Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 11.07.2023 й. 57-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.08.2023 й. 2499-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.08.2023 й.

N 2499-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.07.2023 й.

N 57


БУЙРУҒИ



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга

кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий

низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 6 майдаги ЎРҚ-838-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлар амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 36, 62 ва 2013-34-сон қарори (рўйхат рақами 2499, 2013 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 435-модда; 2017 й., 26- сон, 597-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                              Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга

кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий

низомига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "раиси (оқсоқоли)нинг" деган сўзлар "раисининг" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 6-банддаги "туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси" деган сўзлар "туман (шаҳар) солиқ инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 8-банднинг учинчи хатбошисидаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" деган сўзлар "камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 17-банддан "(оқсоқоли)" деган сўз чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 август