Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 24.07.2018 й. 116-Н-сон "Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларининг 115-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.07.2018 й. 2238-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.07.2018 й.

N 2238-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

24.07.2018 й.

N 116-Н


БУЙРУҒИ




Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж

ташиш қоидаларининг 115-бандига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сон буйруғи (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011й., 26-сон, 275-модда) билан тасдиқланган Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларининг 115-бандидаги "Миллий" деган сўз "Давлат" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                              Т. Ўлжаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 июль, 30-сон, 635-модда