Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Спортни ривожлантириш вазирининг 09.06.2022 й. 7-мҳ-сон "Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.06.2022 й. 3065-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.06.2022 й.

N 3065-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

09.06.2022 й.

N 7-мҳ


БУЙРУҒИ



"Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей

ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан

иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича)

ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика

даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 9 июлдаги 10-мҳ-сон "Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3065, 2018 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 36-сон, 731-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



"Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей

ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан

иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича)

ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика

даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Буйруқ муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг учинчи хатбошисиқувчининг паспорти ёки" деган сўзлардан кейин "идентификацияловчи ID-картаси ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 июнь