Жавоб берамиз

Паспортдаги хатолар

Янги намунадаги паспортни олганимдан кейин оилавий аҳвол тўғрисидаги штампда фамилия ёзилишида хато топдим.


- Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (ИИВнинг АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 34-бандига кўра туман ИИБнинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасининг биометрик паспортни берувчи ходимлари олувчига паспортга киритилган маълумотлар ва белгиларнинг тўғрилигини текширишни таклиф қилишлари керак.