ҚҚС тўловчи корхона бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этилди: ҚҚС қандай қопланади

preview

««А» корхонаси «Б» корхонасига қўшилмоқда. Иккала корхона ҳам умумбелгиланган солиқлар тўловчиларидир.  «А» корхонасида ҚҚС бўйича ортиқча тўлов мавжуд. «Б» корхонаси Солиқ кодексининг 243-моддаси 10-банди асосида ҚҚСдан озод қилинган.

«А» корхонаси «Б» корхонасига бирлаштирилгандан сўнг «Б» корхонасига ҚҚС бўйича ортиқча тўлов суммаси қайтариладими?»

Buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВАдан тушунтириш сўради:

 

– Қайта ташкил этилган шахс Солиқ кодексининг 274-моддасига мувофиқ ҚҚСни қоплаш ҳуқуқига эга бўлса, лекин қопланадиган солиқ суммаси қайта ташкил этиш тугагунига қадар унга қайтарилмаган бўлса, ушбу солиқ суммаси унинг ворисига қоплаб берилади .

ҚҚС суммасини қайтариш тартиби Низом, (14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 1-илова) билан белгиланган.

 

Эслатиб ўтамиз

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси ҳар ойнинг якунлари бўйича, ҳисоблаб чиқарилган ва тузатиш киритилиши лозим бўлган суммалар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Агар шу тарзда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси салбий бўлса, корхона уни қоплаш ҳуқуқига эга бўлади .

Ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олинади ёхуд корхонага қайтарилади, бу ҳақда солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ органларини хабардор қилиш лозим .

 

Агар юридик шахс қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқий вориси ҚҚСтўловчи бўлмаса, қайта ташкил этилаётган шахс ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммасига тузатиш киритишни амалга ошириши керак .

Аммо кўриб чиқилаётган вазиятда ҳуқуқий ворис-корхона ҚҚС тўловчи бўлганлиги сабабли (гарчи у СКнинг 243-моддаси 10-бандига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган ўқитиш (таълим) соҳасидаги хизматлар реализацияси бўйича айланмага эга бўлса ҳам) қайта ташкил этилган шахс ҚҚС учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритмаслиги керак.

Шу билан бирга улар бўйича ҚҚС қайта ташкил этилган шахсда ҳисобга олинган товарлар (хизматлар) ҳуқуқий вориси ҚҚСдан озод қилинган ушбу товарлар (хизматлар)дан айланмада фойдаланишда Солиқ кодексининг 269-270 қоидаларига мувофиқ улар бўйича ҳисобга олинган  ҚҚСга тузатиш киритиши керак.

Бундай тузатиш киритиш қайтариладиган салбий ҚҚС суммасининг камайишига олиб келиши мумкин.

Эътибор беринг
Солиқ органи ҚҚСни қоплаш ёхуд буни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, фақат ортиқча тўлов шаклланган давр учун «А» корхонасининг солиқ ҳисоботини камерал текширувдан ўтказгандан сўнг, яъни қўшиб олингунга қадар .