Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида тарафларнинг ҳакамлик йиғими, харажатлари ва чиқимлари тўғрисида Низом (ЎзР ССП Ижроия қўмитасининг 08.10.2007 й. 43-сон Қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Савдо-саноат палатаси

Ижроия қўмитасининг

08.10.2007 й. 43-сон Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

ҳузуридаги Ҳакамлик судида тарафларнинг ҳакамлик

йиғими, харажатлари ва чиқимлари тўғрисида

НИЗОМ


1-модда. Ушбу Низомнинг қўлланилиш соҳаси


Мазкур Низом Ҳакамлик суди Регламентининг ажралмас қисми ҳисобланиб, ҳакамлик йиғимларини, қўшимча харажатларни ва ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг чиқимларини ҳисоблаш, тўлаш, ишлатиш ва тақсимлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни белгилайди.



2-модда. Асосий тушунчалар


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ҳакамлик йиғими - Ҳакамлик судига кўриб чиқиш учун тақдим этилган ҳар бир даъводан ундирилаётган ва Ҳакамлик судининг фаолияти билан боғлиқ бўлган умумий харажатларни қоплаш учун ишлатилаётган тўлов (ҳакамлик судьяларига бериладиган гонорарлар, Ҳакамлик суди ходимларига бериладиган иш ҳақи ва гонорарлар, ҳакамлик муҳокамасининг ташкилий харажатларига кирувчи бино учун ижара ҳақи, ёзув қуроллари, алоқа хизмати харажатлари, шунингдек ҳакамлик муҳокомаси билан боғлиқ бўлмаган Ҳакамлик судининг моддий-техник таъминоти харажатлари).


Ҳакамлик судининг қўшимча харажатлари - ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган махсус харажатлар (экспертиза ўтказиш, ёзма ва оғзаки таржима учун тўланадиган сумма, экспертлар ва таржимонларга тўланадиган маблағлар, гувоҳлар томонидан сарфланган харажатларни қоплаш, ҳакамлик судьяларининг ҳакамлик муҳокамасида иштирок этиши билан боғлиқ бўлган харажатлари, шу жумладан, низони кўриб чиқиш жойига бориб келиш учун тўланадиган йўл ҳақи харажатлари ҳакамлик муҳокомасида иштирок этгани туфайли йўл сафари учун бериладиган маблағлар, ҳакамлик судьяларининг ёзма ва ашёвий далилларни мазкур далиллар турган жойда кўздан кечириш ҳамда текшириш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва бошқа хизмат сафари харажатлари).


ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг чиқимлари - Ҳакамлик судида низо кўриб чиқилаётганда ҳакамлик муҳокамаси тарафларнинг ўз манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга келиб чиқадиган харажатлар, мазкур модданинг иккинчи-учинчи хат бошларида кўрсатилган харажатлардан ташқари (ҳакамлик судининг

...