Амортизацияни қайта ҳисоблаш керакми

preview

«Ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобида амортизация ставкалари Солиқ кодекси бўйича 2022 йилда ўзгартиришлар киритилгунга қадар қўлланилади. 2022 йилда Солиқ кодексида амортизация ставкалари ўзгарди.

2022 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи ҳисоботи учун 2022 йилда ўзгартирилган ставкаларни қўллаш керакми?»

«Нормэксперти Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ жавоб беради:

 

Мақолаларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналига обуна бўлинг.

– Солиқ солиш мақсадларида Солиқ кодексининг 306-моддаси 31-қисмида ҳар йилги амортизациянинг энг юқори нормалари  белгиланган.

Солиқ тўловчи солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида амортизацияни Солиқ кодексида белгиланганидан пастроқ нормалар  бўйича ҳисоблашга ҳақли (СК 306-м. 32-қ.).

Амортизация Солиқ кодексида белгиланганидан юқори нормаларда ҳисобланган тақдирда, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда харажатларнинг энг юқори суммасидан ортиқ бўлган сумма чегирилмайди (СК 317-м. 22-б.).

Солиқ кодексининг қоидаларидан кўриниб турибдики, агар энг юқори нормалардан ошиб кетган тақдирда Солиқ кодексида тавсифланган оқибатларга тайёр бўлсангиз, белгиланган энг юқори нормага риоя қилиш шарт эмас.

Тасвирланган вазиятда, агар 29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сонли Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилганда энг юқори нормалар камайган тақдирда,  Солиқ кодексининг 317-моддаси 22-бандини қўллаш учун асослар пайдо бўлар эди. Аммо асосий воситаларнинг кичик гуруҳлари бўйича амортизациянинг энг юқори нормалари  пасаймаган – улар бир хил даражада қолди ёки ошди. Тегишинча, сизнинг ҳолатингиз Солиқ кодексининг 306-моддаси 32-қисми қоидаларига мос келади.

Амортизация ҳисоблашнинг қўлланиладиган усули (норма) корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак  . Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда субъект танлаб олган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжати чиқарилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб қўлланилади . Ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди .

Бундан келиб чиқадики, сиз 2024 йил февраль ойида 2022 ва 2023 йиллар учун ҳисоб сиёсатидаги амортизация нормаларини ўзгартира олмайсиз. Бундан ташқари, агар сиз 2024 йил учун ҳисоб сиёсатини (буйруқ билан) расмийлаштиришда амортизация нормаларини ўзгартирмаган бўлсангиз, буни ҳозир йилнинг ўрталарида ҳам  қила олмайсиз.