Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 7-мҳ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 20-2020-қ/қ-сон "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 15.06.2020 й. Қарори (АВ томонидан 29.06.2020 й. 3058-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.06.2020 й.

N 3058-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.06.2020 й.

N 7-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.06.2020 й.

N 20-2020-қ/қ


ҚАРОРИ



Умумий ўрта таълим муассасаларининг

педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий

йиллик иш режасини шакллантириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 27 июлдаги 9-мҳ ва 19-қ/қ-сон қарори (рўйхат рақами 3058, 2018 йил 20 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2018 й., 10/18/3058/1784-сон) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

Ш. Шерматов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н. Хусанов

     





Қарорга

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаларининг

педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий

йиллик иш режасини шакллантириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 15-бандда:

учинчи хатбоши "синф журнали" деган сўзлардан кейин "(босма ёки электрон)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


2. 16 ва 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 6 июль, 26-сон, 301-модда