Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 38-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-27-сон "Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 06.04.2007 й. Қарори (АВ томонидан 17.05.2007 й. 1680-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.05.2007 й.

N 1680

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.04.2007 й.

N 38

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.04.2007 й.

N 2007-27

ҚАРОРИ



Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани

ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 27 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январда 9, 2002-6-сон билан тасдиқланган "Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2002 йил 15 февраль, рўйхат рақами 1100 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 3-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 18 февралда 31, 2003-30-сон билан тасдиқланган "Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (2003 йил 28 февраль, рўйхат рақами 1100-1 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 4-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 6 январда 3, 2004-03-сон билан тасдиқланган "Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (2004 йил 30 январь, рўйхат рақами 1100-2 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 49-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 18 январда 10, 2005-07-сон билан тасдиқланган "Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (2005 йил 8 февраль, рўйхат рақами 1100-3 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сонлар, 46-модда);


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                                  Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                         Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 212-модда.