Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 21-сон

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


21-СОН




Президентнинг 4.05.2017 йилдаги ПФ-5034-сон Фармони билан белгиланишича, Ўзбекистон Президенти ёки Ҳукуматининг қарорига кўра илгари экспорти тақиқланган гўшт ва унинг озиқабоп қўшимча маҳсулотлари экспортига рухсат берилди.


Экспорти тақиқланган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхатига тузатишлар киритилди. Натижада Президентнинг ёки Ҳукуматнинг қарорига асосан гўшт ва унинг озиқабоп қўшимча маҳсулотларини (ТИФ ТН коди - 0201-0210, бундан 0207 13 990 9, 0207 14 990 9, 0210 99 800 0 кодлари бўйича товуқ оёқчалари мустасно) экспорт қилиш мумкин бўлди.

Маълумот учун: илгари мазкур тартиб фақат уй паррандаларининг озиқабоп қўшимча маҳсулотларига (0207 53 000) татбиқ этилар эди, гўшт ва унинг озиқабоп қўшимча маҳсулотларини (юқорида кўрсатиб ўтилган ТИФ ТН кодлари бўйича товуқ оёқчаларидан ташқари) экспорт қилиш тақиқланган эди.


* * *



Президентнинг 18.05.2017 йилдаги ПФ-5044-сон Фармони билан "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.


Компания "Ўзбекэнерго" АЖнинг гидроэлектростанциялари, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика билан боғлиқ бўлинмалари, шунингдек Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувэнерго" бирлашмаси негизида ташкил этилмоқда. "Ўзбекгидроэнерго" АЖга 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (2.05.2017 йилдаги ПҚ-2947-сон қарор билан тасди

...