Ходимга тўлиқ эскирган автомашинани ҳадя қилишда фойда солиғи тўловчисида қандай солиқ оқибатлари юзага келади

preview

«Бизнинг ташкилотимиз – фойда солиғи тўловчиси балансида ноль қолдиқ қиймат билан енгил автомобиль мавжуд. Таъсисчилар ушбу автомашинани йил якунлари бўйича ташкилотимиз ходимига рағбат сифатида совға қилишга қарор қилишди. Таъсисчилар умумий йиғилиши баённомасида ушбу автомашина 100 млн сўмга баҳоланди (иккиламчи бозорда шунга ўхшаш автомобиль нархи 180 млн сўм).

Ташкилотимиз қандай солиқларни тўлаши керак (ҚҚС, фойда солиғи ва ижтимоий солиқ)? Ходим учун қандай солиқ оқибатлари (ЖШДС ва ШЖБПҲ) юзага келади? Ушбу даромад ҳар ойлик ЖШДС бўйича ҳисоботнинг қайси иловасида кўрсатилади?»

Автомашина ҳадя қилишнинг солиқ оқибатларини «Нормэксперти Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ тушунтирди:

 

Teлеграм-каналидаги мақолаларимизни кузатиб боринг.

 

– Ташкилотдан ходимга берилган совға жисмоний шахснинг моддий наф тарзида олинган даромади сифатида эътироф этилади .

ЖШДС юзага келади, чунки моддий наф тарзидаги даромадлар жами даромадга киритилади , бу ЖШДС солинадиган солиқ базаси саналади .

Солиқ даври мобайнида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,11 бараваригача бўлган қийматдаги  иш берувчидан ходимларга натурал шаклда олинган совғаларга солиқ солинмайди .

Жисмоний шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг тегишлича камайтирилган суммаси ҳисобига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини иш берувчи ҳар ойда тўлаб боради .

Ушбу харажатлар бўйича ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқаришга тўғри келмайди, чунки иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объекти саналади . Ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база Солиқ кодексининг 371-моддаси, Солиқ кодексининг 404-моддаси 1-қисмига мувофиқ тўланадиган харажатлар суммаси, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлар сифатида белгиланади.

Солиқ кодексининг 317-моддаси 3-бандига мувофиқ фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда корхона учун ушбу харажатлар чегириб ташланмайди.

Солиқ кодексининг 239-моддаси 1-қисмига мувофиқ, товарларни реализация қилиш бўйича айланма товарни бепул бериш саналади, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно. Иқтисодий жиҳатдан оқланган мезонлар Солиқ кодексининг 239-моддаси 2-қисмида келтирилган. Агар автомобилни ҳадя қилиш ушбу мезонларга жавоб бермаса, товар реализация қилишни тан олиш, Солиқ кодексининг 47-моддасига мувофиқ ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш ва ҚҚС ҳисоблаш керак .

Бепул беришда ҚҚС бўйича солиқ базаси бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади . Бозор қийматини аниқлаш тартиби Низомда белгиланган.

Солиқ кодексининг 376-моддаси 2-қисмига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан жисмоний шахсдан товарлар (хизматлар) олинган тақдирда, ушбу товарларнинг (хизматларнинг) қиймати уларни сотиб олиш нархидан ёки таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Автомобилни ҚҚС билан ўтказишда ЖШДС бўйича солиқ базаси ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда белгиланади .

АВни тўлиқ эскириш билан бепул ўтказишда ЖШДС бўйича солиқ базасини  аниқлаш тартиби Солиқ кодексида белгиланмаган. Аммо ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда бозор қийматини ҳам асос қилиб олишни тавсия этиш мумкин, чунки агар жисмоний шахс ўзи мустақил тарзда автомашина сотиб олганда эди, бозор қийматини тўлаган бўлар эди. Бепул ўтказишда эса жисмоний шахс бу суммада наф олади.

ЖШДС ҳисоботида моддий наф кўринишидаги даромадлар Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида ва 5-иловада кўрсатилади.