси 1-қисми 7-бандида назарда тутилган айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни қўллаш тартиби ўзгарди. Мазкур банд бўйича кредитларни, заёмларни пул шаклида ва қимматли қоғозлар билан бериш, шу жумладан улар бўйича фоизлар билан бирга бериш, шунингдек РЕПО операциялари, шу жумладан РЕПО операциялари бўйича қимматли қоғозлар берилганлиги учун тўланиши лозим бўлган пул суммалари ҚҚСдан озод қилинади.
Ушбу суммалардан ҚҚС тўламаслик учун энди my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтида шахсий кабинетнинг “Солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаат” хизмати орқали солиқ имтиёзини қўллаш ҳақида мурожаат бериш ва солиқ органларининг маъқуллашини олиш лозим.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА мазкур босқичда янгилик Солиқ қўмитаси мутахассисларининг эътиборини талаб қилади, деб ҳисоблайди: ...
Asl Belgisi. Business мобиль иловаси ёрдамида ҳозирги вақтда товар “Асл белгиси” тизими маълумотлари бўйича кимга тегишли эканлигини текшириш мумкин. Турли тушунмовчиликлардан қочиш учун товарни фақат тизимда сиз товарга эгалик қилувчи ҳисобланган тақдирда реализация қилиш мумкин. Акс ҳолда нафақат ўзингизга, балки сизнинг контрагентларингизга-харидорларга ҳам муаммолар туғдиришингиз мумкин. Asl Belgisi. Business мобиль иловасида сиз товар тўғрисидаги барча ахборотни, шу жумладан ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати, унинг ишлаб чиқарувчиси, сотувчиси тўғрисидаги ахборотни кўрасиз. ...
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган компания банкларда депозитларни фоизга жойлаштиради. Ой якуни бўйича банк фоизлар тўлайди ва ҳисобланган фоизлар бўйича маълумотнома тақдим этади. Мазкур маълумотнома асосида компания ҳисобда олинган даромадни акс эттиради. Банк томонидан ҳисобланган фоизларга бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ...
Кирим ҳужжатларида товар мавжуд эмаслиги туфайли ЭҲФ билан боғлиқ муаммолар умумий овқатланиш ва ритейл учун жисмоний шахслар – деҳқонлар ва томорқа эгаларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилувчи фирмаларга ҳаммасидан кўра кучлироқ зарба берди. Умуман, юзага келган вазият қонунчиликнинг такомиллаштирилишини талаб қилади, деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА: ...
Айрим улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ЭҲФ тақдим этиш мумкин бўлмаган ҳолатга дуч келишди. Тизим сотилаётган товарнинг МХИК 2022 йил 1 январдан кейин расмийлаштирилган кирим ҳужжатларида мавжуд эмаслигини маълум қилади ва бундай ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ҳудудий солиқ органига мурожаат қилишни тавсия қилади.
Бундай чоралар ҳақиқатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг тўхтатиб турилишига олиб келади, шу боис регулятор томонидан анча ўйланган ёндашувни талаб қилади – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА: ...
2023 йил 1 июндан бошлаб ЭҲФни расмийлаштириш чоғида янги устунларни – “етказиб берувчи тоифаси” ва “реализация мақсади”ни тўлдириш зарур. Бу янгилик бухгалтерларда кўплаб мураккабликлар туғдирди... Энг кўп муҳокама қилинган масала – ижарага берувчи коммунал хизматлар учун ЭҲФни қайта тақдим этишда нимани танлаши керак.
Ушбу вазиятнинг ечимини buxgalter.uz илтимосига биноан Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди: ...
Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмасининг барча иштирокчилари, ўз вақтида бундай кодларни ЭҲФда акс эттириш заруратига дуч келишади. Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари биринчилардан бўлиб ушбу амалиётни ўзларида синаб кўришди. Ҳаммаси шунчаки осон эмаслиги маълум бўлди... Кўпинча “Асл белгиси”нинг шахсий кабинетида айланма иштирокчиси ҳисобварақ-фактурага хатолар билан ишлов берилган деган хабар олади, текширувда эса товар илгаригидек сотувчининг ҳисобида турганлиги маълум бўлади.
Бундай хатолардан қандай қочиш мумкинлиги ҳақида Турон» ЦРПТ “Алкоголь маҳсулотлари” товар гуруҳи менежери Нусратилла ШАРИПХОДЖАЕВ гапириб берди: ...
2023 йил 1 июндан бошлаб ЭҲФни расмийлаштириш чоғида янги устунларни – “етказиб берувчи тоифаси” ва “реализация мақсади”ни тўлдириш зарур. Қандай қилиб уларни тўғри тўлдириш кераклиги ва янгиликнинг мақсади нимадан иборат эканлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВА сўзлаб берди: ...
МХИК – электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларининг муҳим реквизити. МХИК билан боғлиқ хатолар ва уларнинг оқибатларидан қочиш учун ФМО мутахассислари ёрдамида тузилган бизнинг чек-варағимиздан фойдаланинг: ...
“Компания – ҚҚС тўловчиси В2В хизматини кўрсатди. Ҳисобварақ-фактура тақдим этиш чоғида хизмат олувчисида ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг ҳолати фаол эмаслигини кўрдик. У гувоҳнома тўхтатиб турилганини важ қилиб, ЭҲФни рад этди ва гувоҳнома қайта тикланганидан кейин уни қайтадан тақдим этишни таклиф қилди. Контрагентнинг ҳаракатлари қонунийми?”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтириб беришди: ...