Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 29.10.2021 й. 32-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20.10.2021 й. 33-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 26.10.2021 й. 45-2021Қ/Қ-сон "Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 18.11.2021 й. 2722-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.11.2021 й.

N 2722-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.10.2021 й.

N 32-mh


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.10.2021 й.

N 33

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.10.2021 й.

N 45-2021Қ/Қ


ҚАРОРИ



"Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги

логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон "Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 22-мҳ, 36, 39-ҚҚ-сон "Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга (рўйхат рақами 2722, 2015 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 43-сон, 550-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

С. Шерматов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Хаджибаев

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н. Хусанов

          





Қарорга

ИЛОВА



"Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги

логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:";


2. Низомда:


а) Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчасининг (бундан буён матнда логопедия шохобчаси деб юритилади) фаолият юритиш тартибини белгилайди.";


б) 8-банддаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 9-банддаги "Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг Ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи" деган сўзлар "Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 10-банддаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 11-банддаги "Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар "Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 19-банддаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 23-банддаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг Ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳига" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш марказларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 2-илованинг 3-позициясидаги "муассасалари" деган сўз "ташкилотлари" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 ноябрь