Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.1995 й. 186-сон "Алкоголь маҳсулотлари, гилам ва гилам буюмларига акциз солиғи ставкаларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.1995 й.

N 186



АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИ, ГИЛАМ ВА

ГИЛАМ БУЮМЛАРИГА АКЦИЗ СОЛИҒИ

СТАВКАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1995 йил 1 июндан бошлаб республикада ишлаб чиқариладиган алкоголь маҳсулотлари ва гиламларга солинадиган акциз солиғининг қуйидаги миқдорлари (сотиш нархлари қийматига нисбатан фоиз ҳисобида) жорий қилинсин:

Ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари 65 фоиз

Шампан виноси 25 фоиз

Узум виноси 30 фоиз

Вино хом ашёси 20 фоиз

Гилам ва гилам буюмлари 15 фоиз (ўртача)


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси акциз солиғининг белгиланган тартибда тўғри ҳисобланиши ва тўлиқ тўланиши устидан назоратни кучайтирсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 мартдаги 97-сон қарорининг 1-банди ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 декабрдаги 600-сон қарорига 9-илованинг узум виноси, вино хом ашёси, гилам ва гилам буюмларига акциз солиғи ставкаларига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов