Жавоб берамиз

Талаблар

Бир тадбиркорлик субъектига берилган лицензиядан бошқа тадбиркорлик субъекти фойдалана олмаслиги


Рухсатнома эгаси Давлат геология қўмитаси билан келишган ҳолда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа юридик шахсга бериши мумкин.

АЁҚШ орқали юридик шахсларга шартномалар бўйича бензин сотиш мумкинлиги


Корхона юридик шахслар билан тузилган шартномаларга мувофиқ уларга бензинни бериши мумкин.

Матбаа корхоналари давлат рўйхатидан ўтиб, АОКАдан гувоҳнома олиб ишлаши мажбурийми, яъни бу ҳам лицензияга тенглаштирилган нарсами ёки рўйхатдан ўтиб қўйиш маълум бир имтиёзларнигина берадими, холос? Агар шундай бўлса, қайси қонунларга асосан?


Матбаа корхоналари давлат рўйхатидан ўтишда АОКАда рўйхатдан ўтиб Гувохнома олиб ишлаши мажбурий.

Табиий битум ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти лицензияланиши керакми?


Низомнинг ва 12.05.2011й. 222-II- сонли ОМҚга 1-илованинг мазмунига кўра нефть маҳсулотларини реализация қилиш фаолияти лицензияланади.

1) Улгуржи-чакана савдо лицензиси бўйича ишлаш тартибини қискача айтиб ўтсангиз? 2) Чакана савдо фаолиятида корхона ўз товарини жисмоний шахсга сота оладими ва жисмоний шахс учун сотиладиган товар суммаси бўйича чеклов борми? 3) Чакана савдо фаолиятини олиб бориш учун қандай қонун ҳужжатларига амал қилишимиз керак ва бу фаолиятни йўлга қўйиш учун кимларга мурожаат этилади? 4) Улгуржи-чакана савдо фаолиятида бухгалтерия ҳисоби қандай олиб борилади ва проводкалари қандай акс эттирилади, ҳисоботлар қай тарзда юритилади?


Чакана савдо фаолияти билан шуғулланиш учун ҳеч қандай лицензия талаб этилмайди. Товарларни сотишда сотиладиган товарлар суммаси бўйича чекловлар йўқ, лекин миқдори (сони) бўйича тушунчалар берилган.

Алкоголь маҳсулотлари савдосини нимадан бошлаш керак?


Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат ушбу фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини  олган юридик шахслар шуғулланиши мумкин.

Необходимость получения лицензии для перевозки продукции собственного производства, доставки работников предприятия. Необходимые сопровождающие документы для водителя


1. На наш взгляд, получение лицензии необязательно.

2. При перевозке грузов рекомендуется иметь кроме общеобязательных документов (прав, техпаспорта, страховки), также путевой лист и документы на перевозимый груз.

1-савол. Психотерапия фаолияти учун лицензия олиниши керакми? 2-савол. Ходимнинг иш хақидан коммунал тўловлар учун қарздорлик суммаси ушлаб қолиниши бухгалтерия хисобида қандай акс эттирилади? Иш ҳақидан ушлаб қолмасдан корхона харажатлари сифатида акс эттириш мумкинми? ДСИ ходимларининг ҳаракатлари қонунийми? 3-савол. Корхона рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 3 ой ичида устав фондини тўлиқ шакллантирса, устав фонди миқдорини ошириши мумкинми?


Психотерапия фаолияти учун хусусий тиббиёт муассасаси томонидан лицензия олиниши керак.

Ушбу холатда сувни улгуржи савдоси учун лицензия олиш талаб этиладими? Қайси солиқ турлари ва қандай тартибда тўланиши лозим? Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғи ҳам тўланадими?


Сув таъминоти ташкилотидан олинадиган сув корхонангиз балансига товар сифатида кирим қилинмаслиги ва улгуржи тартибда сотилмаслиги лозимлиги сабабли корхонангиз томонидан улгуржи савдо лицензиясини олиниши хам шарт эмас. Транспорт хизматларини кўрсатиш натижасида олинадиган даромадлардан  умумий белгиланган тартида ягона солиқ тўловини тўлайсиз.

Улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олиш учун устав фондини шакллантириш ҳисоб-китобида ЭКИҲ миқдори қайси сана ҳолатига аниқланади: ҳисобвараққа пул маблағлари киритилган санами ёки лицензия олиш учун ариза берилган санами?


Амалиётда лицензияловчи органларнинг лицензия учун шакллантирилган устав фонди мувофиқлигини ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲ миқдорини аниқлаш санаси масаласига ёндашувлари ҳар хил – айрим ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав ҳужжатларини  рўйхатдан ўтказиш санасидаги ЭКИҲ қабул қилинади, бошқа ҳолатларда ариза бериш санасидаги ЭКИҲ қабул қилинади.