Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 19.12.2017 й. 271-сон "Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.12.2017 й. 2608-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2017 й.

N 2608-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

19.12.2017 й.

N 271


БУЙРУҒИ



Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига

жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига

кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2014 йил 27 июлдаги 103-сон буйруғи (рўйхат рақами 2608, 2014 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 424-модда) билан тасдиқланган Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига

жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига

кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади.".


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс бутун жазо муддатини, одатда, битта муассасада ўтайди.".


4. 12-банддан "қамоқ уйидан," деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1256-модда