Жавоб берамиз

ЯСТ тўловчиларнинг умумбелгиланган солиқлар ва тўловлар тўлашга ўтиши

Товар қолдиғидан ажратилган ҚҚС буйича бухгалтерия утказмаларини бериш.


Товар қолдиғи бўйича ажратиб олинганда ҚҚС суммаси товарлар қолдиғининг таннархидан ҚҚС бўйича аванс тўловлар счётига ўтказилади. ҚҚС ҳисоб-китоби АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган шаклда тузилади.

Ялпи тушум таркибига нималар киради?


Ялпи тушум таркибига нималар кириши СКнинг 355-моддасида кўрсатилган. Унга молиявий ҳисобдаги реализациядан ташқари яна баъзи бошқа кўрсаткичлар ҳам киритилган. Ялпи тушум корхоналарнинг банкдаги ҳисобрақами бўйича оборотлардан аниқланмайди.