Жавоб берамиз

Маркировкаланадиган эҳтиёт қисмни бепул бериш бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Агар маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулот жуда кичик бўлса ёки маркировкаланиш натижасида маҳсулотнинг ташқи кўринишига таъсир қилса, маркировкани маҳсулот қадоғига ёки бошқа моддий ташувчига  босиб тушириш мумкин.

Экспортдан олинган даромадни солиққа тортмаган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш


Товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар айланмадан олинадиган солиқ солинадиган жами даромад таркибига киритилмайди.

Товар текинга берилганда ҚҚСни ҳисоблаш


Маҳсулот, товар, бошқа мулк кимгадир бепул берилганда, ҚҚС бозор нархларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Тикувчилик касби устаси бўлсам, Маданият марказида тўгарак раҳбари бўлиб ишлашим мутахассислигимга кирмайдими?


Сизнинг мутахассислигингиз бўйича саволни иш берувчи ҳал қилади.

Хизматлар импортида расмийлаштириладиган ҳужжатларда ҚҚСни кўрсатиш


Шартномада Ўзбекистон Республикаси бюджетига тўланадиган ҚҚС кўрсатилмаган экан, далолатномада ҳам ушбу ҚҚСни кўрсатишнинг ҳожати йўқ.

ЯТТ фаолиятини тугатишида қатъий белгиланган ставкадаги айланмадан солиқ юзасидан чиққан муаммо


Ҳеч кимга солиқлар ва йиғимларнинг барча аломатларига эга бўлган, бироқ СКда назарда тутилмаган ёхуд унинг нормалари бузилган ҳолда белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилиши мумкин эмас.

ДСҚнинг 2020 йил 4 августдаги 17/2-23761-сон хати нусхаси

ДСҚнинг 2020 йил 4 августдаги 17/2-23761-сон хати нусхаси

Ногиронлар жамоат бирлашмаси


Агар корхонангизнинг ягона таъсисчиси ногиронлар жамоат бирлашмаси бўлмаса СК 243-моддаси 1-қисми 6-банди билан берилган имтиёздан фойдаланишингиз мумкин эмас.

Ходим томонидан берилган товарли қарзнинг назорат остидалиги


Агар корхона ва ходим ўртасида СК 37-моддаси шартларига биноан ўзаро боғлиқлик бўлмаса, СКнинг 180-моддасига мурожаат қилиш ва трансферт нарх тўғрисида сўз юритишга асос ҳам бўлмайди.

Ижтимоий соҳада фаолият юритувчи корхона 0 фоиз ставка қўллаши учун даромадни аниқлаш


Жами даромад СК 297-моддасига асосан аниқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 185-сонли қарорига 1 ва 2-иловалар ҳам ўз кучини йўқотган ҳисобланадими?


Йўқ, ҳисобланмайди.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб дори воситаларига нархни шакллантириш


№ПҚ-2647-сон қарорга кўра дори воситалари улгуржи савдосида 15%гача, чакана савдода эса 20%гача устама қўйиш мумкинлиги тўғрисидаги банд бекор қилинган. Лекин ушбу устама фоизлари 06.04.2017 й. ВМҚ №185 га мувофиқ сақланиб қолган.

Ерга бўлган мулк ҳуқуқи сотиб олинганида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Агар ҳақиқатда ерга бўлган мулк ҳуқуқи аукцион орқали сотиб олинган бўлса, сотиб олинган ер участкаси корхона учун асосий восита ҳисобланади ва ушбу ер участкаси ер солиғи солиш объекти ҳисобланади.

Asosiy ish joyi bo’yicha davlat tashkilotida ishlovchi xodim o’zini o’zi band qiladigan shaxslar uchun faoliyat (ishlar, xizmatlar) bilan shug’ullanishi mumkinmi?


Меҳнат шартномаси бўйча ишлаётган шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фақат йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан ўзини шуғулланиши мумкин.